Биз жуда ҳам бой яшар эдик.

Жудам ҳам. Отам қаерга қўл
узатсалар етар эди гўё. Уйда яна бир инсон аммам яшар эдилар. Уларни турмушлари
бўлмай қайтиб келгандилар. Вақтлар ўтиб эрсизлик уларга ҳар тарафлама таъсир
қила бошлади. Аввалига қулоқлари оғирлашди, кўзойнакка мухтож бўла бошладилар,
жиззаки, урушқоқ бўлиб қолдилар. Ота онасидан кейин падарим худди онасидек
ғамхўрлик қилардилар. Беозоргина аммам бизларни жудаям яхши кўрар эдилар.
Фарзандлари йўқлиги сабаб рахмим ҳам келарди. Айни шу дамда катта аёл бўлиб
уларнинг ўтган умрларини тахлил қила бошладим ва қўрқиб кетдим. Ёлғиз ўтиб
бирор бора таъна қилмаганликларидан офарину тасаннолар дегим келди. Тўғрида ёлғиз яшаш, ёлғиз ўтиш, яна камига
бефарзанд бўлиб дунёдан қандайдир ном нишонсиз ўтиш дахшатни ўзику.
Бир куни нимадир бўлди-ю отам билан тортишиб қолдилар ва
амакимникига кўчиб ўтишга қарор қилдилар. Кетган кунлари хоналаридан бир мактуб
топиб олдим. Унда шундай ёзувлар бор эди.
“Онажон, бугун сизни роса соғиндим. Ўзим кўтариб катта
қилган укам жеркиб берди. Бировларга йиғлатмасдан ўйнатиб юрган укам бугун мени
йиғлатди. Кийимлари кир бўлмасин деб елкамда опичлаб юрган укам бунун дилимни
кир қилди. Ёшлигимни қўмсаяпман онажон.”
Озгина сукут жим турдиму кўз ёшларимнии билдирмасдан артдим.
Буларни ўқиб йиғладим тўғриси. Ёш боладек ёзибдилар хатни ҳам. Лекин кетган
кунларидан бошлаб отамнинг қўлидан кўп баракалар учиб кетди.
Демак, ризқни Аллоҳ мухлиқ жигарлар учун икки баробар қилиб
берар экан.

Комментарии

Комментариев нет.