1 дек 2016

Россия сари

талпинаётган Ўзбекистон
Ислом Каримов вафотидан сўнг Ўзбекистоннинг янги раҳбари
ташқи сиёсатда кўпроқ Россия билан алоқаларни мустаҳкамлашга интилаётгани
кузатилмоқда.
Кузатувчиларга
кўра, дори-дармон,
қишлоқ хўжалик техникаларидан тортиб ҳарбий ҳамкорликкача барча соҳада
яқинлашишининг янги бир тўлқинини кўриш мумкин.
Лекин шунга қарамасдан, Ўзбекистон Россия бошчилигидаги ОврўОсиё (ЕврАзиа)иқтисодий ҳамкорлик иттифоқига ҳозирча қўшилмай туришини маълум қилди.
Ислом Каримов оламдан ўтгач унинг ўрнига келган вақтинчалик президент Шавкат
Мирзиёев ташқи сиёсатда Каримов даврида деярли музлаб қолган алоқаларни жонлантиришга киришди.
Аввало таранг муносабат сақланиб келаётган Тожикистон,
Қирғизистон билан алоқаларни илитиш учун ташаббуслар кўрсатилди.
Ушбу яқинлашишлар айниқса Россия билан янада бўртиброқ кўрина бошлади.
Кузатувчилар ушбу яқинлашувларнинг айримларини кўп йиллар давомида йиғилиб қолган иқтисодий муаммоларга ечим излашдан келиб чиқаётган бўлса, ҳарбий соҳадаги ёндашувни эса Россия салобати остидаги андиша сифатида баҳолашмоқда.
Дори-дармондан тортиб, қишлоқ хўжалик
техникасигача
Россия
нашрларининг хабар беришича, Ўзбекистон ҳукумати мамлакатга зарурий дори-
дармонларни етказиб беришни сўраб
мурожаат қилган.
РБК нашри
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги томонидан
Россия ҳукуматига ёрдам сўраб ёзган мактуби нусхасига эга эканлигини ёзди.
Мактубда
Ўзбекистон томони 167 турдаги дори ва 22 турдаги тиббий ускуналар сўраб
мурожаат қилган. Унда ушбу маҳсулотлар рўйхатини Россия фармацевт ишлаб
чиқарувчиларга бериш сўралган.
РБК нашри
Ўзбекистоннинг бундай йўл тутишига валюта конвертация муаммоси туфайли энг
зарур дори-дармонларни сотиб олишда юзага келган қийинчилик билан изоҳлаган.
Россия томонинг
ушбу мурожаатга қандай жавоб бергани маълум
эмас. Бироқ россиялик дори-дармон ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистон бозорига
шошилмаётган кўринади.
Уларнинг ҳам бош
муаммоси – валюта конвертацияси.
“Ўзбекистонда
ишлашни бошламоқчи бўлсанг, доимо танлов қаршисида қоласан – маҳаллий валютани жуда
паст нархларда конвертация қилиш ёки тўловни кечиктириш. Ҳар иккисида ҳам
бизнес зарар кўради,” – деган Россия фармацевт маҳсулотлар ишлаб чиқариш уюшмаси бош директори Виктор Дмитриев РБК нашрига.
Бундан олдинроқ
Россиянинг Ростсельмаш ширкати Чирчиқ қишлоқ хўжалик техникалари заводи билан келишувга
эришгани ҳақида хабар чиқди.
Унда айтилишича,
Россия ширкати қишлоқ хўжалик техникаларининг айримларини Чирчиқда йиғади.
Россия билан
Тошкентдаги Тошсельмаш заводи вақтида мустаҳкам алоқаларга эга эди. Бироқ
Каримов даврида ушбу завод биноси ер билан яксон қилиниб ўрнига гул ва
дарахтлар экилди.
Бундан ташқари
Россияда ишлаб юрган миллионлаб ўзбек муҳожирларининг ишлаш шароитини яхшилаш
учун Ўзбекистон Меҳнат вазирлигидан ҳайъат Россияга йўл олган.
“Ўзбекистон Россиядан ажралмаган”
Кузатувчиларнинг
эътиборини Россия билан ҳарбий соҳадаги яқинлашув тортган.
Ўзбекистон
Мудофаа вазири Қобул Бердиев Москвада россиялик ҳамкасби Сергей Шойгу билан
учрашув давомида Ўзбекистон Россиядан ажралмаган, дея лутф қилган.
“Бизни Россия
билан кўп нарса боғлаб туради. Боғлаб туради дейиш ноўрин, ҳудди биз
ажралмагандекмиз. Балки бизнинг муносабатларимиз унча фаол бўлмаган давр ҳам бўлгандир,
бироқ биз доим Россия билан биргамиз ва Россия бизнинг асосий стратегик
ҳамкоримиз”, - дея Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиевнинг сўзларидан
иқтибос келтирган РИА Новости агентлиги .
Бироқ Қобул
Бердиевнинг Ўзбекистон Россиядан ажралмаган, деган жумласи Россия мудофаа
вазирлиги сайтида чиққан хабарда берилмаган.
Ўзбекистонлик тарихчи
ва таҳлилчи Анвар Назир Ўзбекистон мудофаа вазирининг ушбу сўзлари ўта жиддий хато
ва бошқа давлатларда истеъфога сабаб бўлиши мумкинлигини айтади.
“Балки дипломатия
учун, яхши кўриниш учун айтгандир. Аммо нима бўлганда ҳам бу одам
Ўзбекистондаги бир вазирликни бошқараётган одам ва унинг бу гаплари Ўзбекистон
суверенетига ҳурматсизлик
бўлган. Ўзбекистон 25 йилдан
бери мустақил ва ўз армиясини солиқлари эвазига ўзи боқади. Қобул Бердиев ҳам
ўзбек халқининг солиқларидан маош олади. Агар бу гапни бошқа давлат мулозими
айтганида истеъфосига сабаб бўларди,” – дейди Анвар Назир Би-би-си Ўзбек билан
суҳбатда.
Таҳлилчи мудофаа
вазирининг бу гаплари Ўзбекистон ташқи сиёсатда буткул Россия таъсирига тушиб
бораётганини англатмаслигига умид қилади.
“Шавкат Мирзиёев
ўз чиқишларида Ўзбекистон ўз ҳудуди ҳарбий базаларга изн бермаслиги, бирорта
ҳарбий блокка қўшилмаслиги ва ўзбек аскарлари бошқа юртда жанг қилмаслигини
доим таъкидлаб келаяпти. Ўйлайманки, Россия билан ҳам ҳамкорлик бўлади, аммо
унинг таъсирига тушилмайди,” – дейди Анвар Назир.
Францияда
истиқомат қилувчи сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ҳам Россия Ўзбекистон
муносабатлари иттифоқлар дорасида эмас, балки икки томонлама муносабатлар
шаклида ривожланишини тахмин қилади.
“Россияга
келадиган бўлсак, менимча, янги ҳукумат Ислом Каримовнинг асосий йўлини
танлайди – “Ўзбекистоннинг суверенитетини туширувчи ҳеч қандай ҳарбий, сиёсий
ва иқтисодий иттифоқларга кирмаслик” ва “ҳеч қайси давлатга ҳарбий базалар учун
мамлакат ҳудудини бермаслик”. Янги ҳукумат бир неча маротаба Ислом Каримовнинг
ташқи сиёсатини маҳкам ушлашини такрорлади,” – дейди Камолиддин Раббимов.
Таҳлилчига
кўра, бу Ўзбекистоннинг Россия бошчилигидаги иқтисодий ва ҳарбий иттифоқларга
аъзо бўлмаслигидан дарак беради.
Ўзбекистон
Ташқи иқтисодий алоқалар вазири ўринбосари Шавкат Тўлаганов Ўзбекистон Россия
бошчилигидаги ОврўОсиё иттифоқига аъзо бўлиш нияти йўқлигини билдирди.
Унинг
айтишича, ўзбекистонлик мутахассислар ушбу иттифоққа қўшилиш Ўзбекистонга ҳеч
қандай устунлик бермаслиги, аксинча маълум ҳолатларда зарар келтириши мумкин
деган хулосага келишган. http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-38172243

