23 мая 2017

Яна ИШИД, Европага нима бўлди?

Англиянинг Манчестеридаги ҳужумга ҳам масъулиятни Яқин Шарқдаги ИШИД гуруҳи ўз зиммасига олиб чиқди.Гуруҳнинг бу хусусдаги баёнотида айтилишича, 20 дан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлган, яна ўнлабини яралаган ҳужумни ўз тарафдорларидан бири амалга оширган. Жорий паллада британ полицияси ҳужумнинг бир шахс томонидан уюштирилгани, унинг ўзи ҳаракатга келтирган портловчи ускуна билан бирга портлаб кетганини гумон қилмоқда.Бундан аввал Ницца, Берлин, Истанбул, Лондон ва Стокгольм ҳам "террорчилик" амалларига саҳна бўлган.Улардан аксариятига масъулиятни Яқин Шарқдаги ИШИД гуруҳи ўз зиммасига олиб чиққанди.Шундай экан, буларнинг барчаси нималарга далолат қилади? Европа бугун ИШИД таҳдидига қанчалик тайёр?Би-би-си Ўзбек Хизмати худди шундай саволлар билан Лондондан Мудофаа масалалари бўйича халқаро таҳлилчи Пол Рожерсга мурожаат қилди: https://www.youtube.com/watch?v=IwBx_RdD1cc

Яна ИШИД, Европага нима бўлди? - BBC O'zbek

Комментарии

  • 23 мая 2017 20:39
    Qorqib turgandim yaxwi ozbekmasakan
  • 23 мая 2017 22:51
    Эртага узбек демасайди
  • 24 мая 2017 03:26
    Биров каттикрок усириб куйсаям ИШИД буйнига олаверади бунака ахмок тентак гурух булмаса керак дунёда.
  • 24 мая 2017 05:28
    Улганларни ичида демайди эртага уюштирган дейди узбекни ахмокиар