Комментарии
- Предыдущие комментарии
- В начало
- Комментарий удалён.
- 9 окт 2019 21:39Хама оталар хам бир хил эмас копчилик боларини ойлайди копчилик эса уйдан чикач озим учун яшайман дийди болари эса хотинида Нима боляткани бн иши йок беш кол баробар эмас тогрими
- 10 окт 2019 05:58шерингизга гап йок ижодингизга омад тилайман минг афсуски копчилик ота оналар болларимни бокаман деб мусофир юртларда ишлашиб юришибди
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Табассум Чойхонаси
:⏤͟͟͞͞★≛ӍɄ₦ł₴≛ ⏤͟͟͞͞★
Мусофир дадага
Ало, дада, уйга келинг,
Соғинаман сизни ҳар кун.
Ана келди, мана келди,
Деб ухламай кутдим ҳар тун.
Сочларимни таранг дея
Бир неча бор ювдим, қаранг,
Келмадингиз, ёстиғимга,
Кўз ёшларим тўкдим қаранг.
Менга сизнинг пулингиздан
Меҳрингиз кўп керак бўлди,
Ўтган сафар уч йил соғинч,
Битта тилла зирак бўлди.
Яна кетиб келмаяпсиз,
Совға салом тилак эмас,
Яна алдаб аврмангиз,
Тилла зирак керак эмас.
Онам ҳар тонг оғир юкни
Кўтарганда эзиламан,
Гоҳо йиғлаб нола қилса
Ич-ичимдан узиламан.
Бир бурда нон бўлса майли
Ёнимизда бўлинг дада.
Мана ҳайит келгунича,
Сиз ҳам қайтиб келинг дада.
Биров билмас соғинчимни,
Яширмоқ ҳам оғир экан.
Мусофирнинг болалари
Гўё ярим сағир экан.
Болалигим айрилиқдан
Сув ичяпти, зориб кетди.
Энг беғубор лаҳзаларим
Сизни кутиб қариб кетди.
Йилда бир ой, ё икки ой
Термуламан кўзингизга,
Кўп боқаман, эслай дея
Ажин тушган юзингизга.
Ярим йил ҳам юрмайсиз-а,
Кетасиз чет элингизга,
Шу ҳижронлар равомиди,
Айтинг дада, қизингизга.
Ана қўшни Ойгул опа
Келин бўлди, кетди йиғлаб.
Отажони келмади, эҳ,
Тўйида ҳам бир бор йўқлаб.
Телефонда дуо қилиб,
Ўзича кўз ёши қилди.
Ўзи ярим кўнгил келин,
Қолгани ҳам чил-чил синди.
Дадажоним, оғир олманг,
Сўзларим бу соғинч эди,
Ёзай дедим тўлиб-тошиб,
Томоғимга хўп тиқилди.
Узоқлардан меҳрим борсин,
Соғинчим ҳис қилиб туринг.
Бир йилда бир ойга эмас,
Олти ойга келиб туринг!!!
Алижон Сафаров ижоди (кўп сонли қизлар илтимосига биноан уларнинг дардини битишга уриндим)