"Рома" ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич жароҳат олиб, уч ҳафтага сафдан чиқди.

Йигирма беш ёшли футболчи якшанба куни Европа чемпионати саралаши доирасида Босния терма жамоаси сафида Андоррага қарши кечган (3:0) учрашувнинг биринчи бўлимидан сўнг захирага олинган эди. Хабар қилинишича, футболчи тўпиғидан жарҳат олган бўлиб, 15-20 кун майдонга туша олмайди.
Шу тариқа Пьянич «Фрозиноне», «Сассуоло», «Сампдория» ва Чемпионлар лигаси доирасида «Барселона»га қарши кечадиган баҳсда майдонга туша олмайди.

Комментарии

Комментариев нет.