Санжар ўзига тўқ фарзанд эди. У маҳаллада ўртоқлари билан доим ўйнаб юрар, уй ишлари билан қизиқмасди. Маҳаллада бир отахон бор эди. Отахоннинг исми Турсин ота бўлиб, бир оёғи оқсоқ эди. Санжар ёшлик қилибми, шўхлик қилибми, Турсин отани “Тусин чўлоқ” деб қочишарди ўртоқлари билан. Турсин ота эса парво қилмай кетаверарди.Йиллар ўтиб Санжар улғайди. Бир кун курсдошлари билан озроқ ичволиб сархушроқ келаётганди, Турсин ота йўлларидан чиқиб қолди. Ота кечаси дўкондан нон олиб қайтаётганди.Санжарни яна шўхлиги тутди. “Турсин чўлоқ” деб мазах қилди. Ота парво қилмай кетаверди. Санжар энди тош отди. Отанинг ёнидан ўтиб кетди. Санжар энди бориб отахонни итариб юборди. Мазах қилиб кулдида, уйларига тарқалишди.Эрталаб уйғонган Санжар белидан паст қисмини қимирлатолмай қолди. Дод деб уйдагиларини чақирди. Бир йил давомида Санжарни кўрсатмаган шифокору табиблари қолмади. Ўзгариш йўқ. Шунда курсдошлари ўша кунги воқеани эслатишди. Сендан ўша отахон ранжиган, сени дуоибат қилган бўлиши мумкин, бориб кечирим сўра.Санжар отасининг ёрдамида Турсин отанинг уйига борди. Ота касал эди. Санжар ҳаммаси учун кечирим сўради. Турсин ота мен сени қарғамадим болам, сенда хафа эмасман деди. Сени кечирдим деди.Ўша кеча Санжар тушида ҳам отани кўрди. Сени қаргамадим, хафа эмасман, дерди. Эртаси куни Санжар ўзини енгил ҳис этиб уйғонди. Санжарнинг оёқлари аввалгидек юра бошлади.Азизлар, гоҳо ёшлик қилиб бировга озор берамиз. Шу хатоларимиз жабрини эса, афсус, ҳаётимиз давомида тотиб кўрамиз гоҳо. Аллоҳ таоло ҳар биримизни тўғри йўлдан адаштирмасин
АЖОЙИБ ШЕЪРЛАР ВА ҲАЁТИЙ ҲИКОЯЛАР ТЎПЛАМИ
:ЯСМИНА БОНУ
МАЗАХ (Ибратли ҳаётий воқеа)
Санжар ўзига тўқ фарзанд эди. У маҳаллада ўртоқлари билан доим ўйнаб юрар, уй ишлари билан қизиқмасди. Маҳаллада бир отахон бор эди. Отахоннинг исми Турсин ота бўлиб, бир оёғи оқсоқ эди. Санжар ёшлик қилибми, шўхлик қилибми, Турсин отани “Тусин чўлоқ” деб қочишарди ўртоқлари билан. Турсин ота эса парво қилмай кетаверарди.
Йиллар ўтиб Санжар улғайди. Бир кун курсдошлари билан озроқ ичволиб сархушроқ келаётганди, Турсин ота йўлларидан чиқиб қолди. Ота кечаси дўкондан нон олиб қайтаётганди.
Санжарни яна шўхлиги тутди. “Турсин чўлоқ” деб мазах қилди. Ота парво қилмай кетаверди. Санжар энди тош отди. Отанинг ёнидан ўтиб кетди. Санжар энди бориб отахонни итариб юборди. Мазах қилиб кулдида, уйларига тарқалишди.
Эрталаб уйғонган Санжар белидан паст қисмини қимирлатолмай қолди. Дод деб уйдагиларини чақирди. Бир йил давомида Санжарни кўрсатмаган шифокору табиблари қолмади. Ўзгариш йўқ. Шунда курсдошлари ўша кунги воқеани эслатишди. Сендан ўша отахон ранжиган, сени дуоибат қилган бўлиши мумкин, бориб кечирим сўра.
Санжар отасининг ёрдамида Турсин отанинг уйига борди. Ота касал эди. Санжар ҳаммаси учун кечирим сўради. Турсин ота мен сени қарғамадим болам, сенда хафа эмасман деди. Сени кечирдим деди.
Ўша кеча Санжар тушида ҳам отани кўрди. Сени қаргамадим, хафа эмасман, дерди. Эртаси куни Санжар ўзини енгил ҳис этиб уйғонди. Санжарнинг оёқлари аввалгидек юра бошлади.
Азизлар, гоҳо ёшлик қилиб бировга озор берамиз. Шу хатоларимиз жабрини эса, афсус, ҳаётимиз давомида тотиб кўрамиз гоҳо. Аллоҳ таоло ҳар биримизни тўғри йўлдан адаштирмасин