24 янв 2017

Азимжон Асқаров устидан ҳукм кучда қолдирилди

Қирғизистоннинг Чуй вилоят суди умрбод қамоқ жазосини ўтаётган журналист ва инсон ҳақлари фаоли Азимжон Асқаровга нисбатан ҳукмни ўз кучида қолдирган.
Гувоҳларнинг билдиришича, ҳукм эълон қилиниши ортидан Азимжон Асқаров "очлик эълон қиламан" дея бақиришга улгурган, холос. Милиция ходимлари уни тезда маҳкама залидан олиб чиқиб кетишган. 65 ёшли Азимжон Асқаров 2010 йил июнидаги этник зўравонликлар ва милиция ходимининг ўлимида айбланади.
Азимжон Асқаров ҳодисалар вақтида зўравонликлар, жумладан, ўз
қишлоғидаги уйларнинг ёқиб юборилганини видеога олиб, интернетда чоп
этиши ортидан ҳибсга олинган.
Қирғизистоннинг барча маҳкама инстанциялари Асқаровни айбдор, деб топган. Азимжон Асқаров сўнгги ҳукм устидан Қирғизистон олий судига шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ўтган йил апрелида БМТ Инсон ҳақлари қўмитаси Асқаров ноқонуний ҳибсга олингани ва қийноққа солинганини айтиб, жиноят ишини қайта кўриб чиқишни талаб қилганди. https://www.youtube.com/watch?v=nMweFahKvVE&feature=youtu.be

Азимжон Асқаров устидан ҳукм кучда қолдирилди

Комментарии