СОГЛИК УЧУН,ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР...

КИСЛОРОДЛИ КОКТЕЙЛНИНГ ИНСОН ОРГАНИЗМИ УЧУН ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАРИ.
Енгил ичимлик ҳисобланган кислородли коктейл кислород етишмовчилигига қарши курашиш воситаси сифатида тиббий муассасалар, даволаш санаториялари, ўқув муассасалари ва болалар боғчаларида қўлланиб келинмоқда.
Ичимлик камқонликни даволаш, шунингдек, унинг олдини олишнинг ишончли воситаси сифатида катта муваффақият билан қўлланилмоқда.
Кислородли коктейл. Бу нима?
Унинг муаллифи россиялик академикдир.
Кислородли коктейлнинг асоси табиий шарбатдан иборат бўлиб, унинг таркибига мевалар эти ҳам, турли қўшимчалар ҳам қўшилмайди.
У ўтлар ёки минерал сув асосида тайёрланиши мумкин, муҳими унинг махсус қурилма ёрдамида кислород билан яхши таъминланишидир. Таъкидлаш жоизки, кислородли коктейлнинг таъми ва ҳиди ўзига хосдир, айнан шунинг учун у каттаю-кичик хуш кўрадиган ичимликка айланган.
Кислородли коктейлнинг фойдали хусусиятлари
:– Коктейлни бир курс қабул қилиш (10 кун давомида мунтазам биттадан коктейл ичиш) организмнинг витаминлашган ва минерал моддалар, кислород порцияси тўплами билан бир вақтнинг ўзида тўйинишига олиб келади;
– Кислородли коктейлни бир марта истеъмол қилиш инсон организми умумий аҳволини самарали нормаллаштириб, чарчоқни бартараф этади;
– Коктейл сурункали чарчоқ, доимий уйқусизлик ва ҳаётга нисбатан лоқайдсизлик ҳолатларида жуда фойдали ҳисобланади;– Ичимликни мунтазам истеъмол қилиш турли респиратор хасталикларга тез-тез чалинишнинг олдини олишда ёрдам бериши исботланган;
– Уни бир курс қабул қилиш барча алмашув жараёнларини фаоллаштириб, томирларнинг қон билан таъминланишини яхшилаб, организм иммун кучларини мустаҳкамлаб, асаб бузилишларига қаршилигини оширади;
– Кислородли коктейллар мутахассислар томонидан ёш болаларга улар фаол ўсаётган даврда, ёмон экологик шароитга эга бўлган шаҳарлар аҳолисига, шунингдек, асаб бузилишларидан азият чекувчи беморларга тавсия этилади.
Кислородли коктейлнинг зарари.
Кислородли коктейл сифатсиз тайёрланган тақдирда инсон организмига зарар етказиши мумкин. Шунинг учун уни харид қилишдан аввал унинг таркибига нималар киришини аниқлаб олишингиз керак.
Масалан, хом тухум оқи сальмонеллёзга чалиниш эҳтимоли туфайли киши соғлиғига жиддий хавф туғдириши мумкин.
Кислородли коктейлни нотўғри истеъмол қилиш ҳам организм учун салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.
Ичимликни истеъмол қилишнинг тўғри йўли — уни кичкина қошиқча билан истеъмол қилиш.
Агар у ичимлик ичиш учун мўлжалланган трубочка ёрдамида ичилса, қизилўнгач шиллиқ пардасини куйдириши мумкин.
Қуйидаги хасталиклари мавжуд кишиларга уни ичиш қатъий тақиқланади:
– Сийдик ёки ўт пуфагида тоши бўлган;– коктейл таркибидаги моддаларга аллергияси бўлган;– астма (кучайган босқичда);– нафас олиш билан боғлиқ етишмовчилик;– ошқозон-ичак трактининг баъзи касалликлари (яра ва ошқозондаги узилишлар)..
Кислородли коктейлнинг бўлажак она ва унинг фарзанди учун
фойдаси беқиёсдир.
Бироқ уни мустақил равишда ичишдан аввал аёллар албатта ўз даволовчи гинекологи билан маслаҳатлашиши лозим.

СОГЛИК УЧУН,ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР... - 862267109797
ШОКОЛАДХЎРЛАР УЧУН ДИЭТА..
Алкогол ёки наркотикка ўрганиб қолиш кенг оммага маълум, бироқ шоколадга ўрганиб қолиш ҳар доим ёмон қаралмаган.
Шоколад билан эҳтиёт бўлинг

Бизга маълумки шоколад таркибида мойиллик туғдирадиган моддалар ҳам мавжуд.

Шакар ва қўзғатувчилардан (кафеин каби) ташқари шоколадда жуда
кўп миқдорда ёғ мавжуд.
Шубҳасиз шоколадга ўрганиб қолиш семизликка олиб келади.
Қайси турдаги шоколадҳўр эканлигингизни аниқлаш учун,

аввалига сиз бир қатор саволларга жавоб беришингиз керак:



Шоколад турига кўра• Романтик турдаги – булар учун шоколад севги ўрнини босади;

• Яширин очкўзлар – ижтимоий кечаларда шоколад истеъмол қилишни рад этадиган, бироқ ўз уйида очкўзлик билан истеъмол қиладиганлар;


• Шоколад ёрдамида тинчланадиган чунки стресс ва ҳаётий бахтсизлик уларни довдиратиб қўяди;

• Дам олиш кунларидаги тури ўзини дам олиш кунлари шоколад билан сийлайдиганлар;

• Шакарга ўрганиб қолганлар тури ширинликсиз туролмайдиганлар.
Ҳар бир тур учун турли диэталар мавжуд.
Шоколадга бўлган интилиш муаммоларини ҳал қилишда бизга ҳар замон турли ёндашувлар керак.

