Яхши бўлур бир кўрсам сени…

Кўрмаганим ундан яхшироқ.
Мен овозинг эшитган куни(м).
Қайта қилгим келар қўнғироқ.
Яхши бўлур бир кўрсам сени,
Кўрмаганим ундан яхшироқ.
Қачон энди қайтасиз, дема,
Боргим келар айни ҳозироқ…
Яхши эди бир кўрсам сени,
Тушмай кўнгил кўзлардай йироқ.
Кун санайсан, кутасан мени,
Кутмаганинг ундан яхшироқ.
Яхши бўлур бир кўрсам сени,
Жон–жонимдан ўтмоқда фироқ.
Кел энди деб айтмайман, лекин,
Ҳис қилганинг ундан яхшироқ…
Яхши бўлди - бир кўрдим сени,
Соғинчданми лабингда титроқ?
Жим турасан. Қийнамай мени,
Сўзлаганинг ундан яхшироқ.
Яхши бўлди - бир кўрдим сени…
©️ Шерзод Бурҳонов

Яхши бўлур бир кўрсам сени (Шерзод Бурҳонов шеъри)

Комментарии

Комментариев нет.