🏡 ОИЛАДА ЭР ХОТИН БИР БИРИГА ХИЁНАТ ҚИЛИБ ҚЎЙИШЛИГИГА НИМАЛАР САБАБ БЎЛАДИ. - 869149473527

🏡 ОИЛАДА ЭР ХОТИН БИР БИРИГА ХИЁНАТ ҚИЛИБ ҚЎЙИШЛИГИГА НИМАЛАР САБАБ БЎЛАДИ.

Афсуски, кейинги йилларда никоҳдан ташқари жинсий муносабат (зино, фаҳш ишлар) бирмунча кўпайгани кузатилмоқда. Бу ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Қандайдир омиллар билан шундай қабиҳликка қўл урилади. Шу маънода қуйида хиёнатга сабаб бўлувчи айрим омилларни санаб ўтамиз:
🔥 1. Имони заифлик, оила муқаддас эканини унутиш, турмуш ўртоғига нисбатан садоқат ҳисини ёдидан чиқариш, нафсига қул бўлиш;
🔥 2. Жуфти билан жинсий ҳаётдан қониқмаслик, эҳтиёжларнинг бир-бирига мос келмаслиги; (эркак ўз шаҳватини қондириб аёлини кутмаслиги)
🔥 3. Билим, кўникма, малака орасида катта тафовут борлиги;
🔥 4. Турмуш ўртоғининг касаллиги, эркакдаги жинсий ожизлик, аёлдаги жинсий совуққонлик;
🔥 5. Турмуш ўртоғига нисбатан муҳаббат ҳиси йўқлиги;
🔥 6. Мажбуран турмуш қуриш; (қизга йигит ёқмаса, ёки йигитга қиз ёқмаса ҳам ота она босимидан турмуш қуриш)
🔥 7. Моддий бойликка қизиқиб оила қуриш;
🔥 8. Турмуш ўртоғидан тўйиниш;
🔥 9. Ўзга аёл ёки эркакни “севиб” қолиш; (муаллифнинг мақсади ҳақиқий севги эмас, шайтон севги деб кўрсатадиган вас-васадир, инсон турмуш ўртоғидан бошқалар билан шариат рухсат берган чегарадан чиқишлиги натижасида пайдо бўладиган қалбдаги вас-васани севги деб алданиб хиёнат қилишликни муаллиф назарда тутдилар, шунинг учун номаҳрамларга шахват билан қарамаслик, шариат буюрган шаклда муомала қилиш лозимдир)
🔥 10. Моддий тобелик (пул, уй-жой билан таъминлагани учун фаҳш иш содир этиш);
🔥 11. Эски “ошналари” билан “дийдорлашиш”; (зинокор дўстлар даврасида ўтириш)
🔥 12. Спиртли ичимликлар, ҳаром-хариш егуликлар таъсирига тушиб қолиш;
🔥 13. Ўзининг кимлигини ўзгаларга кўз-кўз қилишга ишқибозлик (Бундай нокаслар танишлари орасида обрў орттириш пайида бўлади, кўз остига олган одамни ўзига жазман тутади. Улар учун жазманнинг ташқи кўриниши эмас, сони муҳим);
🔥 14. Оилавий жанжаллар сабаб эр-хотин бир-биридан совиши;
🔥 15. Эрнинг хотинига ёки хотиннинг эрига (кўп) жаҳл қилиши;
🔥 16. Ёшликда етарлича тарбия берилмагани; (бунинг қанчалик катта гуноҳлиги, қилган одам малъун бўлишлигини тушунтирилмаганлиги.)
🔥 17. Эр ёки хотиндан бирининг узоқ муддат оиладан четда яшаши (сафарда, ҳарбий хизматда ёки қамоқда бўлиш)
(Россия ва бошқа давлатларга узоқ вақт хотинини ташлаб кетишлиги, ҳозирги замонни мусулмонлари яна ҳам ривожланган хотинлар эрини уйга қўйиб ишлагани чет элга кетишяпти, даюс эр уйда болаларга қараб ўтрипти. Бу зинога тортувчи энг катта сабаблардан биридир. Икковида ҳам шахват бор, озгина туртки билан зинога тушиб қолишлигига яқин бўлади)
🔥 18. Муҳитнинг бузилиши, “куёвлар шаҳри”, “келин шаҳри” каби лаънатланган жойларнинг мавжудлиги;
🔥 19. Матбуотда, телевизорда бузуқликка, фаҳш ишларга тарғиб этувчи маълумотларни ўқиш, кўрсатувларни томоша қилиш.
Умуман олганда, хиёнат энг жирканч ишдир. Бунга асосий сабаб дин-диёнатдан йироқлик, етарлича тарбия кўрмаслик, илмсизлик, маънан бузуқликдир. Ақлли, имон-эътиқодли инсон хиёнатнинг яқинига ҳам йўламайди, фаҳш ишлардан қаттиқ ҳазар қилади.
© Зиёвуддин Раҳим, "Бахтли ҳаёт сари" китобидан..
#АЁЛЛАРга баъзи
насихатлар!
1. Турмуш ўртоғингизга ҳар қандай ҳолатда ҳам овозингизни
баланд кўтариб гапирманг. Эркаклар аёл кишининг овозини
кўтариб гапиришини хуш кўрмайдилар. Бу ҳолат уни сиздан
бездиришга олиб келади.
2. Турмуш ўртоғингиз жаҳли чиққан вақтда уйда
сокинликни таъминланг. Гарчи у ноҳақ бўлса ҳам, унга танқидни
кўпайтирманг. Иложи бўлса, унинг кўзига кўринмай туринг.