Пархезнинг фойдасиУшбу диэта сизга нима учун нафсга қаршилик қила олмаслигингизни тушунишга ёрдам беради, вақт ўтган сари, сиз шоколадҳўрдан аввалги каби шоколадга унчалик интилмайдиган инсонга ўзгарасиз.

Ушбу диэта кам ёғли ва чекланган калорияли, у шоколадга ўрганиб қолган инсонларни эҳтиёжларини ҳисобга олган.


Очкўзлар учунОчкўзлар учун диэтанинг биринчи ҳафтаси қуйидагича: нонушта, иккита енгил таом, битта асосий таом, битта газак.
Асоси, пиширилган картошка, мева, сабзавот, салатлар ва кам ёғли протеинлар: терисиз товуқ гўшти, юпқа қизил гўшт каби озуқавий углеводли маҳсулотлардан иборат бўлиши лозим.
Иккинчи ҳафтада сиз ўзингизни шоколад билан (150 калориягача) сийлашингиз мумкин.


Диэтани мақсадингизга эришгунга қадар давом эттиринг.
СОГЛИК УЧУН,ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР... - 862267610277
ҚИШКИ ПАРХЕЗ.
Совуқ кунларда қуёш нурини қумсайдиган ва қиш фаслига қараб парҳезини ўзгартиришни хохлаган барча учун махсус парҳез.

Ёз ва қиш фасли давомида бизнинг организмимизнинг калорияларга бўлган талаби унчалик фарқ қилмаса ҳам таомлар турини ҳар хил қилишимиз керак.


Кўпроқ энергия

Организмимиз ҳароратни мувозанатлаб туриши учун истеъмол қилаётган таомларимиздан кўпроқ қувват талаб қилади, шунинг учун ҳам калорияга бой таомларни хуш кўриб бошлаймиз.

Фойдали маслаҳатлар, яъни нима истеъмол қилиш керак ва нима истеъмол қилмаслигимиз керак

• донли маҳсулотлар, ловия маҳсулотлари, ёгъсиз гўшт, жигар темир ва Б, Э каби чарчоқнинг олдини олувчи витаминларга бой манбаалардир.
• Кунига неча марта овқатланишингиз муҳим ҳисобланади. Кунига камида тўрт маҳал овқатланиш.
Ҳар 3 соатда овқатланиш тана ҳароратини ушлаб туришга ёрдам беради.


• Яхшигина нонушта совуқдан сақлайди,эрталаб ёғларни биз тезроқ куйдирамиз ва шунинг учун ҳам ортиқча ёғли тўқималар орттирмаймиз, ва бундан ташқари озуқали элементларни яхшироқ сингдирамиз.

• мева ва сабзавотлар: помидор, қалампир, брокколи, Брюссел карами, пиёз, селдерей, апелсин, греипфрут, қовун, А, C ва Э витаминларга бой (таомлардан қувватни фойдаланишга ва иммунитетни кучайтирувчи) киви меваси ҳар кунги таомимизга қўшишимиз керак.

• сут махсулотлари, парранда гўшти, балиқ, бузоқ гўшти, нохот, дон махсулотлари, Брюссел карами, ёнғоқлар Б витаминлар гуруҳига ажойиб манбадир, чунки у иммунитетимиз учун жуда муҳим ва антидепрессант хусусиятлари билан муҳимдир.• гўшт, ловия барглари, ясмиқ ва турли хил ёрмалар бизни керакли бўлган темир моддаси билан анемия ва иммунитет сустлашишидан сақлайди.
• дон ва қора нон, ёрмалар тўқималарга бой бўлади ва шу билан бирга улар қиш фаслида 50% углеводлардан қабул қилинадиган ажойиб қувват манбасидир


• балиқ, парранда гўшти, тухум, брокколи, жўхори, грек нўхотлари организмингизни ширинликларга бўлган иштаҳамизни пасайтирадиган хром моддаси билан бойдир.

• ловия махсулотлари, соя, зиғир, кунжут, дон махсулотлари, балиқ, ёнғоқ, донлар, брокколи таркибларида ёғ бўлгани учун metabolic ҳазм қилишни тезлаштиради.

• сут, сут махсулотлари, ёрмалар, ловия махсулотлари, соя, балиқ (суяклари) калсийга бой бўлган унсурларга эга бўлгани учун бизни тўқ тутади.
• оқ нон, пирог ва печениэлар истеъмолини камайтириш ортиқча ва семиртирувчи оддий шакарлар хавфини камайтиради.

Овқатланиб вазн орттирмаслик…

Энг муҳими бизнинг парҳезимиз яхши мувознатланган бўлиши керак, яъни у бизни кўп қувват билан таъминлаши керак ва иммунитетимизни кучайтириши керак, лекин шу вазиятда бизни вазн орттиришимиздан сақлаши керак.

Балким организмингизнинг ўзи сизга айтса керак иммунитетни кучайтириш учун, инфексияларга қарши курашиш учун ва ортиқча ёғли тўқималар тўпланишига қарши нима қилиш кераклигини.


Кун тартибиНонушта:
2 бурда нон, пишлоқ, юмшоқ қайнатиб пиширилган тухум, помидорли газак, малинали чой.
Тушлик:
Ветчина ва курка билан иккита буғдой донли булочкалар, тоза апелсин шарбати
Кечки овқат:
Духовкада пиширилган грудинка, брокколи, картошка, лимонли минерал суви
Тушдан кейинги овқат:
Банан, олма, апелсин, кивили мевали газак
Кечқурунги овқат:
Пиширилган ловия, буғдой унли оладя, скумбрия билан паста, лимонли чой.
СОГЛИК УЧУН,ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР... - 862267668133

Комментарии

Комментариев нет.