Ahad Qayum

Ялтираган кўзмунчоқлар дур бўлмади, Не-не қизлар изимизга зор бўлмади, Учраганни бошидан зар сочавердик, Ўзимизга омад қуши ёр бўлмади. Не дилларни, не дилларга уламадик, Ўзимизга ҳеч нимани сўрамадик, Қиш чоғида ғунча очиб гулламадик, Изғиринда ёққан бало қор бўлмади. Муҳаббатни нималигин билмасдинггиз, Сийратиммас суратимни севардинггиз, Ўзгасига вафодор ҳам бўлмадинггиз, Сизга севги хатолари ор бўлмади. Сизсиз асло дунё менга тор бўлмади, Сочларингиз тушларимда дор бўлмади, Сизга эмас муҳаббатга ачинаман, Сизсиз Аҳад хор бўлмади, хор бўлмади.

Комментарии

Комментариев нет.