​​ Ассалому алайкум!

🌺
Хайрли тонг!)))☀️
Янги кунга соғ-саломат еткизган Аллоҳга шукурлар бўлсин!
Кун давомида яхши амалларни кўпроқ қилишга муваффақ қилсин.
👇
@UDDABURONBEKA
✔️💥...Ким ва нима қандайлиги беш ҳолатда билинади...
1.🌴 Дарахт ~ меваси пишганда;
2.👱‍♀ Аёл ~ эри камбағаллашиб қолганида;
3.👳 Ростгўй киши ~ қийинчилик вақтида;
4.👳‍♀ Мўмин ~ синов келганида;
5.🕵 Сахий ~ унга одамларнинг ҳожати тушганида….
@UDDABURONBEKA
☝️... Беш нарса беш нарсага сабаб бўлади:
1.👁 Кўзни ҳаромдан тиймаслик ~ зинога;
2.😔 Тамаъгир бўлиш ~ пушаймонликка;
3.☺️ Қаноат ~ Аллоҳнинг тақдиридан рози
бўлишга;
4.🎩 Кўп сафар қилиш ~ маърифат~илмга;
5.😤 Ҳаддан ортиқ тортишиш ~ хусумат, адоватга.…
🏃... Беш нарса беш нарсани олиб келади:
1.🍲 Истиғфор ~ ризқни;
2.👀 Кўзни ҳаромдан тийиш ~ фаросатни (бошқалар тушунмаган нарсаларни
англаб етиш);
3.😌 Ҳаё ~ яхшиликни;
4.😉 Юмшоқ гапириш ~эҳтиёжларини битиришни;
5.😡 Ғазаб ~ пушаймонликни.…
@UDDABURONBEKA
✋...Беш нарса беш нарсадан сақлайди:
1.🤓 Мулойимлик ~ ғазабдан;
2.☝️ Аллоҳдан паноҳ сўраш ~ шайтоннинг ёмонлигидан;
3.🚶‍♀ Шошилмаслик ~ пушаймонликдан;
4.🖐 Тилни тийиш ~ хатодан;
5.👏 Дуо ~ қадардаги ёмонликдан.…
👨‍👩‍👧‍👦... Беш кишининг борлиги бахтдир:
1.👪 Ота~онасига яхшилик қилувчи фарзанд;
2.🙍 Солиҳа рафиқа;
3.🙋‍♂ Вафодор дўст;
4.👳 Мўмин қўшни;
5.🕵 Фақиҳ олим.…
🎩... Беш нарса беш нарса билан катталашади:
@UDDABURONBEKA
1.🔥 Гулхан ~ ўтин билан;
2.🤔 Шубҳа ~ гумон билан;
3.😠 Қўполлик ~ ёмон муомала билан;
4.😏 Хусумат ~ хатоларни ўзаро кечириб юбормаслик билан;
5.😟 Яқинлар ўртасидаги алоқаларнинг узилиши, ҳол~аҳвол сўраб турмаслик
билан.…
😋.... Беш нарса беш нарса билан ёқимли бўлади:
1.🙂 Соғлиқ ~ яхши ҳаёт билан;
2.👬 Сафар ~ яхши ҳамроҳ билан;
3.👸 Чирой ~ гўзал хулқ билан;
4.😴 Уйқу ~ хотиржамлик билан;
5.🌙 Тун ~ Аллоҳнинг зикри билан....
Барчангизга хайрли тун.
@UDDABURONBEKA
✔️💥Агар барака мол дунёга тушса, кўпайиб кетади.
Агар фарзандга тушса, салоҳиятли бўлади.
Агар қалбга тушса, бахтиёр бўлади.
Агар вақтга тушса, кўпайиб кетади.
Агар танага тушса, кучли бўлиб кетади.
Яратган барчамизни баракага бой килсин.
✔️💥Омад юз ўгирса, юришмас ишинг,
Қовушмай қоларкан сўзинга сўзинг.
Ташвишли кунларда, оғир тунларда,
Ғамгусор экансан ўзинга ўзинг.
@UDDABURONBEKA
Дўстингнинг ниқоби ечилар аста,
Ёринг ҳам ўзгарар лаҳза бир паста,
Инсоф кўринмайди ҳеч бир нокасда,
Гирифтор экансан ўзинга ўзинг.
Қатиққа куяркан оғзу тилинг ҳам,
Тиканга бурканар равон йўлинг ҳам,
Бошинга етмагай, узун қўлинг ҳам,
Дилозор экансан ўзинга ўзинг.
Қимтиниб ўтасан кўча-кўйлардан,
Бошинг чиқмай қолар алам, ўйлардан,
Оёғинг узилар тўпу тўйлардан,
Хору зор экансан ўзинга ўзинг.
Топганинг кулбаю ертиқ бир чопон,
Бу дунё ўткинчи, ўкинма! Юпан,
Тоза ва пок бўлса, бўлди-да имон,
Умидвор экансан ўзинга ўзинг.
Шунча ғамлар билан, синмадинг асло,
Жондан воз кечмай кўз юммадинг асло,
Бу буюк сабрга мукофот, илло,
Содиқ ёр экансан, ўзинга ўзинг.
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿

​​ Ассалому алайкум!🌺 - 865255941858

Комментарии

Комментариев нет.