12 дек 2016

Қарға ҳам ўймайди қарға кўзини,

Ҳамма ўйлаб қолди фақат ўзини,
Инсончи доғлайди инсон юзини
Қаранг одамларни оқибатига,
Қаранг одамларни охиратига.
Отамиз ҳайронлар Одами Ато,
Онамиз ҳайронлар Момои Ҳаво,
Қизимда қани? деб, ибо-ю ҳаё,
Қаранг одамларни оқибатига,
Қаранг одамларни охиратига.
Зулмимиздан титрар тупроқлар,
Отасин урмоқда ўғил-гумроҳлар,
Ҳаққига ёздириб қанча гуноҳлар,
Қаранг одамларни оқибатига,
Қаранг одамларни охиратига.
Тинчлик замонага хиёнатку бу,
Шумиди, оқибат, разолатку бу,
Дунёга боқинг бир, Қиёматку бу,
Қаранг одамларни оқибатига,
Қаранг одамларни охиратига.
Ҳамманинг қалбида тош қотган қахр,
Ёрондан ё дустдан панд еймиз таҳир,
Маҳшарда Аллоҳга не деймиз ахир,
Қаранг одамларни оқибатига,
Қаранг одамларни охиратига.

Комментарии

Комментариев нет.