3. Турмуш ўртоғингиз билан муҳокамали суҳбат
қураётганингизда озгина эгилувчан бўлинг, яъни бир этикка
икки оёғингизни тиқманг. У томонга бир оз ён босинг. Суҳбатни
қаттиқ мунозарагача олиб келманг. Ўз фикрингизда қолишингиз,
унинг жаҳли чиқишига олиб келади ва бу жаҳл уни сиздан
совушига сабаб бўлади. Агар бирор нима сўрамоқчи бўлсангиз,
уни чиройли шаклда амалга оширинг. «Йўқ» жавобини
олсангиз, уни «Ҳа» дейишга мажбурламанг.
4. Турмуш ўртоғингиз кийинаётган вақтида унга ёрдам
беринг. Кўпинча бу вақтда улар пайпоқларини қидирадилар,
унга пайпоқларини топишга ёрдам беринг. Ишга кетиш
чоғида унинг кийимларига эътибор беринг. Бирор нимаси кам
бўлмадими? Аёл киши эрининг кийимларига эътибор бериши
унинг яхши сифатларидан биридир.
5. Вақти - вақти билан турмуш ўртоғингиз билан
таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилинг. Баъзи вақтларда
фарз намозларини унга иқтидо қилиб ўқинг. Бу ҳам у билан
сизнинг орангиздаги руҳий боғларни мустаҳкамлайди. Бирга
зикр қилишлик қалбларни юмшатади. Агар орангизда озгина
хафагарчилик ўтган бўлса, у ҳам кетади. Сизнинг орангизда
турган шайтон қочади.
6. Эрингиз сиздан кечирим сўрашини хаёлингизга ҳам
келтирманг. Агар унинг ўзи бу ишни қилса, алҳамдуллилаҳ,
бу унинг яхши сифатларидан бири. Гар кечирим сўрамаса,
ундан ўпкаланманг. Баъзан сизнинг наздингизда у ноҳақ бўлиб
кўринади, аслида эса у ҳақ бўлади. Сиз юз фоизга ҳақ бўлсангиз
ҳам, уни сиздан кечирим сўрашини кутманг. Ахир сиз жаннатни
ихтиёр қилгансиз, шунинг учун унга ҳар кундагидек хизмат
қилишда давом этинг. Бирор бир хизматидан бош торманг.
Иншаалоҳ, Аллоҳ савобингизни янада ҳам орттиради.
7. Унинг ташқи кўринишини доимо кузатинг. У ўзига
қарамаса ҳам, сиз унинг ташқи кўринишини гўзал, пок бўлишини
таъминланг. Пайпоқлари, оёқ кийими, ички кийимлари
тозалигига, ундан бадбўй ҳид келмаётганига ҳамда соч ва соқоли
тўзиб кетмаганлигига эътиборли бўлинг.
8. Турмуш ўртоғингиздан мақтов эшитишни кутманг.
Баъзан яхши ишларимиз учун улардан мақтов эшитишга
ошиқамиз. Лекин эркак зоти яхши ишингизни гарчи сезган
ва ичида бундан хурсанд бўлган бўлса ҳам уни ташқарига
чиқармайди. Турмуш ўртоғингиз учун ҳар қандай хизматни
Аллоҳнинг розилиги учун деб қилинг. У бунга «раҳмат» деса,
алҳамдулиллаҳ. Аммо эътибор бермаса, бу билан савобингиз
камайиб қолмайди. Чунки сиз ҳақиқий ажрни, мукофотни
Аллоҳдан олишга ихтиёр қилгансиз.
9. Унинг кайфиятига қараб муомала қилинг. Уйга хомуш
келганда, унинг дардига шерик бўлинг. У хомуш бўлганда, сиз
хурсандчиликдан ўзингизни тута олмасангиз, бу унинг жаҳли
чиқишига сабаб бўлади. Ёки акси, у уйга шод, мамнун ҳолатда
келса-да, сиз уни хомуш кутиб олсангиз, бу ҳам уни кайфиятини
бузади. Бундай ҳолатлардан қочинг.
10. Турмуш ўртоғингиз сизга бир юмуш буюрганда,
уни ортга сурмасдан дарҳол бажаринг. Бажарганда ҳам яхши
кайфият билан бажаринг. Мисол учун, у сизга чой дамлашни
буюрди. Сиз эса секин хоҳламай ошхонага борсангиз, у буни
дарров пайқайди ва шу заҳотиёқ чой ичишга бўлган иштаҳаса
қочади. Агар сиз Аллоҳни ризоси учун чаққонлик билан унга
чойни келтирсангиз, шубҳасиз унга улкан савоблар оласиз.
11. Турмуш ўртоғингиз сафардан келганда, уни кутиб
олишга одатланинг. У келганда, барча ишларинигизни ташлаб,
уни қарши олинг. Беш дақиқа вақтингизни аямасдан, ундан
ҳол-аҳвол сўраб, истагини бажаринг. Кейин қолган ишларни
қилаверасиз.
12. Доимо шуни ёдингизда тутинг, турмуш ўртоғингиз
сизни Аллоҳга янада яқинлашишингизга, Аллоҳнинг розилигига
эришишингизга сабаб бўладиган воситадир. Турмуш
ўртоғингиз сиздан рози бўлиши бу Аллоҳнинг розилиги ва
сиз учун жаннатнинг саккизта эшик.

Комментарии