Лўлича ишқ 7 - қисм
"Нега Жалолнинг уйига бордима?
Ота-онам билиб қолишса
ўлдиришади. Эх ёмон тентаклик
қилдикда.. Рада кечқурун уйда
пушаймонда ўртаниб, турли
хаёлларга бориб, кўзларига уйқу
келмади. "Энди Заурга турмушга
чиқишим сира ҳам мумкин
эмас. Унга қатъий айтаман. Мани
тинч қўйсин. Агар Жалол
уйланмаса тоқ ўтаман. Жалолдай
йигитни мухаббатига қозонишни
ўзи катта бахт эмасми?! Ота-
онамга айтаман, мани деб
оввора бўлиб, қийналиб кўчиб
юришмасин. Ҳечкимга
тегмайман, вассалом! Нима
ёлғиз яшаб ўтиш мумкин
эмасми? Севмаганингга тегиб,
унинг қош қовоғига қараб
юришдан, севгилингнинг хаёли
билам яшаш яхшироқку!
Сундай экан Жалолнинг хаёли
билан яшаб ўтганим бўлсин!"
Рада ўйлаб-ўйлаб яна шу
қарорга келди. Аммо орадан бир
ҳафталар ўтиб, хаёл билан
яшаш осон эмаслигини англай
бошлади. Жалолни қаттиқ
соғинаётган, уни кўргиси
келаётганди. Жалол ҳам шундай
турли хаёллар остида нима
қилаётганини билмасди. "Бу
қандай азоб? Уни кўрмасам
туролмайман, бориб кўрай
десам Радани хафа қилишмасин
деб қўрқаман. Нима қилсам
экана? Энди тақдиримиз нима
бўлади? Урф одатларимиз ҳам
қизиқда. Нега лўли қизга
уйланишим мумкин эмас экан?
Ахир уни севаманку. Оғир
дамларимда ўша менга
суянчиқ бўлди. Дардимни
тинглади. Мани яхши ишларга
рухлантирди. Шунча яхши
кунларга етиб келишимга шу
қизнинг хаёли сабаб бўлмадими?
Унинг ўзбек қизларидан қаери
кам?! Нима қилсам экана? Онам
совчиликка боришига қандай
кўндирсам экан"? Шу каби охири йўқ саволлар, Жалолни сира тинч
қоймас, қизни ўйлаган сайин
кўргиси келарди. Бирор ҳафтадан
кейин қизни соғиниб, қаттиқ
хавотирга туша бошлади. "Нега
келмай қўйди? Ё мендан ранжиб
юз ўгирдими? Кўчиб кетишган
бўлсая? Унда Радани қаердан
топаман? Энди суриштирмасам
бўлмайди", дея ўйлаб лўли
махалла томон йўлга тушди.
Шахардан 10-15кмлар узоқда
жойлашган лўли махалла энди
анча обот бўлган,
кўчманчиликни касб қилиб олган
авлодлариниг урф урф-одатларига
қарши ўлароқ, бу жойда муқим
уй-жой қилиб яшаётган лўлилар
хонадонларига боғ чорбоғ
яратишга, чорва молларини
боқишга, дехқончилик қилишга
одатланиб, яшаш шароитларини
анча яхшилаб олган эдилар.
Жалол 6-7ёшлар чамасидаги бир
лўли боланинг қўлига пул бердида
Радани чақириб келишини илтимос
қилди. Бола югириб келиб, ҳовли
супириб турган Раданинг
қулоғига шивирлади. Қиз бирдан
юзлари қизариб шоша пиша
чанг бўлган қўл юзларизни
ювдида кўчага чопди. Бу
вақтда онаси Ошхонада овқат
қилаётган, отаси эса молларга
ўт бераётган эди. Улар қизни
чиқиб кетганини кўрмай қилдилар.
-Жалол! Нимага келдинг? Ахир сани
кўриб қолишса бир балога
гирифдор қилишадику -деди Рада
унга кўзи тушиши билан юраги
ҳапқириб. -Сендан жуда хавотир
олдим. Нега бормай қўйдинг? -
Йўқ мани уйдан
чиқаришмаябди. Нима қилай?
