Гоҳида овозимизда қандайдир ўзгаришлар содир бўлади. Ўз-ўзидан йўғон ёки баланд овозда сўзлаша бошлаймиз. Буни қарангки, бу ҳам бежиз эмас экан. Овоз ҳолатига кўра саломатликдаги кўп нарсаларни билиб олиш мумкинлигини шифокорлар ҳам исботлашган. Хўш, овознинг бўғиқ, баланд ёки жуда паст бўлиб қолиши нимадан дарак беради? «НОРДОН» ОШҚОЗОН Бўғиқ овоз томоқ-ҳалқум, қизилўнгач ёки қалқонсимон без касалликларидан хабар бериши мумкин. Унга ҳамроҳ ҳолатлар бу шубҳага аниқлик киритишга ёрдам беради. Агар овоз бўғиқлиги: - эрталаб уйғонгандан бошлаб безовта қилса; - жиғилдон қайнаши; - томоқда бир нима тиқилиб қолганлик ҳисси; - таомланаётганда кўп қалқиб кетиш ҳолатлари қизилўнгачни текширитиришга сабаб бўла олади. Сизда эзофагилрефлюкс аниқланиши мумкин. Бу ошқозондан чиққан кислота қизилўнгач ва ҳиқилдоқни яллиғлантириши туфайли келиб чиқадиган хасталик. Бунга бир қанча ҳолатлар сабаб бўлади. Масалан, ошқозонда кислоталиликнинг ошиши, қизилўнгач чурраси, оғир юк кўтариш ёки узоқ вақт дори ичишнинг асорати кабилар. ЧОРАСИ: Гастроэнтеролог-шифокорга кўрининг. У сизга ошқозон гастроскопияси ва рентгенидан ўтишни тавсия қилади. Ошқозон суви кислоталилиги ва хеликобактерия инфекцияси бор-йўқлигини ҳам текширади. Агар эзофагит ташхиси тасдиқланса, ошқозон кислотасининг ишлаб чиқилишини камайтирувчи, қизилўнгач ва ҳиқилдоқ яллиғланишини бартараф этувчи препаратларни қабул қилиш тавсия этилади. Қизилўнгач аҳволи яхшилангач, овоз ҳам ўз ҳолига қайтади. ВИРУСЛАР ҲУЖУМИМИ? Овозингиз кечки томон бўғилиб қолаётганини сезяпсизми? Шунингдек, бурун ҳамда томоқда ноқулайлик ҳисси, тана ҳароратининг кўтарилиши безовта қилса, ўткир ларингит «ишини бошлаган» кўринади. Бу томоқнинг вирусли, кам ҳолларда бактерияли яллиғланишидир. Кўп ҳолларда товуш пайчалари грипп, парагрипп, қизамиқ ва бўғма (дифтерия) хасталикларидан зарарланади. ЧОРАСИ: Кўпроқ ишқорли минерал сув ёки бир чимдим ош содаси солинган илиқ сут ичинг. Шунингдек, йўталга қарши ўсимликлардан тайёрланган сироплар ҳамда шимиладиган хаб дорилар ҳам яхши ёрдам беради. Агар овоз чийиллаб, нафас олишга қийналсангиз, зудлик билан «Тез ёрдам»ни чақиринг. Бу томоқнинг кучли шишганини билдиради. Шифокор етиб келгунича оёқни илиқ ваннага солиб, иссиқ буғдан нафас олиш лозим. ГОРМОНЛАР «ШЎХЛИГИ» Аёллардаги йўғон овоз — гормонал бузилишнинг яққол белгиси. Яъни қонда эркаклар гормонининг ортиб кетиши. Агар бу ҳолат: - ҳусунбузарлар тошиши; - қоматнинг ўзгариши; - юз ва танада тукларнинг кўпайиши; - бепуштлик каби ҳолатлар билан бирга кечса, аёлнинг тухумдонлари ёки буйракусти бези хасталанган бўлиши мумкин. Шуни ҳам инобатга олиш керакки, баъзи гормонал препаратлар билан даволанганда ҳам овоз ўзгаради. Шунингдек, бачадон ичи контрацептик воситаси (спираль)дан фойдаланган аёлларда ҳам овоз ўзгариши мумкин. Албатта, ёш ўтгани сари тухумдонлар фаолияти сустлашиб боради ва бу ҳам овоз йўғонлашишига сабаб бўлади. ЧОРАСИ: Эндокринологга кўрининг, кичик тос аъзолари ҳамда буйракусти безини УТТ ва МРТ текширувидан ўтказинг, гормонларни текшириш учун қон синамасини топширинг, бошингизни рентген қилдиринг. Қандай даволанишни эса шу таҳлиллар натижасига кўра шифокор белгилайди. БУРУН БИТИБ ҚОЛСА... Одам