Бир қизни жудаям севиб қолдим.

Уни оиласи билан бизани оиламиза қариндош бумасада қариндошладан яқин эди. Ула аслида Қашқадарёдан бўлиб дадасини иши Жиззахда бўлганлиги сабали шу ерга 7-8 йил аввал кучиб келишганди вақти вақти билан ула ота юртлагига бориб туришарди.
Биза эса у қиз билан бир биримизани яхши танимасдик. У қўшни Зомин туманидаги МЕД коллежда ўқирди. Мани янгамлани опасиникида квартирада турарди. Ман эса номи сир бўлақосин-ўша жойда киччик терговчи бўлиб ишлардим ишга кирганимга эса эндигина 3 ой буганди. Биза Жиззахдан ула эса узоқ Қашкадарёдан эди. Хуллас аммамла уланикига яъни Қашкадарёга тўйга боришиб у қиззи кўриб ўзига келин қимоқчи бўлдила. Аммамни кичкина ўғиллари манга бу хақда этиб қолди. Ман унга хазиллашиб ман у билан анчадан буён гаплашаман “юраман” фақат хози келишме қоганимми этдим. Шунда у манга қиззи номерини топиб беришимни илтимос қилди.
Ман ўзи аслида ўша воқтлада бошқа қизни яхши кўрардим . Шунинг учун қизни номерини бир амаллаб суриштирдим ва топдим. Аввал ўзим бир гаплашиб олайчи юриб-юриб ташлаб кетарман деган планда. Уни номерига Чиройли СМС жўнатдим, у қайтиб қунғироқ қила бошлади. Ман кўтармадим. Бу холат 3-4 кун давом этди. Ва бир куни уни қўнғироғига жавоб бердим. У мани кимлигимни нега бунақа СМС лажунатётганимми сўради ман кимлигимми этдим у таниди.
Биза тез тез гаплашадиган бўлиб қолдик. У шунчалик Сиқилиб кетганидан Ўша куни манга энди танишганимизга карамей уни уйидагилари мажбурлаб эрга бериётганлигини, у йигитда кўнгли умуман йўқлигини этиб йиғлади. Ман унга тасалли бердим. Шу-шу тез тез гаплашадиган бўлдик.
Бу орада у ман хақимда хозайкаси бўлмиш янгамми опасидан сўраб суриштирибди. Хозайкаси мани суриштиргани туғрисида янгамга этибди, янгам бошқа қариндошлага этиб - бизани муносабатларимиз мани қариндошларим орасида тезда тарқалди.
Бу орада биз биринчи марта учрашадиган бўлдик. Ман ишхонамизадан чиқа туриб унга телефон қилдим, у хози тоғасиникида, янгаси билан бирга сомса пиширишвотганлигини этди. Сўрасам тоғасини уйи қўшни кўчада экан. Ман унга қаерда ишлашлигим, терговчи эканлигим тўғрисида этмагандим, этомосдимам сир сақланиши мухим.
Хуллас ман уни тоғасини уйи томонга бордим. Бу орада ёмғир хам ёға бошлаганди ва келганимни унга этдим. У уялиб чиқмаслигини этди, ман бугун бир биримизани кўрмасак шу билан 4-5 ой гача чўзилиб кетишлигини сабаби ман эртага узоқ туманга хизмат сафарига кетаётганлигимни этдим. Шунда у хозир сомсаларим пишса уйга қайтаман ўшанда кўрарсиз лекин ормиздаги масофа 6 метрдан ошмаслигини илтимос қилди. Ман рози бўлдим фақат чиқаётганида мангаям ўзи пиширган сомсаладан олиб чиқишини этдим хазиллашиб.
У уйларига кетиш мақсадида кучага чиқиб секин юра болшлади. Ман унга етиб олдим ва уни юзларига қарадим, Уни кўзлари , чиройи одоби мани мафтун қилиб бўганди. Биз унча кўп гаплашмадик чунки уни махалласида едик, уни уйи олдида ажралишарканмиз ундан ман учун олиб келинган сомсаларни сўрадим.
Шунда у салафан пакетчага солинган 4 дона сомсани манга узатди. Ман сомсани тотиб кўрар эканман кўнглимга бир нарса келди бу сомсалар “иссиқ- совуқ” қилинган бўлсачи, ман биттасини ейишга улгургандим қолганини ейишга кўнглим бўлмади. Ва яхши чиқибди деб мақтаб қўйдим. Сўнгра биза одамла гапиришади диб тарқалишдик. Кегин у уйига қараб кетди манам уйга кетдим.