Иложим йўқ. Юр четроққа
чиқайлик, бирортаси кўриб
қолмасин. -деди атрофга аланглаб
Рада. Улар қишлоқ чеккасидаги
тераклар панасига ўтишди.
Қоронғу тушганлиги учун
атрофда ҳечким кўринмасди. -
Рада сени жуда соғиндим! -Жалол
беихтоёр ўзини тутолмай қизни
бағрига тортди. -Жалол илтимос
қўйвор. Тезроқ бу ердан кет.
Ҳозир ота-онам излаб келишлари
мумкин. -Майли излаб келишсин.
Сенсиз яшай олмаслигимни
айтаман. Сени беришмаса олиб
қочиб кетаман, -дея йигит уни
янада қаттиқроқ бағрига босди.
Соғинч адо қилган ошиқ
машуқлар бир бирларини эркалаб
тўймасдилар. -Ох Рада сени
қанчалар севишимни билсанг эди,
кўзимга ҳечнима кўринмай
қолди. Қўлим ишга бормай қолди.
Нима қилая? Сени олиб қочиб
кетайми? -Онангни ёлғиз
ташлаба? Нега бизни турмуш
қуришимизга ҳамма қарши
Жалол?! Ман ҳам сани кўргим
келиб ўзимни қаёққа уришни
билмайман. Ҳеч кўз олдимдан
кетмайсан. Баъзан одам бўлиб
туғилганимга пушаймон бўлиб
кетаман. Бирдан балиқ ёки
қушга айланиб қолгим келади.
Қушларга балиқларга қандай
мазая. Улар ўз жуфтларини
қийналмай топиб яшаб
кетаверишади. Биз одамларчи ер
юзидаги энг онгли мавжудот
бўлсакда, доим миллат, ирқ, бой
камбағал деб бир - биримизни
қийнаймиз. -Шундай ақилли
ширинтилсанки сухбатингдан сира
тўймайман. -Шогирд устозига
ўхшайдида, -дея кулди Рада
Жалолнинг савод ўргатганига
ишора қилиб. -Ўзимнинг севимли
шогирдим! Асалим! -дея Жалол
Радани яна қайноқ ўпишларга
кўмиб ташлади. Сиқилма албатта
бирор йўлини топамиз, онам мени
жуда яхши кўрадилар, у кишига
ётиғи билан ҳаммасини
тушинтираман. Тўйимизга бош
бўладилар. Ана кўрасан. Фақат
мени сенсираш одатингни
ташлашинг керак. Чунки онам
келин ўғлимни ҳурмат қилмас экан
деб ўйлашлари мумкин.
Шундайми унда бугундан
бошлаб"сиз" лайман. Шундай
келин бўлардимки онангиз ҳам
ҳечким сизни манчалик
севмаслигини, сизга ҳурматимни
чегараси йўқлигини билиб олардилар,
-деди Рада кулиб йигитнинг
ҳазилига
жавобан. Ростданми
гўзалим. Сизлашинг менга
жудаҳам ёқди. Ўзимни ҳақиқий
оила бошлиғидай ҳис қилдим. Ох
сабрим тугаяпди. Қачан бирга
бўларканмиза? Қачон ўша кун
келаркан. -Ҳечқачон
келмайдими деб қўрқаман Жалол.
Нахот бир умр бир биримизнинг
дийдоримизга зор бўлиб ўтсак?! -
Йўқ сан албатта меники бўласан.
