@SanSiz@

Орадан беш йил ўтди.
Бу жуда катта муддат.
Вақт ҳаммасини даволайди дейишар эди-ку. Қаёқда дейсиз? Аскинча йиллар мени баттар сенга боғлаб қўяётгандай.
Кўзгуга боқиб аксимни кўра олмайман. Менлигимни сенга бахшида қилиб бўлган эдим-да. Жонсиз вужуд фироқ азобларида дод солишдан бери келмайди.
Ҳар гал «Бўлди, унутаман» дея қалбимга берган ваъдаларим, қуруқ сўз булиб қолаверар, юрак хам мен билан ўчакишгандай сенга талпинаверар эди!
Сабринга таҳсинлар ўқишим керак. Биргина араз сабаб, шунча йилни девона қилдик.
Икки ўртада қалбларимиз етим қолдилар...
Менга куч берадиган ўша сирли табассумингни қанчалар қўмсаётганимни билганингда эди. Қаёқдан хам билардинг.
Шунча йилдан сўнг ниҳоят сени яна учратдим.
Тасодифми бу?
Йўқ, менимча.
Бу тақдир ҳазили.
Мени пайқамадинг.
Пайқашингни ўзим истамадим. Юзингдаги қувончни кўриб завқланаман.
«Демак, бахтлисан!» дейман ичимда, худди менсиз бахтли бўлишинг нотабиийдай...
Ёнингда эса ўғлинг, сенга югура-югура етиб олишга уринарди. Билмадим сабрми бу ёки такдирга тан беришми, лекин шу дам биринчи марта сенсизликка кўндим!
«У сени аллақачон эсламай қўйган» Бу сафар қалбим ҳам таслим бўлдилар.
Сен учун курашиш кеч эканлигини ниҳоят тан буткул тан олдим.
Лекин…
…Бирдан хаммаси остин устун бўлиб кетди.
«Баҳром, булсанчи тезроқ»
Сен…сен болангни мени исмим билан олдингга чорладинг!
Сенсизликдан шундай ҳам дард чекаётган кемтик юракка фақат сенгагина маълум бўлган сиринг ошкор бўлганди.
Юрагим бир дам уришдан тўхтагандай.
Ҳолсизланиб ерга ўтириб қолдим.
“Унутмабди!”
Эҳ, қанчалар бешавқатсан тақдир,
Нақадар ожизман - ЎЗИМ!

gif

Комментарии

Комментариев нет.