Уйимизага бир ёввойи мушук келиб қолганди, ман уйга келиб у берган сомсаларни ўша мушукга бердим мазза қилиб еволди, шу-шу уйимзадан кетмий уй мушукга айланиб қолди. Ман ўзимга ўзим ха манимча “иссиқ-совуқ” қилинган бўлса шунинг учун кетмий қолдимикан диб ўйлаб колдим.
Ман икки ўртада қогандим ўзим аввал “ёктирган” қиззи танлашим кере ёки буни иккаласиям одоби ва чиройда тенги йўқ қизла эди. Тажрибаларим асосида айтвомман бу гаплани, жуда тарбияли қизла эди. ва ман уни танладим.
Бир куни янгам билан гаплашиб колдим, янгамни опаси яъни қиззи квартирадаги хазайкаси уни россаям мақтаганини жудда жуда тарбияли қизлиги ва яна ааанча илиқ гаплани гапирди у хақида. Бу мақтовладан Мани унга булган мухаббатим уйғонди, ман ўша воқтда севги билан мухаббатни фарқини ажрата бошладим. Мухаббат ва Севги диганлари шу буса кере. Ва ман уни тинмай кўргим келаверарди. Кунларни бирида кўришиш учун у ўқийдиган Зоминга бордим.
У касалхонада дарсда экан, ўша томонга бордим ва унга телефон қилдим, у эса чиққиси келмаётганлигини айтди, ман хайрон бўлдим нахотки ўйин қиган бўлса? Манда уни йўқотиш қўрқуви пайдо бўлиб бутун юрагимни хавотирга сола бошлади. Хуп охирги марта кўришиб хаммасини гаплашиб олайлик дидим. У рози бўлди. Ман аслида иш юзасидан боргандим Зоминга, тез-тез формаларимни гражданский киймларга алмаштириб мошинага отвордим.
Ва биз учрашдик У манга бўлди энди учрашмайлик барибир уйдагиларим мани Жиззахга беришмийди деди, Ман уйидагиланимас ўзингни фикринг қанақа? манга ўзингни фикринг қизиқ уйдегиларингники 2 даражали дидим. У эса уйидагила нима диса шу бўлишлигини этди.
Нима ёки севганинг борми очиғини айтавер дидим. У ха бор диди ман ундан исми ва яна қайда яшашлигини сўрадим, у айтди Бир пастда хаммани оёққа турғаздим. Ўша йигит хақида топилган бор маълумот бу унақа одамни ўзи йўқлиги бўлди. Мани жахлим чиқиб бирдан у қиз қанақадур ёқмей қолди, кегин кетвотганимда унга эртега уйдагила “Совчи” бўлиб боришликларини ХАЗИЛЛАШИБ этдим. У барибир уйдагила рози бумийди диди, ман кере буса дадангдан тиз чукиб сўрайман дидим. У индамади
Шу орада у манга қанақадир ёқмий қолдида у қиз. Ва эртасига у ўқишдан қайтвотганлигини, бугун уйларига оиламизадан кимла “совчи булиб” келишлиги онамми ё амакиларимми ким келишлиги хақида сўраб телефон қилди. Мани эса аслида у хақида умумман уйдагилага этиш хаёлимгаям кемаганди, чунки бу гапни унга хазиллашиб этувдим. Ха дадамлани акаси амаким борадила диб телефонни ўчирдим .
(Бу ишла манимча мани энг котта хатойим бўлди)
Шу билан 4-5 кун телефонимни ишлатмадим, кейинчалик билишимча ула бизни уйдегилани росса кутишган экан. Бу хақида бошқалардан эшитдим. Кегин унга мандан хафа буса кере диб телефон қилдим.
Ва сўрадим ўша куни кутмадилами диб. У эса ман билардим шунақа бўлишини йўқ кутганимиза йў диди. Гапдан гап чиқиб биза яна яқин бўлиб кетдик
Уни ўқиши тугайдиган воқт келди. У ПЕД институтга хужжатларини топширмоқчилигини этди ва Хужжат тўплашга киришди. Хужжатларини орасида ва паспортларида анча камчиликлари борлиги бунинг учун Қашқадарёга бориб тўғирлаш кераклиги хақида манга этди.
