Мен бугун яралдим!

Лекин ота-онам ҳали бундан бехабар. Мен
жуда кичкина, ҳатто олма уруғидан хам кичикроқман. Нима бўлганда ҳам мен
борман. Буни ҳеч ким инкор қила олмайди.
15-октябр. Бироз катталашган бўлсам ҳамки, ҳаракат қила
оладиган аҳволда эмасман. Онам юрагининг шундоққина тагида жойлашиб олганман.
22-октябр. Оғзим шакллана бошлади. Бир йилдан кейин мен ҳам
мазза қилиб куладиган бўламан, тилга кираман. Ким энди мени мавжуд эмас, дея
олади? Ноннинг ушоғи ҳам нон-да, тўғрими?
27-октябр. Бугун юрагим ура бошлади. Бундан кейин ҳаётимнинг
охиригача дукиллаб туради. Уни завқ-у шавққа тўлдираман ҳали.
12-ноябр. Бармоқ чиқара бошладим. Ҳали улар билан сочимни
тарайман, гуллар тераман. Мен сизга бир сирни очай: мен қиз боламан...
20-ноябр. Бугун онам докторга борди. Борлигимни билиб, роса
севинган бўлсангиз керак- а, онажон! Яқинда мени қўлингизга
оласиз, эркалатасиз...
13-декабр. Энди атрофга бемалол қараяпман, фақат қоронғу
жойдаман, холос. Аммо барибир
бахтиёрман, яқинда дунё
юзини кўраман...
24-декабр. Онажон! Мен жуда соғлом
қизча бўламан. Тезроқ дунёга келишни, бағрингизда мазза
қилиб ухлашни
хоҳлайман.
28-декабр. Онажоним доктор қабулига келди.
Вой, нималар деяпсиз, онажон?!
Ризқни Аллоҳ беради-ку!
29-декабр. Эҳ...онажоним, нега туғилишимни истамаяпсиз? Нега
жажжи қўлларим билан юзингизни силашимни, сизга эркаланишимни хоҳламаяпсиз?
Афсус... Оҳ!
Баданим оғрияпти! Жуда қаттиқ оғрияпти. Мени қутқаринг,
онажон!...
Онаа...жооooooooooooooн...!

Комментарии

Комментариев нет.