ҲИЁНАТ № 2

( 90 - Якуний қисм )
Биз қайнонам билан больницада қайнотамни операциядан чиқишини кутиб ўтирган пайтимизда Қобил ва хотини уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб қайнонамни сандиғини очиб янги уйни копиялашган нусҳасини қўлган киритишган экан. Улар қаердан билсин мен у уйни сотибу пулларини унинг дадасини операциясига ишлатганимни....
Қобил хужжатларни қўлга киритиб анчадан бери уйга излаб топган ҳаридорларини уйига борибди. Ҳаридорлар аввал уйни кўришганлигига уй ҳужжатларини
текширишмоқчи бўлишибди.
- Уй сизнинг номинггизда эмаску.
- Уй раҳматлик акамни номида эди , улар қазо қилганидан кейин келин аямга ўтказилганди. Келин аям мендан уйни сотиб беришимни илтимос қилган эдида ака..
- Хм.. шунақа денг...
- Ўзиздан қолар гап йўқ , аёл киши уйни сотишни билмайдику... Тезроқ уйни нарҳини келишиб мен улушимни олиб кетай дегандим. Дадам больницада оғир касал эдилар , шунга кетмасам бўлмайдида ака...
- Уйни пули тайёр укам. Бунақа ҳужжатларда шошилмаслик керак.. Даданггизга Ҳудодан шифо тилайман. Мен уйни хужжатларини яхшилаб текширайчи ...
- Ҳужжатдака ҳужжатда акам... мана кўриб турибсизку ҳаммаси қонуний... ўғирланганмас , бу уйни ўз пешона теримиз билан қурганмиз.
- Хмммм. Ие укам , ҳа бу хужжатларинггизни ҳақиқий нусҳаси қани ? Бу копиялаштирилгани эканку...
- Йўғе... Келинаям эрталаб менга хужжатларни бераётганда "бу копия" демадиларку.
- Мен сизни алдайманми укам...? Мана қаранг ўзинггиз "копия"лиги ёзилганку оҳирида....
Документларни копиялигини билган Қобилни рангги ўзгариб ҳаридорга "Узр , мен адашиб нусҳасини олиб келибманда , ҳақиқийсини эртага бориб олиб келаман"- деган. Ҳаридор бўлса "Ҳақиқий хужжатларга қўшиб келинаянггизни ҳам олиб келинг улар бўлмаса уйни пулини боролмайман"- дебди. Қобил уйга келиб нима қилишни билмай хотини билан гаплашиб ўтирса қайнонам ҳурсанд кириб борадилар. Қайнонам қайнотамни операциясига мен пул топиб операция даврида ўша ерда жилмай ўтирганимни , врачлар билан гаплашиб ҳамма дориларни топганимни уларга айтибди. Қобил аччиғланиб қайнонамга дўқ қилибди.
- Бу уйда энди Гулҳуморни "келиним"- деб тилга олманг ! У бизга энди бегона...! Ўзича сизларга яхши кўринаман деб боргандирда больницага... Балким больницани врачи ўйнашидир , Операция ҳам текинга қилингандир у устагарни нималарга қодирлигини энди биляпман.
- Акангни хотини ҳақида уялмайсанми шундай гаплар гапиргани?
- Акам ўлган , демак мен учун хотин бола чақаси ҳам у билан бирга кўмилган.
- Овозингни ўчир ...!
- Ҳа ойижон гапларим ёқмадими а? Ўзи сизларга қолса Россияда Боҳошмас мен ўлишим керак эди тўғрими? Ўшанда мендай ёмон боланггиздан Тўҳтаю болаларимдан қутилардинггиз. Ўша келиним деб мақтаб гапираётган Гулҳумор афиристни ўйнашлари билан шу уйга олиб келиб яшагинггиз бор эди. Сизларни ҳорамдан пул топиб бўлса ҳам катта катта едириб кийдирса бўлди эдида а?
- Қанақангги виждонсиз бола бўлгансан а? Гулҳумор дадангни ўлимни оғзидан тортиб олган бўлса , раҳмат ўрнига туҳматми ? Сен ўғил бўла туриб дадангни ҳолидан ҳабар олмайсану... сенга хотининг болаларинг бўлса бас.
