Елкасига гам тушса билдирмаган эркаклар.

Номусию орини синдирмаган ....эркаклар...
Ку'зларига ёш ту'лса дил йиглаган эркаклар.
Эркак ахир йиглайди йигламайди номардлар...
Ёши киркдан у'тса хам у'ттизига у'хшайди.
Сал иши хато кетса ку'ксига гох муштлайди...
Харомдан хазар килиб халолини тишлайди.
Эркак ахир йиглайди йигламайди номардлар...
Бир шаполок тарсакга аёл киши йиглайди.
Нохак каргиш тухматга эркак киши чидайди...
Кимдир уни ху'рласа у'з жонини тиглайди...
Эркак ахир йиглайди йигламайди нохаклар...
Йиглайдилар ичида куз ёшини ку'рмайсиз.
Ку'ксида кандай дардлар ахир уни билмайсиз...
Юзида бордир кулгу дилда нелар сезмайсиз.
Эркак ахир йиглайди йигламайди нохаклар...
Мусофурда юргайлар Волидасин согиниб.
Тушлар гузал бу'лса шодланишар овуниб...
Сабр килиб чидайди у'з ёгига коврилиб.
Эркак ахир йиглайди йигламайди беорлар...
Остонадан хатламай ру'згорини у'йлайди.
Эх бу хаёт эркакни у'з холига ку'ймайди...
Бу беш кунлик дунёда кимлар ахир у'лмайди.
Эркак ахир йиглайди йигламайди беорлар...
Эркакни ку'з ёшини ку'рмасин эх аёллар...
Боши огриб турканда бераверманг саволлар...
Не кунларни курмайди бошга тушса балолар...
Эркак ахир йиглайди буни сезмас аёллар...
Бисмиллахдан бошлайди кеча кундуз ишини.
Тирикчиликни у'йлаб тинч еёлмас ощини...
Ризки сочилган жойдан терар гавхар тошини.
Эркак ахир йиглайди йигламайди нодонлар...
Бирор ният килдими? кайтмас асло ортига.
Яхшими у ёмонму? тортар асли зотига...
Эркак дардин билдирмас душманию ётига.
Эркак ахир йиглайди йигламайди нодонлар...
Хакикий мард эркаклар Она юртин суяди.
Барча алам кайгуни ич- ичидан ...туяди...
Сиз билмайсиз эркакни куйса ёмон куяди.
Эркак ахир йиглайди йигламайди номардлар...
Йигламасин десангиз эркак булсин саломат.
Юзимиздан кетмасин мехру кадру адоват...
Эркак ку'з ёш ту'кмаса асло бу'лмас киёмат.
Эркак ахир й
иглайди йигламайди номардлар...

Комментарии