Наврўз келмаса...

Наврўз келмаса...
Бул баҳор ораз эмас, гарки наврўз келмаса.
Келса ҳам наврўз эмас, сайли сархуш бўлмаса.

Айламанг сайр, боғ эмас, қайда булбул сайрамас,
Тонг саҳар наврўз эмас, ахир кўнгул тўлмаса.

Майсалар олмас нафас, чирой очмас боғда гул,
Кўрмагай қор бойчачак кўриб наврўз сўлмаса.

Ер юзин поклайди, бас, ёғиб ёмғир оқ булут,
Унмагай заминда хас келиб холин сўрмаса.

Дов-дарахт тақмас чечак, боларига нечун бол?
Не ажаб, Наврўз келиб, Ҳамал даврон сурмаса.

Гарчи ёр бедор эмас, билинг-ки наврўз эмас,
Ёр юзин айлаб ҳавас нур сочиб шамс турмаса.

Келсаю, Наврўз деманг, Алишер битмас ғазал
Ҳар баҳор наврўз кутиб ҳуру шодон юрмаса.

21 март, 2004 йил.
Али Ал Меҳр
www.almehr.uz
https://www.almehr.uz/sherlar/1/navruzi-olam
https://www.instagram.com/ali_al_mehr/

Комментарии

Комментариев нет.