ДУНЁлар

керакмас ёнимда бўлса,
АЖИНлар
ярашган
хушчиройлигим...
Шодлигим
бир дунё
ЖИЛМАЙИБ
кулса, :
ОНАМ -
бойлигимдир,
ОТАМ - савлатим...!
Болам деб, чақам деб
умри адоғим, :'
Меҳнатда ёрилган қўли
қадоғим...
Бирлари боғимдир,
бирлари тоғим,
ОНАМ - бойлигимдир,
ОТАМ - савлатим...!
Қилган ДУОлари ёритгай йўлим,
Меҳрини қизғонмас
ҲОТАМтойлигим...
Бир умр кўксимда
ТАЪЗИМда қўлим,
ОНАМ - бойлигимдир,
ОТАМ - савлатим...!
Арзигай,уларга бўлса ЖОН фидо,
Уларсиз АДОман, ГАДОман,
гадо...:
Ўзинг паноҳингда асрагин ХУДО,
ОТАМ -
савлатимдир,
ОНАМ -
бойлигим...!

Комментарии