19 окт 2016

Президент

сайлови: Мирзиёев номзоди бир овоздан тасдиқланди
Сўнгги янгилик
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) нинг Тошкентда бўлиб ўтган хос
қурултойи ортидан янграган. Ўзбекистон муваққат президенти ва Бош вазири Ўзбекистон
президент сайловида иштирок этиш учун номзоди ўз партияси томонидан расман
маъқулланган тўртинчи даъвогар бўлган. Бунгача Ўзбекистонда расман фаолиятда
бўлган қолган уч сиёсий партия: "Миллий Тикланиш", Ўзбекистон Халқ
демократик партияси ва "Адолат" ўз қурултойларини ўтказиб бўлишган. Бу
қурултойлар ортидан, Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси спикери ўринбосари
Сарвар Отамуродов, Ҳотамжон Кетмонов ва Наримон Умаровлар 4 декабрга
белгиланган президент сайловларида беллашажак дастлабки уч номзод бўлишганди. Ўз
ўрнида эслатиб ўтиш жоиз, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Шавкат
Мирзиёев номзоди расман тасдиқланиши кутилган қурултойи шу йилнинг 14 октябр
кунига режаланган. Аммо худди ўша куни Ўзбекистоннинг қатор интернет нашрларида
бу қурултойнинг 19 октябрга қолдирилганига оид хабарлар пайдо бўлган, аммо
уларда бу қарорнинг сабаблари тафсилотлари очиқланмаганди. Би-би-си Ўзбек
Хизматининг ЎзЛиДеП Тошкентдаги қароргоҳига телефон қилиб, бу хабарга ойдинлик
киритиш уринишлари эса, бесамар қолганди: http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-37702424

Комментарии