28 мар

БМТ мулозими: Исроил очликни уруш қуролига айлантираётганига доир далиллар бор

Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий мартабали мулозимига кўра, Исроил очликдан уруш қуроли сифатида фойдаланаётганига доир ишонарли далиллар бор. Волкер Туркнинг айтишича, агар бу ўз исботини топса, унда Исроил уруш жиноятини амалга ошираётган бўлиб чиқади. Инсонпарварлик ташкилотлар зудлик билан оташкесимга чақириб, минтақа очарчиликка юз тутишидан огоҳлантирмоқда. Исроил эса барча лозим бўлган ёрдам Ғазога ўтишига йўл қўйиб бераётганини урғулайди. Халқаро масалаларда Би-би-си муҳаррири Жерими Боуэннинг лавҳасида кўнгилни хира қиладиган тасвирлар бўлиши мумкин. https://youtu.be/WUFpDrYOm7I

Комментарии

Комментариев нет.