Афғонистонлик ёш ижодкор Малина Сулаймоний ёзув, товуш ва видеотасвир ёрдамида бурқани сўйлатган ва илк бор Буюк Британияда ташкил қилинган кўргазмаси худди шундай номланади. Бор-йўғи 25 ёшда бўлган Малина асли Афғонистоннинг энг беқарор иккита вилоятидан биттаси ва Толибон ҳаракатининг асосий истеҳкомларидан бири бўлган Қандаҳордан. Ҳозир Голландиянинг Амстердам шаҳрида истиқомат қилади. У қарийб чорак асрлик урушлар гирдобидан етишиб чиққан ва асарлари халқаро миқёсда тан олинган саноқли афғонистонлик хотин-қиз ижодкорлардан бири. Малина Тасвир санъат бўйича сабоғини Покистонда олади, аммо, ўзининг эътироф этишича, кўпроқ кўча санъати ўзи учун ҳақиқий мактаб вазифасини бажаради. Катта ижод оламига ҳам у илк қадамларини Қандаҳорда, кўча рассоми сифатида қўяди ва худди шу ерда халқаро эътиборга тушади. Айниқса, Афғонистондаги хотин-қизларнинг ўрни, нотенглик ва тазйиқлардан сўзловчи қуп-қуруқ устихонга кийдирилган бурқа образи кўпчилик ижод аҳлининг хос эътирофига сабаб бўлади. Санъаткор сифатида Малинанинг “мен”ини акс эттирувчи ўзига хос образлардан бирига айланади. Британиядаги “Art Represent” ижодий маркази кўмаги билан 28 май куни Лондон шарқида очилган ва 27 август кунига қадар давом этувчи кўргазмаси эса, Малина Сулаймоний карьерасидаги янгича йўналишни ўзида акс эттиради. Малина оҳанг, тасвир ва ёзув уйғунлигида “бурқа” шаклининг моҳияти қанчалик ўзгаришга юз тутиши мумкинлигини кўрсатишга ҳаракат қилади. Кобулу Амстердам манзараларидан ҳам фойдаланиб, қоришиқ санъати орқали афғонларнинг орзу-умидларидан сўзлашга уринади. Афғон хотин-қизларини бурқага Афғонистонда Исломий Амирликка асос солган 90-йиллар охирларида толиблар киритган. Айнан ўша йиллари бурқа Толибон тузумининг хотин-қизларга нисбатан муносабатининг рамзига ҳам айланган. Аммо ҳозир ҳам ўз хавфсизликларини ўйлаб, бурқада юрган хотин-қизлар Афғонистонда оз эмас. Толибон тузуми 2001 йилда қулатилган бўлса-да, афғон можароси ҳануз ўзининг якуний ечимини топмаган. Бутун мамлакат бўйлаб толиблар ва бошқа қуролли гуруҳлар қайта фаоллашишга муваффақ бўлишган. Улар ҳар қандай тинчлик музокараларида ҳам ҳали-ҳануз ўз сўзларини айтиш мавқеида. Мавжуд ҳолат ҳозир афғон хотин-қизлари орада эришишга муваффақ бўлган бирозгина ютуқни ҳам чиппакка чиқариб юбормасмикан, деган хавотирларни пайдо қилган. “Art Represent” эса, айнан турли можаролардан азоб чеккан истеъдод соҳибларига минбар яратишни мақсад қилган. Худди шу боис ҳам, ўзининг танловида асосий эътиборини ижодкорларнинг кечмишларидан кўра, яратган асарларнинг қанчалик ўзига хослигига қаратади. Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02. Instagram – BBC UZBEK Twitter – BBC UZBEK Odnoklassniki – BBC UZBEK Facebook- BBC UZBEK Google+ BBC UZBEK YouTube - BBCUZBEK ( https://www.youtube.com/user/bbcuzbek ) Skype - bbcuzbekradio http://www.bbc.co.uk/uzbek/world/2015/05/150530_cy_beyond_the_veil_afghan_artist_malina
BBC UZBEK
‘Art Represent’: Бурқа тилга кирганда...
