8 мая 2017

Исломий Ўйинлар: 'Мақсад - олтин'

Эркин кураш бўйича жаҳон, Осиё чемпионатлари ва Рио Олимпиадаси совриндори Ихтиёр Наврўзовнинг Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида айтишича, Ўзбекистон илк бор иштирок этажак бу йилги "Ислом бирдамлик ўйинлари"дан фақат ғалаба билан қайтиш умидидалар."Тўғрисини айтсам, ҳаммамиз бу ўйинларда биринчи бор иштирок этаяпмиз. "Ислом бирдамлик ўйинлари" бу - кичкина бир Олимпиада-да. Катта бир мусобақа, катта бир байрам. Шунинг учун ҳам осон бўлмайди. Аммо бор кучимизни сарфлаймиз. Ҳаяжон бор, қўрқув бор, албатта"."Мен ўйлайманки, Худо хоҳласа, ҳар битта спортчимиз қўлидан келганча ҳаракат қилиб, жонини бериб, ҳар доим байроғимизни баланд кўтаришга ҳаракат қилади", - дейди бу номдор эркин курашчи суҳбатдошимиз.Озарбайжон пойтахти Боку мезбонлик қилажак IV "Ислом бирдамлик ўйинлари" 12 май куни расман очилади ва ўн кун давом этади.Бу йилги ўйинларда биринчи бор Исломий Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо барча 57 давлат вакиллари иштирок этишади.Жаъми 3500 нафар иштирокчи 20 нафар спорт тури бўйича ўйинларнинг совринли ўринлари учун кураш олиб боришади.Бу - Ўзбекистон терма жамоасининг "Ислом бирдамлик ўйинлари"даги илк иштироки бўлади.Аммо, шунга қарамай, Ўзбекистон ўйинларда катта сондаги - 100 дан ортиқ спортчиси билан иштирок этмоқчи.Бокс, дзюдо, таэквондо, эркин, юнон-рум кураши, оғир атлетика, бадиий ва спорт гимнастикаси дохил спортнинг 15 тури бўйича ғолиблик учун беллашмоқчи.Бокуга Дмитрий Шокин, Оксана Чусовитина, Ихтиёр Наврўзов, Дониёр Солиев каби Олимпия, Паралимпия Ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионати совриндорлари ва иштирокчиларини юбормоқчи.Бу - Ўзбекистон терма жамоасининг 2016 йилги Рио Ёзги Олимпиадаси ортидан бунча катта спортчиси билан иштирок этаётган биринчи халқаро турнир бўлади.

Комментарии

Комментариев нет.