20 окт 2016

Хитой ҳарбийлари

Тожикистонда нима қилишмоқда?
Минтақадан
олинган хабарларга кўра, бу икки давлат ҳарбийлари Тожикистон жануби-шарқида ўзларининг
қўшма ҳарбий машғулотларини бошлашган. Афғонистон
билан бевосита қўшни Тоғли Бадахшон минтақасида бўлиб ўтаётган янги машқларга ҳар
икки томондан 10 мингга яқин ҳарбий, зирхли уловлар, артиллерия ва қирувчи учоқлар
жалб қилинган. Аён бўлишича, Шитарв ҳарбий полигонида кечаётган машғулотлар шахсан
Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон режаси асосида уюштирилмоқда. Ундан мақсад эса, Тожикистон давлат чегарасининг
Афғонистон билан Бадахшон орқали туташ анчайин беқарор қисми хавфсизлигини мустаҳкамлаш
экани айтилмоқда. Ғарб бошчилигидаги катта сондаги иттифоқ қўшинларининг оммавий
сафарбарлиги ортидан кечган ўтган икки йил вақт ичида эса, Афғонистоннинг айнан Тожикистон
билан бевосита чегарадош шимолий-шарқий Бадахшон ва Қундуз вилоятларидаги вазият
жиддий издан чиққан. Толиблар ўзларининг аксарияти марказий осиёлик жангарилар экани
айтилган ва маҳаллий масъуллар томонидан ИШИД аъзоларига нисбат берилган хорижлик
иттифоқчилари билан бу икки вилоятнинг қатор туман ва шаҳарларини муайян муддатга
бўлса-да, босиб олишга муваффақ ҳам бўлишган. Таъкидлаш жоиз, Тожикистонда бошланган
янги ҳарбий машқлар манзарасида ҳам Афғонистоннинг айнан шимолий ва шимолий-шарқий
минтақаларида вазият нотинчлигича қолмоқда. Тафсилотлари видеолавҳамизда – назардан қочирманг:
https://www.youtube.com/watch?v=OlIlChefxgM

Комментарии

  • 21 окт 2016 11:13
    Xitotni Urtaosiyga kirshi bu yaxshimas (1 chidan Tojikistn va Ofganiston urtasida saviqchilik tushurishi (2chidan xitoyda yir pirablema