- Менга сизлардан нима фойда а? Хотинимни доим ёмон кўргансиз , лекин хотиним тил жағи бўлгани билан Гулҳумордай писиб иш қилмайди бўптими?! Ўша сиз севган келинчанггиз дадам билан сизни боплаб лаққиллатиб янги уйни документларини копиясини берган экану... Гулҳумор бузуқи... Россияга бориб ишлаб пулмас ўзига эр топиб келган... Бировни оиласини бузиб эрга тегволиб ўтирибди. Қани айтингчи у аёл киши бўлиб туриб шунча пулни қаердан оляпти а? Эшитишимча ҳозирги теккан эри билан ёшлигида ошиқ машуқ бўлишган экан , ҳали Ҳудо билади акам билан яшаб туриб ўша ўйнаши билан ҳам учрашиб юрган бўлганини....Уни касофати акамга урган бўлиши мумкину... Боҳош ўлиб кетди , Гулҳумор бўлса уйларини данғиллатиб солиб яна дадамни операциясига ҳам пул топган... Уни ҳамма топган пули ҳаром....!!! Ўша ҳаром пулга дадамни операция қилдириб ўзини оппоқ кўрсатмоқчи бўлибди. Қани бир ўзидан сўрангчи бунча пулни қаердан олдийкан...?
Улар анча бахслашибди... Шом маҳали мен қайнонамга қўнғироқ қилиб эртага больницага бораолмаслигимни айтмоқчи бўлгандим улар мендан уй хужжатлари ҳақида ва операцияга пулни қаердан олганимни сўрадилар. Мен бор ҳақиқатни уларга айтиб бердим . Уйни сотганимни эшитган қайнонам "Уйни бекор сотибсизда болам , аҳир у уй Бекзодга аталган эдику"- дедилар. Мен уларга қайнотам яхши бўлиб қолса бўлдилигини , ўғли тирик бўлганида улар ҳам уйимизни сотиб бўлса ҳам дадасини даволатган бўлишини айтдим.
Мен билан гаплашиб бўлган қайнонам мендан эшитганларини Қобилга айтиб берганида у аламидан янги уйни хужжатларини ғижимлаб, йиртиб ёқиб юборибди. ..
Ҳуллас сайи ҳаракатларимиз билан қайнотам икки ойда тузалиб больницадан чиқдилар. Ҳозир тетик , бардам бақувватлар. Уйда эркак киши қиладиган ишларни бемалол бажарадилар. Больницадан чиққанидан кейин бизни уйга қайнонам иккиси меҳмон бўлиб келишди. Неваралари билан , онам билан анча гаплашиб ўтирдилар. Мени ҳам ой куним яқинлашиб қолган , инқиллаб , синқиллаб юрганимга қайнотам уйимдаги усталарга ўзлари бош қош бўлдилар. Улар билан ҳозиргача алоқаларни узмаганмиз. Борди келдимиз бор... мен бормайману болаларимни жўнатаман. Бу ерда ҳар икки ойда бир уларга алоҳида пул жўнатиб тураман. Баҳромжон ўқишдан келди уларни йўқлайди... Қайнотам ҳам , қайнонам ҳам мени "қизим" - деб аташади. Қайнсинглимга опа бўлганман.
25 - май куни синфдошларимиз мактабда йиғилишадиган бўлишган экан. Мени ой куним етиб ўтиб кетаётганига ҳавотирланиб зўрға юрибман. Синфдошларим мени уйдалигимни , ҳамда Раҳмонга текканимдан ҳабардор бўлишиб йиғилишдан нари тўғри бизникига кириб келишди. Кутилмаган бир тўда меҳмонларни ҳаяжонланиб кутиб олдим. Ҳаммаси мени "бўғирсоқ" бўлганимни кўришиб ҳайрон қолишди. Меҳмонларни янги битган уйга таклиф қилиб дастурхон ёздим. Синфдошларим ўзлари қуруқ қўл билан келишмай бозорни кўчириб келишмабди ҳолос. Уларни меҳмон қилиб кузатиб анча уриниб қолдим шекилли ҳамма еримга санчиқ туриб оғриққа чидайолмадим... Онам "Тез ёрдам" чақирди. "Тез ёрдам" мени тўғри туғруқхонага олиб борди. Мен яна бир бор она бўлдим....
Қизчам 4 килою 800 грамм туғилди.
- Гулҳумор опа , кундошинггизни исмини ҳам айтмадинггиз а? Улар қай аҳволда , сизни ҳушламаган пайтлари ҳам бўлгандир а?
