24 ноя 2016

“ДАН ходимини видеотасвирга олиш тақиқланмаган”

Сўнгги кунларда Интернет ижтимоий тармоқларида ўзбекистонлик фойдаланувчилар томонидан энг қизғин муҳокама қилинган масалага ойдинлик киритилди: кўчада автомобил ҳайдовчиси ва милиция ходими ўртасида баҳс келиб чиққан пайти милиция ходимининг ўзини тутишини видеотсвирга туширишга монеълик қиладиган қонун Ўзбекистонда йўқ.Маълум бўлишича, ўзбекистонлик Дилшодбек билан Давлат Автомобил назорати ходимлари ўртасида баҳс келиб чиққан.Милиция ходимларининг ҳаракатларидан норози бўлган Дилшодбек уларни видеотасвирга туширишни бошлаган.ДАН ходимлари эса Дилшодбекнинг видеотасвирга олишини қонунга зид деб айтишган, бу амали учун қамоқ жазоси кўзда тутилганини айтиб пўписа қилганлар.ДАН ходимлари видеотасвирга олгани учун Дилшодбекка жарима ёзишган.У эса жаримани тўлашдан бош тортган ва ушбу ҳодиса юзасидан президентликка номзод, Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг Виртуал Қабулхонасига мурожаат қилган.Виртуал қабулхонадан олинган жавобни эса социал тармоқларда тарқатган.Жавобда шундай деб ёзилган:"Сизнинг 2016 йил 29 октябрь кунидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонасига йўллаган мурожаатингиз тегишли тартибда ўрганиб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси қонун ва қонуний ҳужжатларида Ички ишлар идоралари ходимларини видеотасвирга ёки фотосуратга олиш тақиқланиши юзасидан бирон бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд эмас", деб ёзилган Бош вазир виртуал қабулхонасидан олинган жавобда.Ўзбекистонда автомобилга видеорегистратор ўрнатиш билан ҳам шунга ўхшаш манзара кузатилган эди.Мамлакатда Йўлларда ҳаракатланиш қоидаларига ўзгартириш киритилиши арафасида автомобил атрофида юз бераётган ҳодисаларни ёзиб боришга ихтисослашган видеорегистраторни ўрнатиш тақиқлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.Ушбу хабарлар ортидан Ички ишлар вазирлиги жамиятда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган автомобилга видеорегистратор ўрнатиш билан боғлиқ масалага ойдинлик киритган.Ички ишлар вазирлигининг веб-сайтида эълон қилинган тушунтиришда Ўзбекистонда автомобилга видеорегистратор ўрнатиш мумкин экани, фақат ускуна ёки жиҳоз автоуловни бошқараётган инсоннинг олд ёки орқа томонни кўришига тўсқинлик қилмаслиги лозимлиги эслатилган эди.Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbekInstagram - BBC UZBEKTwitter - BBC UZBEKOdnoklassniki - BBC UZBEKFacebook - BBC UZBEKGoogle+BBC UZBEKYouTube - BBCUZBEK ( https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)Skype - uzbekbbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-38091721

Комментарии

  • 24 ноя 2016 21:08
    Видеорегистирация урнатиш мумкин булса яхши боларди
  • 27 ноя 2016 14:03
    Афсус милиция ходимларига кийин буларканда