Уй-жойлар нархлари айни кунларда қимматлаша бошлаган.

Очиқ конвертацияга ўтилиши ҳамда валютадаги инструментлар ва активларга талаб камайиши ортидан Тижорат банкларида валютадаги омонатларнинг фоиз ставкалари кескин пасайиб кетгани, уй-жой нархининг кейинги ойларда деярли таннарх миқдоригача арзонлашгани бунга сабаб бўлмоқда.
Хусусан, тижорат банкларида валютадаги омонатларнинг ўртача ставкаси 7-8 фоиздан 4-5 фоизгача пасайган. Омонатчилар ўз маблағларини бундан буён банкларда паст ставкаларда сақлашдан кўра бошқа активларга, биринчи навбатда уй-жойларга тикишни маъқул кўрмоқдалар. Масалан, илгари 30 минг доллар омонат ўз эгасига ҳар ойда 200 доллар атрофида даромад келтириб турарди, энди бу даромад 100-120 долларгача пасайган.
Айни пайтда 30 минг долларга олинган 2 хонали квартиранинг ижарага берилиши эса 200 доллардан кўпроқ даромад келтиради (қўшимчасига жиноий объект бўлмаган мулкнинг мусодара этилмаслиги тўғрисидаги қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар кўпчиликда мулк бозорига яна қизиқишни қайтарди).
Айни дамда тижорат банкларида аҳолининг 600 млн.доллардан ортиқ миқдорда валюта омонатлари мавжуд (шунинг 200 млн.доллардан ортиқ қисми омонатлар бозоридаги асосий ўйинчи - * ҳисобига тўғри келади, айнан * томонидан фоиз стакаларининг туширилиши қолган банклар томонидан ҳам ставкаларнинг пасайтирилишига сабаб бўлмоқда).
Демак, яқин истиқболда уй-жой бозорининг янада "қизишини" кутиш мумкин бўлади.

Комментарии

  • 8 окт 2017 08:36
    Жудаям тугри, хакикатан хам мен Капитал банкда хам йиллик фоиз 4 фоиз белгиланган, бу номардлик, банк бизни маблагни айлантириб атиги йиллик 4% белгиласа