- Ҳаммасини бир чеккадан айтиб келяпманку... Мана энди кундошим ҳақида гапирсам. Кундошимни исмлари Дилдорахон. У билан тўйдан олдин бир мартта учрашганимиз бўйи раддомда учрашдик. Мени қизлик бўлганимни эшитиб раддомга кўргани борди. Дилдорани чеҳрасида менга нисбатан ҳеч ҳам ғазарзил кўрмадим. Роддомдан уйга келганимизда Раҳмонни онаси Дилдора билан бизникига келишди. Қизчамни исмини Дилора қўйганимни эшитдан кундошим роса ҳурсанд бўлди. Раҳмон бўлса ўғил кутган эди.... Ҳудони берганига ноилож кўнди. Менга бўлса қиз керак эди , мен ҳурсандман. Бир тарафдан билким кундошим ҳам ўша пайтда ўғил туғилмаганига ҳурсанд бўлгандир. Дилдорахонни қизчам Дилорага меҳри тушди. Ўғилларимни ҳам ўз боласидай яхши кўрарди. Август ойи келгунча Дилдорахон бир икки мартта қизлари Гулҳумор ва Гулҳаёларни ҳам бизникига олиб келди. Икки кундошнинг болалари иккимизни адаштириб ўзларини онаси деб чақириб бизни кулдиришди. Дилдорахон мени онамга тўртинчи қиз бўлди. Онам вақти келса кундошимни биздан аъло кўриб доим мақтайди. Дилдорахон шунга арзигулик қизда ўзи. Онам Дилдорахон билан она боладай сирлашиб ўтиради. Қизларини ҳам ўз неварасидай кўради.
Август ойи келиб мен Бекзод ва Дилорани документларини тўғрилаб Москвага кетдик. Бекзодни Наташа ёрдамида мактабга жойладик. Энди ҳар мактабдан таътилга чиққанимизда уйга кетиб август ойини ўрталарида қайтамиз. Раҳмон бўлса ҳар йили апрельни ўрталарида Москвага бориб октябрь ойигача ишлаб уйга кетади.
- Сиз яна икки боланггиз билан ёлғиз қоласизми бу ерларда.?
- Раҳмон кетиши олдидан ўзимни ҳоламни ўғли келади. Қиши билан менга кўмаклашиб бахорда шаҳарга ишлагани кетади. Ҳолами ўғли ҳам уста бола. Агар дачада Раҳмон катта иш олса уни ёрдамга чақиради... Раҳмон ҳозиргача ҳар уйга бориб келганида жиянларини бирини еталаб келади.
- Алишер билан Алимардонни учратдинггизми?
- Ҳа уларми... Уларни бир опаси икта боласи билан эри уйига ташлаб кетиб бошқасига уйланган. Алишер ҳам уйланди. Ҳотини анчагина тилли чиққанмиш , уйдаги икки болали опаси билан кун ора уришармиш. Алимардон бўлса неча йиллардан бери Москвада юрибдию ҳали уйга бир сўм жўнатмабди. Топганини Марусьялар билан ичиб , вақт ўтказиб тугатяптикан. Ўшандан кейин мен уларни бирор мартта кўрмадим.. Раҳмон ҳар уйга борганида улар ҳақида гап топиб келади.
- Катта ўғлинггиз Баҳромжонни негадир кам гапирдинггиз , Раҳмон акани у қандай қабул қилган ? Ҳар қалай ақлини таниган бола дадасини ўрнини ёт одам эгаллагани ёқмагандир унга?
- Баҳромжон аввалига мендан ҳафа бўлиб гапирмай юрди. У кўпроқ онамни қўлида ўсганига уларни тарбиясини олган... Онам унга яхшилаб ҳаммасини тушинтирган... Баҳромжон эсли ҳушли бола бўлганига , яна онамдан анча мунча оятларни ўрганганига ҳаммасига тушинди... Мени яхши кўришини айтиб йиғлади. Бекзод ёш болалиги учун Раҳмонни дадасидай қабул қилган. Баҳромжоним уни "Раҳмон ака"- деб чақиради. Ҳозир иккаласи дўст қадирдонлардай гаплашишади , сирлашишади. Раҳмон уйга кетганида Баҳромжон билан Боҳодир акам ва дадамни қабрларини зиёрат қилишиб иккаласига ҳам мармар тош ўрнатишибди. Ҳозирги кунда Баҳромжоним Тошкентда ЮрФаг да ўқияпти. Раҳмон унга доим яхши ўқишлигини маслаҳат бериб ўқишга ишлатиш учун ўзини номига пул жўнатиб туради.
Ҳа я сизга энг асосий гапни айтмабманку Дилора...
