13 мая 2017

Бокс: Ўзбекистон энди Кубага қарши

Бугун қадим Самарқандда “Uzbek Tigers” амалдаги чемпион - “Cuba Domadores” жамоасига қарши рингга кўтарилади. Икки рақиб жамоа ўртасидаги Бутунжаҳон Бокс серияси (WSB) доирасидаги чорак финал босқичининг дастлабки учрашуви “Мўъжиза” амфитеатрида бўлиб ўтиши айтилмоқда. Ўзбекистонни Самарқандда AIBA таснифида жаҳоннинг амалдаги энг кучли боксчиси, Рио Олимпиадаси олтин медали совриндори ва икки карра Осиё чемпиони Ҳасанбой Дўсматов дохил халқаро рингнинг “таъмини яхши татиган” беш нафар тажрибали боксчиси намоён этади. Куба ҳам Ўзбекистонга ўзининг энг кучли ҳаваскор боксчиларидан иборат асосий таркибини юборган. Уларнинг орасида ҳам Рио Олимпиадаси, жаҳон чемпионати ва Панамерика Ўйинлари ғолиби ва совриндорлари бор. 'Бу - тарихий бир учрашув бўлади, десак ҳам адашмаймиз', - дейди терма жамоаси аъзоси, ўзбекистонлик номдор боксчи Шаҳрам Гиясов. Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

Бокс: Ўзбекистон энди Кубага қарши - BBC O'zbek

Комментарии