У кетди ва 20 кунлар Қашқадарёда бўлди. Ман уни шу қадар соғингандимки охири хужжатларини тезроқ тўплаш учун ўзим киришдим
Уни ўзимизни туманга доимий рўйхатга қўйиш учун ИИБ паспорт га бордим. У жой шунақанги одам кўпидики ула навбатда туришарди. Ман улар орасидан тўғри Бошлиқни хонасига қараб юрдим, Ман гражданскый киймда бўлганим учун бир “Хижобли” аёл мани тўхтатди ва манга гапира бошлади. Мани жахлим чиқиб унга “Удостоверениям”ни кўрсатдим, ва ундан кимлиги қаерда туриши хақида сўрадим ва тергов қилдим. Шу сабаб бўлиб ман бошқа мани ваколатимга кирмейдиган ишларга яни умуман бошқа ишлага аралашиб қолдим.
Бунинг учун юқоридан Росса гап эшитдим. Хуллас уни хужжатлари тахт бўлди, топширадиган куни манга тел. қилди ман ишим кўп дидим.
. У кеча уйларига дадаси билан бирга ишледиган, узоооқ акаси келганини дадаси эса биринчи йил бўганлиги учун хужжатларини топширишга ёрдам беришлигини унга тайинлаганини, хамда унга уқишга киришда ёрдам беришлигини этди. Ман рози бўлдим.
Хуллас ишларимни тугатиб тушлик пайти унга тел. қилдим у йонида акаси борлиги тел.да гаплаша олмаслигини хужжатларини топшириб бўганлигини айтиб СМС жўнатишимни сўраб хабар юборибди.
Мани хаёлимдан хар-хил фикрлар ўта бошлади. Ахир уни ўзимданда Қизғонардим, акаси эса каердаги узоооқ ака эди. Биз СМС ёзиша бошладик ман акаси билан шу пайтгачам нима қилиб юрганлигини сўраб СМС жунатдим у манга хаммасини тушинтириб Жавоб қайтара бошлади. Бирдан жавоб келмай манга тел қилиб қолди.
Жавоб бердим ало деб эркей киши гапирди, ман тел синглимники уўа тел.н киган эди хозир ўзини айтвораман дидим ,ундан қўрққанимданмас балки қизга гап тегмасин диб шунақа дгандим.
Акаси мани қайдалигим кимлигим хақида сурай бошлади ман кайдалигимни этдим .
Хозир мани олдимга гаплашишга келасан, ман кере бўса ўзинг келасан дидим шунда қўрябсанми қўрқма ман санга қўлимниям тегказмайман , ман эса хози битта тел билан ўлигиниям суришитиромидиган қивораман дидим. Шунда у агар Қиззи хаққатдан севсанг келасан диди ман шу шартни қўйгани учунгина рози бўлдим.
Бу орада қиз манга тел қилиб акаси билан учрашувга бормаслигимни хаммаси тугаганлигини акаси болла билан гаплашиш яхшимаслигини, бу билан ота онасини юзига оёқ қўйвотганини этиб тушунтирибди. Ман у билан шунчакимас балки у билан оила қуриш ниятим борлигини, хозир акаси билан узим гаплашиб хаммасини тўғирлашлигимни этдим. У энди бу бефойдалгини агар акаси гаплашиб рози булавер диган тақдирдаям сиз билан бошқа гаплашмиман алвидо диб телни ўчириб қўйди ва қайтиб ёқмади. Ман уни йўқотишдан қўрқиб, машинамни ташаб таксида акаси билан учрашгани йўл олдим. Жиззах шахрини Ивановские диган жойида унга тел қилдим ва келганимни этдим. У мошинада етиб келди ва ўша мошинага ўтиришимни сўради.
Ман мошинага чиқдим акаси ёнида 2 та бақват йигитла билан келган экан, биза шахарни энг хилват жойига бордик. Кегин мошинадан тушдик, акаси мани кимлигим ми (Қаерда ишлашлигимми)билмасди қиз билан қандай танишиб қоганимиззи уни хақиқатданам севишим туғрисида сўради. Ман хаммасини унга самимий айтиб бердим. Кегин у мандан 3 ёш котта екан. У Шунда у манга Укам тўғрисини этсам бу юришингни фойдаси йў чунки у қиззи чақалоқлигидаёқ бировга атаб қўйилган. Балки ўйларсан ўзига тўғирламоқчи диб лекин тўғриси шунақа диди, манга нега авваллари хеч этмаган агар этганида булнақа бўмасди уни тинч қўярдим деди.