Дилдорахон кундошим хозир ҳомиладор , ой куни яқинлашиб қолган.
- Йўғееее (ҳайратланиб)
- Рост айтяпман... Биз ҳар йили ёз ойида каникулга борганимизда Раҳмонни онаси қайнонам , ўзимни қайнонам , онам , сингилларим ва кундошим Дилдорахон , кейин ҳаммамиз бола чақамизни олиб бирор жойга ўйнагани борамиз. Зиёратгоҳларга борганимизда яхши ният қилиб Дилдорахонга ўғил болани кокилини олганмиз. Дилдорахонни ўзим даволаниш масканларига олиб бориб бирга дам олиб даволаниб келдик. Буни натижаси мана у қиз ҳозир ҳомиладор.
- Қизмикан , ўғилмикан а ?
- Ўғил (пичирлаб) Раҳмонга айтмадик ҳали... У бечора Дилдорахонни ҳомиладорлигини билиб ҳурсанд бўлдию "Бари бир қиз туғилади"- деб ҳафароқ кўринади.
- Зўрку а? Иккала кундош бир бўлиб эрингларни тазирини беряпсизлар эканда а?
- Ҳа... айтманг (кулиб) Ҳозир Дилдорахон билан тинмай қўнғироқлашиб турамиз . Бечора эримиз ўзича "Икковинг бир бўлиб мени борлигимни эсдан чиқаришасан"- дейди.
- Сиз ўзинггизни "Бахтлиман"- деб ҳисоблайсизми?
- Албатта... Авваллари икта синглим бор эди... мана ҳозир учта бўлишди. Фарзандларим 3 қиз яқинда 3 ўғил ҳам бўлади. Ҳозирча ўғиллар икта.
- Боҳодир акани эслаб турасизми?
- Ҳар доим... ҳамиша ёдимдалар... Мен Раҳмонни ҳозиргача фақат исмини айтаман , Боҳодир акамни "дадажониси" деганман холос. У дунёда Боҳодир акамларни олдида бўлишни ҳоҳлайман. Улар жаннати инсонлар...
Кечаси билан Гулҳумор опа билан гаплашиб мазза қилдим.
Эртаси куни олмаларни йиғиштириб Москва томон йўл олдик. Бизни шлакбаун олдида Гулҳумор опа кичкинтой адашим Дилорача билан кузатиб қолишди. ....
ҲИКОЯНИ КЎЧИРАЁТГАН ЎҒРИ АДМИН ВА АДМИНКАЛАР ДИҚҚАТИГА.... БИРОВНИ КЎЗ НУРИ ТЎКИБ КЕЧА КУНДУЗ ЁЗИБ ТУГАТГАН ҲИКОЯСИНИ ЎЗЛАШТИРИШДАН ҚЎРҚСАНГЛАР БЎЛАРДИ. МЕНИ РУҲСАТИМСИЗ УМУМАН БОШҚА ГРУППАГА КЎЧИРИЛМАСИН. КЎЧИРИШГА РУҲСАТ БЕРГАНЛАРИМ ҲИКОЯМНИ ҲАР БИР ҚИСМИ ОҲИРИДА АВТОР НОМИ ВА ҚАЙСИ ГРУППАДАН ОЛИНГАНИНИ ЁЗИШИ ШАРТ.....!!!! ҲАЛОЛЛАБ КЎЧИРСАНГГИЗ ЎЗИНГГИЗГА ЯХШИ БЎЛАДИ. КЎЧИРИЛГАН ҲИКОЯМНИ КАМЕНТИДА ЎЗИНГГИЗНИ ҲИКОЯНГИЗДАЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРМАНГ , САЛ ВИЖДОН ДЕГАН НАРСА БОРДИР...?
МАНА АЗИЗ ЎҚУВЧИМ ШУНИНГ БИЛАН «ҲИЁНАТ №2» НОМЛИ ҲИКОЯМ ҲАМ АДО БЎЛДИ. БУ ҲИКОЯНИ ЎҚИБ ЎЗ ҲАЁТИНГГИЗГА БАЛКИМ ШУКР ҚИЛАРСИЗ... ВОҚЕАЛАРНИ ЎҚИБ ОБДОН ФИКР ҚИЛАРСИЗ... ҲЕЧ КИМНИНГ БОШИГА КУНДОШЛИК ТУШМАСИН , ЧУНКИ ҲАММА КУНДОШЛАР ДИЛДОРА ВА ГУЛҲУМОРДАЙ ЭМАСЛАР.... ЭРКАКЛАРИМИЗГА ИНСОФ БЕРСИН , ОИЛА АТАЛМИШ МУҚАДДАС ДАРГОҲНИ ОЁҚ ОСТИ ҚИЛМАСИНЛАР....