димоғида гапирса, демак уни тумов безовта қиляпти. Аниқроғи, бурун бўшлиғи инфекцияси. Аммо муаммо бурунда бўлса, овоз нега ўзгаради? Гап шундаки, бурун бўшлиғининг вазифаларидан бири — овозга садо бермоқ. Шунинг учун «битиб» қолган бурундан «садо» чиқмайди. Кўпинча бунга синусит, гайморит, фронтит ёки аденоидит сабаб бўлади. Бундай вазиятда одамни тумов билан бирга бош оғриғи, ҳолсизлик ва кўп терлаш ҳам безовта қилади. Баъзан шамоллашни тўлиқ даволамаслик ҳам бурундаги муаммоларга олиб келади. ЧОРАСИ: ЛОР-шифокорга учрашинг. У тумов сабабини аниқлайди. Агар бактериал гайморит бўлса, албатта, антибиотик дориларсиз иш битмайди. Агар аллергия сабаб бўлса, анигистамин ва тумовга қарши дориларга мурожаат этасиз. МАККОР НИКОТИН Қўпол ва хириллаган овоз кашандаларга хос. Негаки тамаки овоз пайчаларини йўғонлаштириб, товуш бўғиқ чиқишига сабаб бўлади. Афсуски, бундай товуш нафақат эгаси кашанда эканлигини, балки унинг нафас йўллари касалланганлигини ҳам билдириб туради. Баъзан бундай хириллаш овоз пайчалари ўсимтасидан ҳам дарак бўлади. ЧОРАСИ: Агар саломатлигингизга бефарқ бўлмасангиз, тамакидан воз кечинг. Ҳозирда бунинг усулари кўп. Шунингдек, албатта, ЛОР ҳамда пульмонолог кўригидан ўтинг. Сиз учун нафас йўлларидаги сурункали яллиғланиш ҳамда ҳосилалардан зудлик билан халос бўлиш жуда муҳим. «АСАБИЙ» ҚАЛҚОНСИМОН БЕЗ Доимий, айниқса, стресс пайти, овознинг бўғилиши қалқонсимон без ишида муаммолар борлигидан дарак беради. Булардан ташқари, томоқ бўғилиши, ютинишга қийналиш каби ҳолатлар «жўр бўлса», қалқонсимон без катталашганига шубҳа қилиш мумкин. Бу ҳолатга кучли стресслар, иммунитетнинг кучсизлашиши, ўсмирликда, ҳомиладорликда ва климакс давридаги гормонал ўзгаришлар, сурункали йод етишмаслиги ва нурланиш таъсири сабаб бўлади. ЧОРАСИ: Эндокринолог текширувидан ўтинг. У касаллик тури ва қалқонсимон без ҳолатига кўра даво чорасини белгилайди. ҚУЛОҚЛАРНИ ТЕКШИРИНГ Баланд овозда гапириш одати генга боғлиқ. Шунинг учун аввал баланд овозли қариндошларингиз бор-йўқлигини эслаб кўринг. Агар баланд овозда гапиришни энди «ўрганган» бўлсангиз, эшитиш қобилиятингиздан «хабар олинг». Негаки одам қанчалик ёмон эшитса, шунчалик баланд гапиради. Агар сиз яқин кунларда ЎРВИ ва ОТИТ — қулоқ яллиғланишини бошдан кечирган бўлсангиз, демак гап қулоқда. Бундан ташқари, қулоқчинда баланд мусиқа тинглаш ёки шовқин жойлар (ишлаб чиқарув цехлари, қурилиш ва ҳ.к.)да ишлаш ҳам эшитиш қобилиятини ёмонлаштиради. ЧОРАСИ: ЛОР-шифокорга мурожаат қилинг. У товуш қабул қилиш даражасини аниқлайди. Агар инфекцион касаллик бўлса, антибиотик ҳамда замбуруғларга қарши дорилар тайинлайди. Агар мумммога инфекциянинг алоқаси бўлмаса, қулоққа уқалаш, сақич чайнаш ва қон айланишини яхшиловчи дорилар билан ёрдам бериш мумкин. ОВОЗ ВА ДОРИЛАР Баъзан овоз дори-дармонларга бўлган аллергия сабабли бўғилиши мумкин. Бунга қуйидаги препаратлар сабаб бўлади: - қонни суюлтирувчи препаратлар; - қон босимини туширувчи дорилар; - антигистамин воситалар; - стероид гормонлар; - астмага қарши дорилар; - антидепрессантлар; - пешоб ҳайдовчилар; - катта миқдорда С витамини.
ҲАЁТ - ТАҚДИР - АРМОН - СЕВГИ - ТИББИЁТ - ТАБОБАТ
ОВОЗДАГИ ЎЗГАРИШЛАРГА ҚАРАБ, ТАШҲИС ҚЎЯМИЗ..
