11 окт 2016

Генерал Дўстум яна шимолга жўнаб кетди

https://www.youtube.com/watch?v=zsSxPZ6xB-w Афғонистон биринчи вице-президенти мамлакатнинг

Марказий Осиёга бевосита чегарадош иккита вилоятида ҳарбий амалиётларга
бошчилик қилмоқчи, Фарёб ва Қундузни толиблардан буткул тозаламоқчи. Туркманистонга
қўшни Фарёб ва Тожикистоннинг шундоққина биқинидаги Қундуз – Афғонистоннинг сўнгги
икки йил ичида хавфсизлик билан боғлиқ вазияти жиддий издан чиққан иккита
шимолий ва шимолий-шарқий вилоятидан биттаси бўлади. Янги ҳарбий амалиётларга
оид қарорга эса, Қундуз шаҳридаги сўнгги давомий жанглар ва Фарёб вилояти
Ғўрмоч туманининг кеча душанба куни қайта толиблар қўлига ўтиши сабаб бўлган. Ҳам
Қундуз ва ҳам Ғўрмоч Афғонистон шимоли ва шимоли-шарқидаги стратегик жиҳатдан
ўта муҳим ҳудудлар саналади. Улар Афғонистон жанубидаги жангариларга мамлакат
шимоли-шарқи баробарида Марказий Осиёга ҳам эшикларни очади. Тафсилотлари
видеолавҳамизда:

Комментарии