​​😕​​Ака ва сингил (Бўлган воқеа)

Мен у пайтлари ёш эдим. Синглим атиги 15 ёш эди. У мактабда 8-синфда ўқир эди. Мен номард эса....
Ўша куни ўқишдан эртароқ келдим. Уйимиз 8-қават эди. Лифтда чиқар эканман негадир ҳаяжонланиб ўзимни тер босарди. Ҳуддики, нимадир содир бўладигандай...
Уйга кирдим. Уйда ҳеч ким йўқ эди. Синглимнинг қўшиқ ҳиргойи қилаётгани қулоғимга чалинди. У менинг хонамда қайсидир қўшиқни айтиб нимадир қиларди. Эшикдан мўраладим. Синглим ойна олдида ойнага нималардир ёзар эди. Мен жаҳлим чиқиб, ўзимни бошқара олмай
- Нима қиляпсан? - деб бақирганим ёдимда. синглим бир қалқиб тушдида, ўзини бошқара олмай пастга қулади...
4-кун. Бугун синглимнинг сўнгги манзилига кузатгач илк бор ўз хонамга кирдим. Синглим тушиб кетган деразадан пастга қарадим. Сўнг ойнага қарадим. Ойнада синглим менинг туғилган кунимга атаб расм чизишни бошлаганини кўрдиму устимдан муздай сув қуйгандай вазиятда қолдим. Фаришта синглим менинг туғилган куним учун ойнага расм чизаётган экан. Афсус, мен номарднинг туғилган кунимга синглимнинг расми охирги совғаси бўлди.
Азизлар, кимгадир нимадир дейишдан олдин албатта, аввал ўйлаб кўриб. кейин муомалада бўлинг! Зеро, сизга яхшилик қилмоқчи бўлганларга билиб-билмай ёмонликни раво кўриб қўйманг...😔😔
🌸Айни дамда хаммага тегишли

​​😕​​Ака ва сингил (Бўлган воқеа) - 901430497445

Комментарии