Бир умр омади кулмай юрса ҳам,

Нонга зор амаллаб кунин кўрса ҳам,
Хаттоки майибу мажруҳ бўлса ҳам,
Эркак бор хонадон тош ўтмас қўрғон.
Кўнгилнинг тўрида меҳру оқибат,
Оқибат бор жойда бордир барокат,
Топгани бўлади бахту-саодат,
Эркак бор хонадон тош ўтмас қўрғон.
Чўчитмас тунлари чақмоқ қалдироқ
Дил уйи ёруғдир ёнмаса чироқ
Қасрмас балки у кулбадир бироқ
Эркак бор хонадон тош ўтмас қўрғон.
Қизларига мерос ор-номус иффат
Ўғиллар ўсишар Алпомиш келбат
Йўқ бунда бекорчи тухмату ғийбат
Эркак бор хонадон тош ўтмас қўрғон.
Аввало эркакнинг сўзи ўлмасин
Кераксиз буюмдек хор-зор бўлмасин
Эркаксиз қолишдан Худо сақласин
Эркак бор хонадон тош ўтмас қўрғон.
Эркак бор ҳовлининг салобати бор
Ва бунда асралгай ғурур номус ор
Ҳар ўткинчи бунга йўлаши душвор
Эркак бор хонадон тош ўтмас қўрғон. . . ! ! !

Комментарии

Комментариев нет.