Акаси эса қиззи хам бундан хабари йўқлигини бугун унга бу тўғрисида айтиб берганлигини гапирди, ва агар озгига эркаклик ғуруринг бўлса уни тинч қўй у эгали деди. Ман рози бўлдим фақат қиз билан охирги марта гаплашиб олай агар Бу гапланилани хаммаси рост деса ман йигитлик сўзимни бераман уни бошқа безвота қилмайман дидим. Шунда акаси Манда ўзимга яраша эркейли ғурурим бор синглинг билан гаплашаман диса ўайси йигит чидаб тура олади, халиям қиззи отаси яни акам силани тузларингни еган шуни хурматини қилиб индамай турибман шахарда любой спортсменингни олиб ке гаплашаман диб мақтаниши бошлади, туғри хақиқатдан бақват бола экан акаси. У амани кимлигимми билмасдан бу гаплани гапирди Ман кулдим агар қўрқанимда ўзимга ишонмаганимда бир ўзим кемасдим ёнизга дидим.
Биз таркалишдик.
Уйга келгандан кегин қизга телефон Қилдим, кутарди ёнида қанақадир дугонаси билан нималарнидир гаплашиб кулишвотган экан, бу манга росса оғир ботди худи мани устимдан кулишвотганга ухшариди. Ва манга акам нима дидила деб савол берди . Нимаям дирди деб буган гапларни этиб бердим.
Ва бу гапла- яни хаққаттан уни кимгадир болалигидаёқ унаштириб қўйилганлиги ростми диб сўрадим. у еса пинагиниям бузмей хмм... бўлиши мумкин, сиз нега манга телефон. Қивосиз ахир акамга энди безвота килмиман диб йигит сўзини берибсизку деди. Ман ха агар шу гапла туғрими сан мани умуман севмаганмисан дидим, у йўқ шунчаки уйдагиларим мани бошқа болага мажбурлаб бериб юбораётганлигидан алам устида сиз билан гаплашиб юрардим диди.
Мани умуман севмаганмисан диган саволимга еса йўк деб жавоб берди. Шунда ман агар мани туйғуларимни ўйин қиган бўсенг илохим дунёдаги энг бахтсиз қиз бўлишингни тилайман дидим у эса нима мани қағавосми? диб жавоб берди ман йў дидим. Олдинлари росса кўп қизла билан юрганман лекин хеч ўайси мани бу ахволга сомаганди, ишонсанг сени йўкатаётганлигимга чидолмай йиғлаябман дидим, у кулиб хичам унақага ухшмидику диди, росдан Уни йўқотаётганлигимни хис килиб йиғлардим. ўйласам дунё кўзимга тор бўлиб,ўзим билмаган холда хўрланган инсондай ишонасми кўзимга тинмай йош кела бошлади.
Мағрур қизларни кунда алмаштирадиган мағрур иродали йигитдан асарам комаганди.
Бизани ишга ўтвотганимизада дунёдаги оғир рухий синовлардан утказиб қабул қилинардик, ва хар 4 ойда рухий синовлардан ўтиб турардик. Бу синовла хич нима эмас экан буни олдида чунки қанча оғир синов бўмасин ман хич қачон йиғламаганманку.
Шу тариқа биза ажралишдик. 1 ойларда сал узимни тута бошладим. Бу пайтда акам тўй қиладиган бўп қолдила ва бир йўла мани тўйимниям ўтказворишмоқчи булишди. Оиламизада хамма бизни у билан халиям бир бирлигини яхши кўришади диб ўйлашарди.
Ман ростан уни халиям севардим. Билмадим уша воқтлада нималарни ўйлаган эканман худди совчи юборсам хаммаси ўзгариб муносабатларимиз яна аввалгидей бўлади у рози булади барибирам диб ўйлаган бўлсам керек.
Ман ич-ичимдан худди бугун унга совчи келадию уни бошқа бировга берворишади диган қўрқув тинчлик бермасди. Бир куни акам у билан халиям муносабатларим яхшилиги хақида сурадила. Ман ха хаммаси аввалгидей дидим. Кегин акамга ойимлага этинг уланикига боришсин дидим.
Онам кўнмабдила, ман улани кўндириш учун қимаган ишларим, илтимос қимаган одамларим қомади хаммани ўртага солдим. Охир оқибат рози бўлдила ва уланикига бордила. Бу пайтда ман у қиз билан умуман гаплашмаётган эдим. Ундан сўрамасдан уйларига онамлани жўнатвордим.
