Хуш келдингиз, ширин ширин хуш Рамазон!

Хуш келдингиз, ширин ширин хуш Рамазон!

Ҳар тонг саҳар ризқим очиб кутиб олсам,
Сиздан ибрат хуш ниятни дилга солсам,
Шул ниятни дилда мангу тутиб қолсам,
Висолингиз ширин-ширин Эй Рамазон!

Тинмас таним сабр қилар, лолман бугун,
Дардчил рухим тетик бу он, жондан устун,
Ярим бахт деб айтганлар лол, бахтим бутун,
Қадамингиз ширин ширин Эй Рамазон!

Гоҳо дилим вайрон дунё ташвишлардан,
Топсам савоб, гоҳи гуноҳ бу ишлардан,
Дардим ортса заиф иймон қилмишлардан,
Малҳамингиз ширин-ширин хуш Рамазон!

Кўнгил доғин ювар дилдан Хатми Қуръон,
Не жазира, ё қаҳратон, паноҳ Иймон,
Аҳли Инсон сабрига ризқ бўлди эҳсон,
Ифторингиз ширин-ширин дил Рамазон!

Ҳар кунингиз жонга даркор, дилга корми?
Бағрингизда дуо қилмоқ бизга ёрми?
Аллоҳимдан бизга ортиқ эҳсон борми?
Хуш келдингиз, ширин ширин хуш Рамазон!

19 Август, 2012 йил.
Али Ал Меҳр

Менинг бошқа шеърларимни
WWW.ALMEHR.UZ  саҳифасида ўқинг!
Менинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларим:
https://twitter.com/AliAlMehr
https://www.instagram.com/ali_al_mehr/
https://www.threads.net/@ali_al_mehr
https://www.facebook.com/Alisher.Ali.Al.Mehr
https://www.almehr.uz/sherlar/5/ramazon-oyi-keldi

Комментарии

Комментариев нет.