22 сен 2016

"Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон иқтисодини кўтаради"

Бу Россиянинг қатор нашрлари эълон қилган мақоланинг сарлавҳаси бўлиб, Марказий Осиё бўйича эксперт Станислав Притчин Ўзбекистон келажаги борасида шундай башорат қилган.Россия Фанлар Академияси Шарқшунослик институтининг илмий ходими Станислав Притчин фикрича, Шавкат Мирзиёев мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратади.Ташқи сиёсат борасида Шавкат Мирзиёев марҳум Ислом Каримовнинг йўналишини давом этдиради, дейди эксперт."У иқтисодиётда қандай муаммолар мавжудлигини яхши тушунади. Ҳозирги босқичда биз раҳбариятнинг жуда пухта ёндашувини ва жипс мавқеини кўриб турибмиз. Ушбу мураккаб босқични ҳамма биргаликда босиб ўтиши лозимлигини ҳамма ёхши тушуниб турибди", деган Станислав Притчин.Би-би-си Станислав Притчин билан боғланиб, сиз нималарга асосланиб Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон иқтисодиётини кўтаришга қодир деб ҳисоблайсиз, деб сўради.Станислав Притчин: Шавкат Мирзиёев ҳукуматни 2003 йилдан буён бошқариб келади. Ўз сиёсий карьерасининг аксар қисмида у айнан иқтисодни ривожлантириш билан машғул бўлиб келган. Мамлакат иқтисодининг бугунги аҳволини сифат жиҳатидан яхшилашга эришилади, деб тўла ишонч билан айтиш қийин. Чунки биз ҳозирги пайтда жаҳон хомашё бозорида кўп ҳам қулай вазиятни кузатаётганимиз йўқ. Ўзбекистоннинг асосий экспорт товарлари бўлган газ, уран, олтиннинг жаҳон бозоридаги нархлари паст бўлиб турипти. Бундай вазият қисқа вақт мобайнида иқтисодий аҳволни яхшилашга шароит яратиб беради, деб айтолмаймиз. Лекин биз охирги йилларда Ўзбекистонда тезлаштиришга ҳаракат қилиб келинган саноатлаштириш дастурлари, шу жумладан, Шавкат Мирзиёевнинг ҳам раҳбарлигида амалга оширилганидан хабардормиз. Шунинг учун биз Шавкат Мирзиёев иқтисоддан узоқ бўлмаган одам ва бу масалаларни у ичидан яхши билади, деб айтоламиз. Биз шу пайтгача амалга ошириб келинган дастурлар бундан кейин ҳам давом эттирилади, деб ўйлаймиз. Бу йўлда қанчалар муваффақиятга эришилади, юқорида айтганимдек, бир нарса дейиш мушкул. Ўзбекистоннинг транспорт инфраструктураси нуқтаи назаридан ёпиқ мамлакат экани, жаҳон уммонига чиқиш учун ҳамма томондан ҳам икки мамлакат ҳудудини босиб ўтиши лозимлигини ҳам назарда тутиш керак.Би-би-си: Лекин ўзингиз ҳам қайд этганингиздек, Шавкат Мирзиёев 2003 йилдан буён ҳукумати тепасида. Унга шу пайтгача мамлакат иқтисодий муаммоларини ҳал этишга нима халақит қилган. Айнан шу муаммолар бир неча миллион ўзбекистонлик Россияда ишлаб пул топишга мажбур бўлмоқдалар...Станислав Притчин: Агар сиз Ўзбекистонда мамлакат мустақиллигидан сўнг барпо этилган автомобилсозликка боғлиқ заводларнинг қаерда жойлашганига эътибор қаратадиган бўлсангиз, улар аҳоли энг зич яшайдиган минтақаларда очилганини кўрасиз. Хусусан, Фарғона водийсида. Лекин мамлакат аҳолисининг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосини иш билан таъминлаш учун жуда ҳам кўп иш жойлари яратилиши лозимлигини сиз ҳам, биз ҳам яхши тушунамиз. Дарвоқе, парламент қаршисидаги чиқишида Бош вазир, президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ишсизлик муаммоси ўткир эканини ва бу муаммони ҳал қилиш муҳим эканини алоҳида қайд этди. У "биз 1 миллион иш ўрни яратишимиз лозим, шундан 480 минги касб-ҳунар коллежлари ва ўқув юртларининг битирувчилари учун", деб айтди. Ўзбекистондаги ишсизлик муаммосини ҳал этиш учун жуда кўп сармоялар талаб қилинади ва уни қисқа вақт ичида бартараф этиб бўлмайди.Би-би-си: Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон муваққат президенти лавозимини эгаллаганидан буён бир неча қонунни имзолади, ҳокимларни ишдан олиб ташлади. Унинг бу қадамларини сиз қандай баҳолайсиз?Станислав Притчин: Ҳали бир нарса дейиш қийин. Лекин у қўйган қадамларга қараб шуни айтиш мумкинки, давлат раҳбари вазифасини вақтинча бошқарувчи ўз вазифаларига тезлик билан киришиб кетганини кўрсатади. Шундан келиб чиқиб биз ундан янги ташаббусларни кутишимиз мумкин. Лекин бу қадамларнинг ҳаммаси ҳаётга қандай татбиқ этилади, тирик бўлсак кўрармиз.Би-би-си: Танқидчилар ҳали муваққат президентга барча ваколатлар тўла юкланмагани, шу сабабдан ҳам Мирзиёевнинг қўйган айрим қадамлари барвақт эканини айтмоқдалар...Станислав Притчин: Албатта, 4 декабрдаги президентлик сайловигача унинг ваколатлари чекланган бўлади. Сайловда ютиб чиққанидан кейин ҳамма саволлар олиб ташланади ва у тўлақонли раҳбар бўлади. Унинг давлат раҳбари сифатидаги асосий амаллари ҳақида эса биз фақат 4 декабрдан кейин гапира оламиз.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEKInstagram - BBC UZBEKTwitter - BBC UZBEKOdnoklassniki - BBC UZBEKFacebook- BBC UZBEKGoogle+ BBC UZBEKYouTube - BBCUZBEK ( https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)Skype - bbcuzbekradiobbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг. http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-37432455

Комментарии

  • 22 сен 2016 14:31
    ÖZBEKISTON KELAJAGI BUYUK DAVLAT....
  • 22 сен 2016 15:34
    Bu gablarga qoshilaman!!!!
  • 22 сен 2016 20:09
    Kessakdan ucqun ciqadimi ...?
  • 22 сен 2016 21:43
    Olovam ciqadi nima edi.
  • 24 сен 2016 21:32
    Лаганбардорлар хафа бо'маяпсиларми: "qoloq  мамлакатни иктисодини ко'таради" -диган ма'нодаги гапларга? Туркманданам колок бо'лди "мардикор о'збак"!!!