Комментарии

  • 1 дек 2016 23:49
    Тугри шунчаки олдингдан оккан сувни кадри йук да хар ойда уч минглаб патентга пул берилябщи бир йилда бир мартта дакумент кани шуларни хаммасини бекор килса Россия дан яхши жой йук
  • Комментарий удалён.
  • 2 дек 2016 00:24
    Нимага энди куллик, хатто чумоли хам тирик чилик килади,
  • Комментарий удалён.
  • 2 дек 2016 07:02
    Менку патент туламиман оллохга шукур лекин сизларга озшина бса хам енгил буладими диманда
  • 2 дек 2016 08:15
    Ниятни узиман иш битмайди АО.
  • 2 дек 2016 16:06
    Ezgulik birla elatdowlar !
  • 2 дек 2016 16:12
    WERIKCHILIK faqat Rasiya bilan bub qolmaslik kerak Evropa bilan ham Yaponiya Singapur bilan ham qiliw kerak Rasiya inqirozga qarab ketib boraypdi , Rasiyaga ohirgi zarbani Xitoy beradi wunchi ularga yer kerak aholisi MILLIYARDdan ortiq .KAMIGA xitoy aholini kamaytirga quygan ChEKLOVni ob tawadi
  • 2 дек 2016 16:16
    Boru ANAVV VAZIRni ob tawaw kerak gapi yoqmadi . Uni gapi mustaqilikga tahdid sanaladi
  • 2 дек 2016 19:04
    Yaxwi niyat yarim davlat . Mayli undan zurlari bulmasam ham Husayin Boyqoracha bulsam ham YARATGANga wukur qilaman .  

    Parda ortidan gap qib  davlatga qarwi bormadi wunchaki TAKLIF O'YQARAWLARIMni bildirdim . Dustim man haqimda qanaqangi fikirga boriwdan oldin 7 bor uylang hafalawib qolmaylik
  • 2 дек 2016 20:48
    Rassiyani Xtoy bn urishtrsh kere shunda qutlamz bu saruladan
  • 3 дек 2016 09:42
    .
  • 3 дек 2016 19:48
    Гариб хеч качон дуст булмайди узбекистонга
  • 5 дек 2016 08:45
    Хар холда к.ийин булгандаям россия хисобидан юртимиз йигит кизлари рузгорини эплаяпти.бундан куз юмманг.
  • 5 дек 2016 15:21
    Rassiya nima O'zbelani qoshköziga qarabberttmi ishlaganiga yarasha xaq oladide nma O'zbekistonda rusla oylasni boqmyaptimi hamma yolu ishta shu russla ishlab (жит)qilp yashashvoti etiborila un Õzbekistoni kuni rassiyag qogan joyi yö faqatkina uyidan zerkibqagan turshel yöki boshqayoni noni shirin körnip ish qidrp ketkanlani kuni rassia qozoq aqsh ga qovotkan dur etadyu xalq juni bilan özini shahsi junini aralashtrma tak shtö Õzbegimga tl teqzalarin . Anti russ.