Жонгинам менга ишон, -дея
Жалол уни яна эхтирос билан
бағрига босди. Бир бирига интиқ
икки ёш ширин сухбатга
шунчалик берилиб кетган эдиларки,
ўзларидан бошқа ҳечкимни
кўришмас, ҳеч қандай овозни
эшитмас эдилар. -Ҳа-а қўлга
тушдингми аблах?! Радани
йўлдан уриб юрган сан
экансанда!-деган қахр ғазабли
овоздан иккаласи ҳам қўрқиб,
чўчиб тушишди. Бу
кўрганларидан сочлари тикка
бўлиб, рашк ва аламдан ўзини
йўқотиб қўяётган йигит Заур
эди. У бир қўли билан Жалолнинг
ёқасидан ушлаган, иккинчи
қўлида ошхона пичоғи ялтираб
турарди. Жалол ҳайрон бўлиб, ўзини
ўнглаб оламан деганча, у
пичоқни баланд кўтариб бор
овози билан бақирди. Радани тинч
қўясанми йўқми? Бу ерга
ажалинг қистаб келдингми?
Ўлдирамам сани?! -Қўйвор уни
Заур. Жинни бўлдингми? Сан
манга хўжайин эмассан, -дея
чаққонлик билан йигитнинг пичоқ
ушлаган қўлига осилди Рада.
Бироқ Заур ғазаб отига миниб,
кўзи қонга тўлган, рад этилган
севгисию, ишқ йўлида чеккан
барча азобларини Жалолдан
олмоқчи бўлар, уни ўлдирсам
Рада меники бўлади деган
умидда қандай қилиб бўлмасин
йигитни йўқотишга ахд қилган эди.
Шунинг учун қизни силтаб
ташлаб, Жалолга яна пичоқ
ўқталди. Жалол ўзини ҳимоя
қилмоқчи бўлиб қўлини кўтарган
эди. Ўткир пичоқ қўлини тилиб
кетди. Буни кўриб Радани жон пони
чиқай деди. -Заур! Ташла
пичоқни. Ахмоқ. Эшшак.
Тегма унга,-деб орага тушди
Рада. -Эй ўзингни тут. Тентаклик
қилма, -дерди шошиб қолган Жалол
ўзини ҳимоя қилишга уринаркан.
Бироқ Заур қулоғига гап
кирмадиган ахволда эмасди. -
Ўлдирман, -у худди ашаддий
хунхўр душманига
ташлангандай важохат билан
Жалолнинг қорнига пичоқ санчди.
-Аблах! Ҳайвон! Нима қилиб
қўйдинг?! -Рада титтаб қақшаб
гапираркан атрофга аланглаб
ердан катта тошни олдида,
Жалолга яна пичоқ санчишга
уринаётган Заурнинг орқасидан
бошига урди. Зарб билан урилган
тош майда майда бўлиб кетди.
Заур гандираклаб йиқилди. Рада
унинг қўлидан пичоқни тортиб
олдида, елкасига алам билан 1-2
тепди. Бунга ҳам алами босилмай,
бош кўзи демай муштлайверди.
-Ўлиб кетгур нима қилиб қўйдинг?!
Ман сани хотининг эдимми
хўжайинлик қиласан?! Неча марта
айтгандим санга, икки дунёда
ҳам тегмайман деб! Агар
Жалолга бир нарса бўлса сани ҳам
ўлдираман, эшитдингми,-дерди
Рада қахр-ғазабга тўлиб. Кейин
Жалолнинг олдига югириб бориб
унинг жарохатига қаради. Пичоқ
4-5см жойни кесиб юборган, у
ердан тинмай қон оқарди. Рада
бошидан Рўмолини олиб
жарохатга босди, -Жалол жоним
озгина чида. Ҳозир, ҳозир... Нима
қилсам экана? Эй Худойим
доктор чақириш керак. -Рада
энди ўламанми а? Йўқ, йўқ. Худо
сақласин. Жалол сан ўлмаслигинг
керак. Пичоқ юракка
тегмаганку,-деди Рада. Шу
пайтда ўзининг йигитни биринчи
марта бозорда учратганида фол
кўргани ва қўлидаги чизиққа
қараб, умри қисқа бўларкан деб
ўйлагани эсига тушиб юраги
шув этди. Унинг дод солганини
эшитиб, каттаю кичик шу
томонга югуриб келди. Икки
йигитни қонга беланиб ётганини
кўриб ҳаммалари бу иш рашк ва
мухаббат туфайли бўлганини
англадилар.
