26 мая 2017

Санкт-Петербург: Портлаш ортидан рўза ва Рамазон

Россиянинг иккинчи йирик бу шаҳридаги аксарияти
мусулмон Марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари бу йилги Рамазонни метро бекатида
уюштирилган ва ўндан ортиқ кишининг умрига зомин бўлган портлашдан бор-йўғи икки
ойча ўтиб қарши олишади. Бу ҳужумда барчаси Марказий осиёлик бўлган ўндан ортиқ
киши гумон қилинган, улардан ярмига яқинига аллақачон расман айблов ҳам илгари
сурилган. 3 апрель кунги портлаш ижрочиси сифатида ҳам асли қирғизистонлик
Россия фуқароси бўлган Акбаржон Жалилов кўрилган. Буларнинг барчаси
Санкт-Петербургда яшаб, меҳнат қилаётган Марказий осиёликларни чўчитмай
қолмаган. Айниқса, ноқонуний мавқеъда бўлганларининг кунлаб кўчага чиқишдан
қўрқиб қолишганига оид хабарлар ҳам олинган. Бутун шаҳар бўйлаб
текшир-текширларнинг ҳафталаб давом этгани, ҳатто, ҳозир ҳам у қадар миқёсда
бўлмаса-да, уларнинг давом этаётгани айтилади. Аммо Санкт-Петербургда меҳнат
муҳожирлигида банд бўлган суҳбатдошимизнинг айтишича, буларнинг барчаси Рамазон
кайфиятига таъсир қила олмаган ва рўза тутмоқчи бўлган минтақадошларининг сони
бу йил ҳам оз эмас. Россиядаги энг катта сондаги ўзбекистонлик меҳнат
муҳожирлари ҳам Москвадан кейин айнан Санкт-Петербург ҳиссасига тўғри келиши
айтилади. Тафсилотлари видеолавҳамизда – назардан қочирманг.

Санкт-Петербург: Портлаш ортидан рўза ва Рамазон - BBC O'zbek

Комментарии

Комментариев нет.