Комментарии
- 6 мая 2018 21:48мавлон султоновБу рост булдиям тушлигидан хафа хам булиб кетамиз
- 7 мая 2018 19:32майя рахимоваОллохим узи асрасин сизларни. Емон кузлардан
- 7 мая 2018 22:01Лочинбек РайимжоновАвторга каттакон рахмат ижодларига омад
- 8 мая 2018 23:31Shoxrux AxmedovWu qzla qayerlik malumot malumot bormi
- 11 мая 2018 17:22Зоир Бобоев
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Табассум Чойхонаси
Иш тугади, уйга қайтдим чарчаб обдон, Қачон овқат қиламан деб, едим ролтон...
Камтаргина ўрним узра ёнбошласам, Жиринглади зарядкада турган телефон... *** “Ало дада” дея гап бошлади Муслима қиз, “Келаман деб, келмадингиз, алдоқчисиз” Соғиниб кетдимку жуда- жуда... “Дадажоним қачон уйга қайтмоқчисиз???” *** Ҳаливери бормаслигим айтолмайман, Эндигина иш бошладим қайтолмайман, Соғинаман болам сени, соғинаман, Кеча келдим, бугун қайтиб кетолмайман... *** “Келмасангиз, сиздан араз қилиб оламан”, “Соғиниб соғиниб, касал бўлиб қоламан”, Яна ўн кун ухлаб турсам келмасангиз, Сизга эмас, аямга қиз бўлиб оламан... *** Майли қизим, эртагаёқ бориб билет оламан, Яна сенга қўғирчоқлар, ўйинчоқлар оламан, Икки марта ухлаб тургин эркатойим, Кўзинг очсанг, ёнгинангда бўлиб қоламан... *** Ваъда бердим, қайтолмайман энди ортга, Нарсаларим йиғиб келдим аэропортга, Қандай мазза, қандай яхши миниб олиш, Ватанингга элтадиган самолётга.... *** Ва ниҳоят, етиб келдик азиз ватанга, Ҳавоси ҳам дармон бўлар жону танга, Ўз –ўзимга дейман: “Шундай ВАТАН туриб”, Россияда бало борми Мухаммад санга... *** Уйга кирдим ҳаяжонга юрак тўлиб, Муслима қиз ухлаб ётар ширин бўлиб, Келиб оппоқ юзчасидан ўпган эдим, Уйқусираб кўзин очди аста кулиб... *** ...Тургин қизим, келдим учиб мисоли қуш, Бўйларингга, дийдорингга бўлай сархуш, Шу пайт телефон будильниги жиринглади... Кўзим очсам..минг афсуски..экан бу туш... *** Телефоним қўймадинг бир оз дийдорлашишга, Болам улгурмади хатто саломлашишга, Аламим ичимда, турдим ўрнимдан, Оҳо...ухлаб қолибман, кечикдим ишга... *** Ҳали яна нечта бундай тушлар кўраман Яна қанча мусофирлик “гаштин” сураман Қачон энди ўтиб кетиб бир йил орадан... Кўзим очиб ўнгимда ҳам уйда тураман *** Эй мусофир ғамгин бўлма, бошингни кўтар, Ози ўтиб бораябдику, кўпи ҳам ўтар, Бу юртларни ялтироғи кўзинг олмасин, Унутмагин! Сени уйда фарзандинг кутар. Манимча ҳар икки мусофирдан биттаси шу холатга тушиб, шундай ширин тушлар кўриб юрган бўлса керак...