Ҳозир буни мухокама қилиб
ўтирадиган гап эмасди. Шунинг
учун дархол йигитларни
касалхонага олиб боришга
шошилдилар. Шифокорлар Заурнинг
ахволи огир эмаслигини
айтишгандан кейин дарғазаб
бўлиб ўтирган онаси бироз
тинчланди. Бироқ Жалолни жаррохлик
бўлимига олиб кетган
шифокорларнинг бир неча соат
бемор ҳаёти билан
курашишларига тўғри келди.
Каридорда тинимсиз юриб турган
Рада ўзини қойишга жой
тополмас, ота онаси унга нима
деб тасалли беришни билмасди. У
тинмай худодан йигитнинг
умрини узун қилишини сўрарди. Бу
фалокатга ота онаси ҳам ўзларини
айбдор ҳис қилишаётгани учун
Радани койиш ё уришишга ҳам
тиллари боролмаётганди. Ахир улар
эмасми қизларининг кўнглига
қарамаган? Қанча зорланишига
қарамай уйдан чиқишга
қўймаган? Эхтимол мажбурлаб
Заурга берамиз деб туриб
олишмаганида бу хунук воқеа
рўй бермасмиди?! Энди нима
бўлади? Ўзбеклар уларни бор кўр
кўчони билан ҳайдаб
юборишмайдими?! Қиш олди
қаёққа бошпана излаб боради?
Агар йигит ўлиб қолса хундорлик
бошланиб, икки миллат ўртасида
низо келиб чиқмасмикан? Шу
топда ҳаммалариниг хаёллари
шу сингари вахимали ўйлар билан
эди. -Нема бало сан буларни
уриштириб ўтирибсан ахмоқ?!-
деди онаси охири сабри чидамай
Радани қўлидан тортиб ёнидаги
ўриндиққа ўтқизаркан. -Онажон
ман жинниманми буларни
уриштириб? Заур пичоқ кўтариб
қайси гўрдан келиб қолди,
билмайман. Агар Жалолга бирор
нарса бўлса манам ўламан
тамом! -Иби пешонам қурсин,
унга балоям урмайди
нафасингни иссиқ қил. -Нима қилай
усиз яшашни тасаввур
қилолмайман. -У нема деганинг?
Ўзимизни тилда гапир, -деди Сакина
энсаси қотиб. У қизининг Жалол билан
танишиб, ўқиш ёзишни
ўрганганидан буён адабий
тилда гапира бошлаганидан ғаши
келар, худди Рада уларга сотқинлик
қилаётгандай туйилиб, хафа
бўларди. Аммо Рада кўп китоб
ўқиганидан ўзининг адабий тилда
гапирганини сезмасди. -Яшаб
билмайманда! Ўз тилимизда
гапиряпманку онажон, кафтдаги
тақдир чизиқлари ҳам тўғри
чиқадими?-сўради Рада
типирчилаб, Жалолни олиб кетишган
хона эшигидан кўз узмай. -Ҳа
шу пайтгача тўғри чиқиб
келоптику. Уни фол кўродингми? -
Ҳа ўшанда кўзимга умр
чизиғи жуда қисқа кўринганди.
Илохим ўлмасинда -деди Рада
кейин онасига зарда қилиб қараб
қўшиб қўйди:-билиб қшйинг ман
ҳеч қачон Заурингизга
тегмайман. Шу қилган ишидан
кейин эса уни башарасига ҳам
қарамайман! Қизининг бу қатъий
гапидан кейин Сакина бу ердан
кўчиб кетиш ҳам фойдасизлигини
сезди. Нихоят бу ерда
ўтирганларга йилдай туйилган
4 соатдан кейин шифокорлар
хонадан чиқишди. Ҳамма уларни
ўраб олди. Жалолнинг ахволи
қандай? У яшаб кетадими?-
ҳамналариниг юз-кўзларидан ана
шу саволни уқса бўларди. Биринчи
бўлиб бу ҳақда Рада сўради. -
Ҳозирча бир нима дейиаҳ қийин.
Кўп қон йўқотган. Ҳали хушига
келгани йўқ деди тоқати йўқ
бўлган Раданинг отаси Булидай.