Оилаларимиз қадрдон бўлганлиги учун ман онамга бир бирини яхши кўришар экан диб этменг, бировни қизи хар холда, қизим болла билан юраркан диб ўйлашмасин тағин дидим, онам борибдила ула йўқ хафа бўмила қизимиз кўнмиябди дийишди, ман бир истихола билан қизга тқўнғироқ Қилдим. Нега кунмадинг дидим, у эса нега кўнишим кере ман хич қачон сизга тегмиман диди. Ман эса ўтган гаплани илтимос унут, агар рози бўсенг дунёдаги энг бахтли қизга айлантиришга қасам ичдим, агар рози буса 2 ойдан кегин тўйимз бўлишлиги хамма нарса тайёрлигини этдим.
У кўнмади совчилани қайтаришимни сўради. Ман барибир саниўзинг айтган уша болага мажбурлаб берворишадику дидим, у еса сизгаям унгаям тегмиман ман уқийман диди. Биз бир биримизга бахт тилаб хайирлашдик.
Ман совчилани қайтармадим худди хеч нима бумагандей юравердим. келаси сафар борганларида эса онамла муносабатларимиз хакида, бир бирларини яхши куришаркан диб айтибдила, шунда онаси йў мани қизим умуман бу тўғрида гапирмаган, сиззи ўғлиззи танимейди диб этибди.
Биз бу йил қизимизани узатмиймиза дибди, Онамла бизаям бу йил уйлантирмаймиз ўғлимизани 2 йилсиз тўй кимимиз кизизни ўзимиз ўқитамиз деб этсала онаси. Унақада ўғлиз 2 ойдан кегин тўйимиз бўлади диб этибдику. Дибдила
Хозиргина мани умуман хаварим йу қизим бу хақида этмаган деган киши бунақа диб турсая.
Хуллас ула рози бўлишмади. Бизани оиламиза уладан россаям ранжишди Чунки оилаларимиза боя этганимдек ака укалардан якин эдик. Шу билан муносабатларимизам узилди.
Орадан 3 ой ўтиб қиз манга тел қилди. Тўғриси у бир кунмас бир кун шундай килишини билардим, биз гаплашдик унга узларини юртидан совчилар келишаётганлигини этди. Биза яна 10 кунча яқин бўлиб телда гаплашиб юрдик. Кегин яна аразлашиб 2 ой гаплашмадик. Ман уни енди хеч қачон кечирмайман дигандим ўзимга ўзим.
Йў 2 ойдан кегин чидолмей яна қўнғироқ қилдим биза яна 5-6 кун гаплашдик ва бир куни бир танишим. Ўртоғи аввал у киз бир йигит билан учрашиб йурганлиги тел.да бир бирларини севиши хакида этганлигини этди, бу вокеала у ман билан танишмасдан оолдин юз берганди.
Мани эсимга тушиб қолиб жахлим чиқиб ундан ўша йигит хакида сўрай бошладим у манга ишонинг ман умуман хич кимбилан учрашиб гаплашмаганман диди. Ман ич ичимдан унга ишонмасдим. Биз яна жанжаллашиб қолдик бу жанжалимиз олдингиларидан кучлироқ эди. У мандан нафратланишини айтди, энди мани безвота қилмассиз, ўзи одам қуригандей сиз билан гаплашганимга хайронман деб етди. Манам уни сўкиб ташладим.
Ва шу билан шу кунга кадар у билан умуман алоқа кимадик. Бу орада ман бошқа қизла билан юришни бошладим. ЛЕКИН барибир ман халиям уни жонимдан ортиқ севаман, уни шу қадар эзозлайманки.
Яқинда амакимни ўғилни тўйи бўлди билмадим қайси юз билан келган бўлса онасиям тўйга келибди. У кишини юзидан шошиб бекорга йўқ дейишганлиги шундоқ юзидан билиниб турарди. Дадасини эса ман халиям жуда-жуда хурмат киламан у киши шунақанги яхши инсонки мен у кишидан хафамасман.
Кеча телефонимни хизмат доирасидан ташқарида қилиб қўйгандим. У телефон қилганлиги хақида хабар келди.
Ман эса унга қайтиб қўнғироқ қилишга ғурурим йўл қуймиябди.
Лекин хозир негадир унга бошқа номердан телефон қилдим. Овозини эшитиб яна!!!

Комментарии

Комментариев нет.