Афғонистонлик ёш ижодкор Малина Сулаймоний ёзув, товуш ва видеотасвир ёрдамида бурқани сўйлатган ва илк бор Буюк Британияда ташкил қилинган кўргазмаси худди шундай номланади.
Бор-йўғи 25 ёшда бўлган Малина асли Афғонистоннинг энг беқарор иккита вилоятидан биттаси ва Толибон ҳаракатининг асосий истеҳкомларидан бири бўлган Қандаҳордан.
Ҳозир Голландиянинг Амстердам шаҳрида истиқомат қилади.
У қарийб чорак асрлик урушлар гирдобидан етишиб чиққан ва асарлари халқаро миқёсда тан олинган саноқли афғонистонлик хотин-қиз ижодкорлардан бири.
Малина Тасвир санъат бўйича сабоғини Покистонда олади, аммо, ўзининг эътироф этишича, кўпроқ кўча санъати ўзи учун ҳақиқий мактаб вазифасини бажаради.
Катта ижод оламига ҳам у илк қадамларини Қандаҳорда, кўча рассоми сифатида қўяди ва худди шу ерда халқаро эътиборга тушади.
Айниқса, Афғонистондаги хотин-қизларнинг ўрни, нотенглик ва тазйиқлардан сўзловчи қуп-қуруқ устихонга кийдирилган бурқа образи кўпчилик ижод аҳлининг хос эътирофига сабаб бўлади.
Санъаткор сифатида Малинанинг “мен”ини акс эттирувчи ўзига хос образлардан бирига айланади.
Британиядаги “Art Represent” ижодий маркази кўмаги билан 28 май куни Лондон шарқида очилган ва 27 август кунига қадар давом этувчи кўргазмаси эса, Малина Сулаймоний карьерасидаги янгича йўналишни ўзида акс эттиради.
Малина оҳанг, тасвир ва ёзув уйғунлигида “бурқа” шаклининг моҳияти қанчалик ўзгаришга юз тутиши мумкинлигини кўрсатишга ҳаракат қилади.
Кобулу Амстердам манзараларидан ҳам фойдаланиб, қоришиқ санъати орқали афғонларнинг орзу-умидларидан сўзлашга уринади.
Афғон хотин-қизларини бурқага Афғонистонда Исломий Амирликка асос солган 90-йиллар охирларида толиблар киритган.
Айнан ўша йиллари бурқа Толибон тузумининг хотин-қизларга нисбатан муносабатининг рамзига ҳам айланган.
Аммо ҳозир ҳам ўз хавфсизликларини ўйлаб, бурқада юрган хотин-қизлар Афғонистонда оз эмас.
Толибон тузуми 2001 йилда қулатилган бўлса-да, афғон можароси ҳануз ўзининг якуний ечимини топмаган.
Бутун мамлакат бўйлаб толиблар ва бошқа қуролли гуруҳлар қайта фаоллашишга муваффақ бўлишган.
Улар ҳар қандай тинчлик музокараларида ҳам ҳали-ҳануз ўз сўзларини айтиш мавқеида.
Мавжуд ҳолат ҳозир афғон хотин-қизлари орада эришишга муваффақ бўлган бирозгина ютуқни ҳам чиппакка чиқариб юбормасмикан, деган хавотирларни пайдо қилган.
“Art Represent” эса, айнан турли можаролардан азоб чеккан истеъдод соҳибларига минбар яратишни мақсад қилган. Худди шу боис ҳам, ўзининг танловида асосий эътиборини ижодкорларнинг кечмишларидан кўра, яратган асарларнинг қанчалик ўзига хослигига қаратади.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK ( https://www.youtube.com/user/bbcuzbek )
Skype - bbcuzbekradio http://www.bbc.co.uk/uzbek/world/2015/05/150530_cy_beyond_the_veil_afghan_artist_malina