Ўлмайди, бақуват йигитга
ўхшаяпти. Яшаб кетиши
керак. Бу гапдан сўнг
ҳаммалари бироз енгил тин олдилар.
Шу пайт ички ишлар ходимлари
етиб келиб, уларни сўроққа тута
бошлади. Қизнинг Жалол ҳақида
айтган гапларидан кейин
Сакинанинг юрагига ғулғула
тушди. "Нахотки умри қисқа
бўлса? Агар у вафот этса
Заурнинг умри қамоқда
чирийдику! Рада ҳам бир умрга
ёмон отлиқ бўлиб қолади. Бутун
умри ёлғизлик ва бахтсизликда
ўтади. Худо кўрсатмасин! -
Илохим йигит яшаб кетсинда.
Қандай қилиб бўлса ҳам бир
кўрсайди. Ахволига, кафтига
қараб тақдирни кўриб, кўнгли
бироз хотиржам бўлармиди". Шу
сингари хаёллар аёлнинг
тинчлигини ўғирлаган, қизнинг
қалбини забт этган йигитни бир
кўриш истагида у ётган палата
эшигидан кўз узолмасди. Бироқ
ҳамширалар у ёқга ҳечкимни
киритишмаётганди. Яхшиям
Раданинг саводи бор экан.
Милиция ходимларига барча
тушинтириш хатларини
ҳаммаларининг номларидан ўзи
ёзиб берди. Улар имзо қойишди
холос. Сўроқ тугагач
шифокорлар улардан қабулхонани
бўшатиб қойишларини сўради.
Ҳаммалари бирин кетин ҳовлига
чиқиб кетишди. Бироқ Сакинанинг
хаёли йигитнинг кафтидаги
чизиғларда эди. У бир амаллаб, қизи
билан орқада қолиб, астагина йигит
ётган палатага кирди. Тинимсиз
елиб юлгиришларидан тинкаси
қуриган навбатчи ҳамшира
стулда қийшайиб, мудраб қолгани
учун арвохдай овозсиз кирган
лўли хотинни сезмаётганди.
Жалолга бир қарашдаёқ Сакина
бу йигитга қизининг ишқи бежиз
тушмаганлигини англади. У кўп
қон ёқотган, ранги оқарган
бўлсада, қалин қора сочлари,
камондай қошлари, кўркам
чехрасидан ҳар қандай қизни
ром қилиши мумкинлигини билиши
қийин эмасди. Жалол наркоз таъсирида
ётар, қўлига томчи дори улаб
қўйилган эди. Сакина астагина
унинг қўлини олиб, кафтига қаради.
Уни диққат билан кузатдида,
астагина хонадан чиқди. -
Қўрқма йигитнинг умри узоқ
бўлади, -деди у кўчада кутиб
турган қизига. Мени хотиржам
қилиш учун
ёлгондан
айтяптиларми дея ўйлаб, Рада
онасига синчиковлик билан қаради.
Онасининг юзидаги хавотир ва
қўрқув анча тарқалган, у
хотиржам, кулимсираб туради. -
Қаердан билдингиз? -қатъий
ишонч ҳосил қилиш учун сўради
Рада. -Сан қараган тақдир
чизиғга қарадим. У калта
узилган, бироқ яна давом этган.
Умр чизиғининг узилиши шу -
пичоқланиб, бир ўлимдан қолгани
бўлса керак. Яна ҳаёти яхши
давом этади. узоқ умр кўриб
бахтли яшайди. Бунақаларни кўп
кўрганман. Кишининг умр
чизиғидан унинг қаттиқ касалга
чалиниши, ё ҳаётига суйиқасд
қилинишини билиб олса бўлади. Сан
йигитнинг умр чизиғи узилган
жойини кўргансан. Чизиқ яна
давом этганига эътибор
бермаган бўлсанг керак. -
Онажон дея йўлнинг ўртасига
тўхтаб, онасини қучоқлаб,
ўпганча ҳаяжон билан
қичқирарди Рада.- Сизни
шунақаям яхши кўраманки!