ҲАММАНГГИЗГА СОҒЛИК САЛОМАТЛИК , ОИЛАНГГИЗ ЗАНЖИРЛАРИ МУСТАҲКАМЛИГИНИ ТИЛАБ ҚОЛУВЧИ ОДДИЙ ҲАВАСКОР ИЖОДКОР ДИЛОРА....!
ОМОН БЎЛИНГ АЗИЗЛАР...!!!!
ДИЛОРА ОСМАН ҚИЗИ (ШАҲСИЙ ИЖОД) 30/04/2015- ЙИЛ.

ҲИЁНАТ № 2
 - 851642815141
ҲИЁНАТ № 2
 - 851642820517

Комментарии

  • 8 фев 2017 21:38
    Ассалому Алейкум Дилорахон.ажойиб хаетий вокеангиз учун катта рахмат,ижодингизга ижод тилайман.Сиз езишдан чарчаманг бизлар укишдан.Токи инсонлар Рахмонга ухшаган узини уйлайдиган инсонлар борлигини,бир кориндан талашиб тушган Кобилга ухшаган нобакор акаю-укалар.Гулхаедай мехнаткаш,хает синовларига бардошли,бахтини яримта килиб яшаетган калби пок Рахмонни рафикаси Дилдорахондай инсонлар борлигини билсинлар.Дунеда хеч кайси инсон Дилдорахондай кундошлик булиб яшашни хохламаса керак?Яна бир-бор рахмат сиздан яна бунданда кизирарли хаетий вокеалар кутиб коламиз.Омад сизга ер булсин!
  • 8 фев 2017 21:42
    Дилорахон Энди кандай хикояни езасиз агар езсангиз тезрок бошланг деб умид килиб кутамиз сизни хикояларизи укиб худди сериял кургандай укиймиз иложи булса эртагаек бошласангиз яхши буларди
  • 8 фев 2017 22:38
    Илохим ижод килиб чарчаманг оллохим сизни панохида асрасин
  • 9 фев 2017 00:12
    Va nihoyat yakunladik aa Dilora opa sizga katta rahmat juda kizikarlii yozgansiz har kismini intikip kutardim kaattta rahmat sizga hamma yahwiliklarni tilaiman
  • 9 фев 2017 00:14
    Bu hikoyada huddi men ham kowilip yurgandai his kildimku ozimni
  • 9 фев 2017 04:32
    ЗУР
  • 9 фев 2017 04:53
    Рахмат опажон кулариз ёзишдан чарчамасин ижодизга омад
  • 9 фев 2017 06:49
    Эйй куп яшанг, мана тугади , хамиша эл ардогида юринг мартабангиз улуг булсин хамиша оилангизга тинчлик хамрох булсин илохим ижоддан хеч качон чарчаманг огриманг,сизнг хикояларизни укиганда хает янада гузал куриниб кетади, мана шу хикоянгиздан баьзи бир инсонлар узларига керакли хулосани чикариб олар деган умиддаман, дунедаги энг яхши тилакларни тилайман сог омон булинг хамиша,майли  ** Дилорахон кийинги хикояларизни езишга шошилманг ,сиз хам инсонсиз чарчагандирсиз дамизни олиб шошилмасдан янги хикояларизни езишга бел боглайсиз деган умиддаман ОМОН булинг хамиша
  • 9 фев 2017 12:15
    КАТТА РАХММАТ ИЛОХИМ БАХТЛИ БУЛИШСИН
  • 9 фев 2017 12:50
    Дилорахон яна бошкача хикоялар йозинг кутаман
  • 9 фев 2017 17:36
    Xiyonat 3 ni davomini qaerdan topsam buladi yordam berivoringlar 7 qismini uqidim davomini topolmayapman
  • 9 фев 2017 17:53
    Янги хиенат 3 езиб чикардию
  • 11 фев 2017 16:58
    рахмат хикоянгизни укиб охири кандай якун топар экан деб раса асабийлашдим кайгули жойларида йиглаб хам олдим яна бир бор рахматтт
  • 13 фев 2017 15:09
    Манимча узгартириб яхши томонга буриб езилган хикояни охирги кисмлари
  • 13 фев 2017 15:10
    Нима булганда хам охири яхшилик бн тугадию