Гоҳида овозимизда қандайдир ўзгаришлар содир бўлади.
Ўз-ўзидан йўғон ёки баланд овозда сўзлаша бошлаймиз. Буни қарангки, бу ҳам бежиз эмас экан.
Овоз ҳолатига кўра саломатликдаги кўп нарсаларни билиб олиш мумкинлигини шифокорлар ҳам исботлашган. Хўш, овознинг бўғиқ, баланд ёки жуда паст бўлиб қолиши нимадан дарак беради?
«НОРДОН» ОШҚОЗОН
Бўғиқ овоз томоқ-ҳалқум, қизилўнгач ёки қалқонсимон без касалликларидан хабар бериши мумкин. Унга ҳамроҳ ҳолатлар бу шубҳага аниқлик киритишга ёрдам беради.
Агар овоз бўғиқлиги:
- эрталаб уйғонгандан бошлаб безовта қилса;
- жиғилдон қайнаши;
- томоқда бир нима тиқилиб қолганлик ҳисси;
- таомланаётганда кўп қалқиб кетиш ҳолатлари қизилўнгачни текширитиришга сабаб бўла олади.
Сизда эзофагилрефлюкс аниқланиши мумкин. Бу ошқозондан чиққан кислота қизилўнгач ва ҳиқилдоқни яллиғлантириши туфайли келиб чиқадиган хасталик. Бунга бир қанча ҳолатлар сабаб бўлади. Масалан, ошқозонда кислоталиликнинг ошиши, қизилўнгач чурраси, оғир юк кўтариш ёки узоқ вақт дори ичишнинг асорати кабилар.
ЧОРАСИ:
Гастроэнтеролог-шифокорга кўрининг. У сизга ошқозон гастроскопияси ва рентгенидан ўтишни тавсия қилади. Ошқозон суви кислоталилиги ва хеликобактерия инфекцияси бор-йўқлигини ҳам текширади.
Агар эзофагит ташхиси тасдиқланса, ошқозон кислотасининг ишлаб чиқилишини камайтирувчи, қизилўнгач ва ҳиқилдоқ яллиғланишини бартараф этувчи препаратларни қабул қилиш тавсия этилади. Қизилўнгач аҳволи яхшилангач, овоз ҳам ўз ҳолига қайтади.
ВИРУСЛАР ҲУЖУМИМИ?
Овозингиз кечки томон бўғилиб қолаётганини сезяпсизми? Шунингдек, бурун ҳамда томоқда ноқулайлик ҳисси, тана ҳароратининг кўтарилиши безовта қилса, ўткир ларингит «ишини бошлаган» кўринади. Бу томоқнинг вирусли, кам ҳолларда бактерияли яллиғланишидир. Кўп ҳолларда товуш пайчалари грипп, парагрипп, қизамиқ ва бўғма (дифтерия) хасталикларидан зарарланади.
ЧОРАСИ:
Кўпроқ ишқорли минерал сув ёки бир чимдим ош содаси солинган илиқ сут ичинг. Шунингдек, йўталга қарши ўсимликлардан тайёрланган сироплар ҳамда шимиладиган хаб дорилар ҳам яхши ёрдам беради.
Агар овоз чийиллаб, нафас олишга қийналсангиз, зудлик билан «Тез ёрдам»ни чақиринг. Бу томоқнинг кучли шишганини билдиради. Шифокор етиб келгунича оёқни илиқ ваннага солиб, иссиқ буғдан нафас олиш лозим.
ГОРМОНЛАР «ШЎХЛИГИ»
Аёллардаги йўғон овоз — гормонал бузилишнинг яққол белгиси.
Яъни қонда эркаклар гормонининг ортиб кетиши. Агар бу ҳолат:
- ҳусунбузарлар тошиши;
- қоматнинг ўзгариши;
- юз ва танада тукларнинг кўпайиши;
- бепуштлик каби ҳолатлар билан бирга кечса, аёлнинг тухумдонлари ёки буйракусти бези хасталанган бўлиши мумкин.
Шуни ҳам инобатга олиш керакки, баъзи гормонал препаратлар билан даволанганда ҳам овоз ўзгаради.
Шунингдек, бачадон ичи контрацептик воситаси (спираль)дан фойдаланган аёлларда ҳам овоз ўзгариши мумкин.
Албатта, ёш ўтгани сари тухумдонлар фаолияти сустлашиб боради ва бу ҳам овоз йўғонлашишига сабаб бўлади.
ЧОРАСИ:
Эндокринологга кўрининг, кичик тос аъзолари ҳамда буйракусти безини УТТ ва МРТ текширувидан ўтказинг, гормонларни текшириш учун қон синамасини топширинг, бошингизни рентген қилдиринг. Қандай даволанишни эса шу таҳлиллар натижасига кўра шифокор белгилайди.