-Бўлди, бўлди, қўрқма, ҳаммаси
яхши бўлиб кетади,-дея
қизининг сочларини силаб тасалли
берди сакина. Раданинг
кўзларидан дувиллаб ёш
тўкилаётганини кўриб, Жалолни
қаттиқ севишини, энди уни бошқа
бир кишига мажбурлаб
беролмаслигини тушинди.
Онасининг ҳамдардлигидан
баттарроқ Раданинг кўнгли
бўшаб ҳўнграб юборди. -Жуда
қийналиб кетдим онажон, агар
Жалолга бир гап бўлса мен ҳам
яшай олмасдим. Ўзимни бир
бало қилишим аниқ эди. -Ундай
дема тентак. Бизни ўйламас
экансанда. Сенсиз биз қандай
яшаймиз. Сани шу ниятда
катта қилдикми? -дея койиди
Сакина. "Фарзанд деган
шунчалик ўзбошимча
бўларканда, емай едирасан,
киймай кийдирасан, бир кун келиб
бегона бир йигитни сендан кўра
кўпроқ яхши кўради.
Қилган
мехнатларинг эсига ҳам
тушмайди. Ҳатто ўша йигит
учун ўзини ўлдиришга ҳам
тайёр. Ота онам олдидаги
қарзимни қачон узаман,
уларнинг кексайган чоғларида
хизматларини қилай, дуоларини олай,
деган фикр хаёлига ҳам
келмайдия. Ҳамма фарзандлар
шундаймикан ё ман буни
асраб олганим учун шунақа
қиляпдими? Агар ўзбек қизи
эканлигини билса бизни бутунлай
ташлаб кетадими? Кейин лўли
оиласида катта бўлганидан ор
қилиб, уялиб юрадими? Агар
шундай қиладиган бўлса ҳеч
қачон ўзбек қизи эканлигини
айтмаслигим керак", дея ўйлаб
борарди Сакина. ЙЎл бўйи, ҳатто
уйга келганидан кейин ҳам шу
сингари хаёллар аёл фикрини тарк
этмасди. Бироқ Радани кузатиб
юраркан, қизининг иштахаси
бутунлай йўқолганлигини, бўлган
воқеадан қаттиқ изтиробга
тушаётганлигини, деярли овқат
емай қўйганлигини, қўли ҳеч
ишга бормай ҳар гапга кўз
ёш тўкишини кўриб, рахми
келди. Қойиб берса Рада
касалхонадан бу ёқга
келмасди. Аммо лўли қиз
бўлганлиги учун ҳам уни
Жалолнинг олдига кириб ўтиришига
ҳечким йўл қоймасди. У
хавотирланиб ўзини қўйишга жой
тополмас, қулоғига гап кирмай
қолганди. Сакина қизининг икки
кундек сарғайган, сўлғин
юзига қараб юраги ачишди.
Ўзи туғмаган бўлса ҳам она
барибир онада. У ҳечқачон
боласига ёмонликни раво
кўролмайди. Боласи қийналиб
турганда у яйраб яшай
олмайди. Боласидан кўра кўпроқ
изтироб чекади, ўзини унутади.
Сакина ҳам ортиқ қизининг
эзилишларига чидаб туролмади. Эри
билан маслахатлашиб, бор гапни
Радага айтишга қарор қилди. -
Ўзбек қизи эканлигини билса Рада
бизни ташлаб кетмасмикин?-
деган шубха билан хотинига
қаради Булидай ака ҳам. -Нима
қилай, қийналишига, хўрланишига
чидаб билмайман. Агар бизни
ташлаб кетса ҳам, биз уни
ташлаб қўймаймиз, орқасидан
бораверамиз, кўкрагимиздан
итармас, Рада мехрли қизку-деди
кўнгли тўлиб эрига қаради Сакина.
-Ўзинг биласан ўйлаб иш қил.-
Булидай ака ҳам Радани жуда
яхши кўрар, усиз яшашни
тасаввур қилолмасди.( давоми бор )
давомини кутамиз