БУРУН БИТИБ ҚОЛСА...
Одам димоғида гапирса, демак уни тумов безовта қиляпти.
Аниқроғи, бурун бўшлиғи инфекцияси. Аммо муаммо бурунда бўлса, овоз нега ўзгаради? Гап шундаки, бурун бўшлиғининг вазифаларидан бири — овозга садо бермоқ.
Шунинг учун «битиб» қолган бурундан «садо» чиқмайди. Кўпинча бунга синусит, гайморит, фронтит ёки аденоидит сабаб бўлади. Бундай вазиятда одамни тумов билан бирга бош оғриғи, ҳолсизлик ва кўп терлаш ҳам безовта қилади. Баъзан шамоллашни тўлиқ даволамаслик ҳам бурундаги муаммоларга олиб келади.
ЧОРАСИ:
ЛОР-шифокорга учрашинг. У тумов сабабини аниқлайди. Агар бактериал гайморит бўлса, албатта, антибиотик дориларсиз иш битмайди. Агар аллергия сабаб бўлса, анигистамин ва тумовга қарши дориларга мурожаат этасиз.
МАККОР НИКОТИН
Қўпол ва хириллаган овоз кашандаларга хос. Негаки тамаки овоз пайчаларини йўғонлаштириб, товуш бўғиқ чиқишига сабаб бўлади. Афсуски, бундай товуш нафақат эгаси кашанда эканлигини, балки унинг нафас йўллари касалланганлигини ҳам билдириб туради.
Баъзан бундай хириллаш овоз пайчалари ўсимтасидан ҳам дарак бўлади.
ЧОРАСИ:
Агар саломатлигингизга бефарқ бўлмасангиз, тамакидан воз кечинг. Ҳозирда бунинг усулари кўп. Шунингдек, албатта, ЛОР ҳамда пульмонолог кўригидан ўтинг. Сиз учун нафас йўлларидаги сурункали яллиғланиш ҳамда ҳосилалардан зудлик билан халос бўлиш жуда муҳим.
«АСАБИЙ» ҚАЛҚОНСИМОН БЕЗ
Доимий, айниқса, стресс пайти, овознинг бўғилиши қалқонсимон без ишида муаммолар борлигидан дарак беради. Булардан ташқари, томоқ бўғилиши, ютинишга қийналиш каби ҳолатлар «жўр бўлса», қалқонсимон без катталашганига шубҳа қилиш мумкин.
Бу ҳолатга кучли стресслар, иммунитетнинг кучсизлашиши, ўсмирликда, ҳомиладорликда ва климакс давридаги гормонал ўзгаришлар, сурункали йод етишмаслиги ва нурланиш таъсири сабаб бўлади.
ЧОРАСИ:
Эндокринолог текширувидан ўтинг. У касаллик тури ва қалқонсимон без ҳолатига кўра даво чорасини белгилайди.
ҚУЛОҚЛАРНИ ТЕКШИРИНГ
Баланд овозда гапириш одати генга боғлиқ. Шунинг учун аввал баланд овозли қариндошларингиз бор-йўқлигини эслаб кўринг. Агар баланд овозда гапиришни энди «ўрганган» бўлсангиз, эшитиш қобилиятингиздан «хабар олинг». Негаки одам қанчалик ёмон эшитса, шунчалик баланд гапиради.
Агар сиз яқин кунларда ЎРВИ ва ОТИТ — қулоқ яллиғланишини бошдан кечирган бўлсангиз, демак гап қулоқда.
Бундан ташқари, қулоқчинда баланд мусиқа тинглаш ёки шовқин жойлар (ишлаб чиқарув цехлари, қурилиш ва ҳ.к.)да ишлаш ҳам эшитиш қобилиятини ёмонлаштиради.
ЧОРАСИ:
ЛОР-шифокорга мурожаат қилинг. У товуш қабул қилиш даражасини аниқлайди. Агар инфекцион касаллик бўлса, антибиотик ҳамда замбуруғларга қарши дорилар тайинлайди.
Агар мумммога инфекциянинг алоқаси бўлмаса, қулоққа уқалаш, сақич чайнаш ва қон айланишини яхшиловчи дорилар билан ёрдам бериш мумкин.
ОВОЗ ВА ДОРИЛАР
Баъзан овоз дори-дармонларга бўлган аллергия сабабли бўғилиши мумкин. Бунга қуйидаги препаратлар сабаб бўлади:
- қонни суюлтирувчи препаратлар;
- қон босимини туширувчи дорилар;
- антигистамин воситалар;
- стероид гормонлар;
- астмага қарши дорилар;
- антидепрессантлар;
- пешоб ҳайдовчилар;
- катта миқдорда С витамини.