29 мая 2017

Улашинг: Рўза тутишдан мақсад нима?

Ифторга "Мезим" керакми?
Сиз қандай фикрдасиз?(
Қуйидаги шарҳ Улуғбек Бакиров саҳифасидан олинди.)
ИФТОРГА "МЕЗИМ" ҚЎЙИЛГАНИНИ ЭШИТГАНМИСИЗ?Эшитмаганмисиз? Мен ҳам ҳозир эшитиб, кулгидан зўрға ўзимни тўхтатдим. Аслида бу ҳолга кулишимиз керакми ёки куйишимиз?!
Бу ҳақда Ўзбекистондан сиёсатшунос Шарофиддин Тўлаганов ифторлик ҳақида қўйган сўровимиз остига қуйидаги шарҳни ёзиб қолдирибди:
"Ишга маршрут таксида келаман. Йўловчиларнинг аксарияти аёллар. Улар ҳамма нарсани билишади. Ҳар куни нафақат уларнинг уйида, маҳалласида, балки шаҳримизда ва дунёда бўлаётган воқеа-ҳодисалардан айнан шу маршрут таксида бохабар бўламан.
Бир куни аёллардан бири қуда чақириққа (келинни отасиникигами ёки куёвни уйигами, билолмай қолдим) борганини оғиз кўпиртириб мақтай бошлади. Ифторликда оғизларни қаймоқ билан очишибди, ундан кейин европача ва миллий салатлар тортилибди.
Сўнг сомсалар (авваллари битта сомса тортилса, энди иккита - ўзбекча ва туркча сомса) берилибди. Суюқ-қуюқ овқатлар орасида норин ва кабоб тановул қилинибди. Ўзбеклар одатига кўра, ошдан кейин фотиҳа қилиниб, кетишга рухсат берилиши керак эди. Аммо қудалар замонавий экан, шу сабаб ошдан кейин десерт сифатида музқаймоқ тарқатилибди.
Энг қизиғи, дастурхонда овқат ҳазм қилувчи “Мезим” борлиги меҳмонларнинг дардига дармон бўлибди. Во ажабо, тўйдан кейин “келин салом”га қолган хотин-халажга “Мезим” берилгани ҳақида қулоққа чалингандек бўлган эди, энди ифторликда ҳам бу дори дастурхон кўркига айланибди-да.
Яшавор ўзбек, дегинг келади. Ахир бу манманлик, исрофгарчилик эмасми?! Яхшиям, ўз вақтида кафе ва ресторанларда берилаётган ифторликларга чек қўйилди. Бўлмаса манманлик авжига чиқармиди? Чунки мана шу каби тадбирларга рўзадорлар эмас, рўза тутмаганлар ҳам ташриф буюриши сир эмаску.
Рамазон ойи бошланиши билан рўзанинг ҳурмати деб, рўзадорларга ҳурмат кўрсатила бошланади ва дастурхон ноз-неъматларга тўлади. Ахир нафсни тийиш ўрнига овқатга хаддан зиёд киришиб кетмаяпмизми? Оддий арифметика бўйича мисол келтирамиз. Одатга кўра эрталаб бир коса, пешинда бир коса, кечқурун бир коса овқат ейилса, рўза бошланиши билан саҳарликда “рўза оғизман, қувват бўлади”, деб икки коса овқат еймиз.
Кечқурун эса “рўзаман, ҳолдан тойдим” дея яна икки коса овқатини паққос туширамиз. Яъни бир кунлик еган овқатимиз тўрт коса бўлади. Уч косага ўрганган ошқозонимиз тўрт косани кўтара олармикан?
Мана шу нарсаларни ҳар йили Рамазон ойи арафасида аҳолига тушинтиришимиз керакка ўхшайди".
Шарофиддин Тўлаганов

Комментарии

  • 30 мая 2017 21:46
    Хурматли админ ! Сиздан илтимос бунака "опасный" уродларни черныйга тикиб куйсангиз! Токи амри маъриф амри шарифини мачитига бориб укисин!!!!
  • 31 мая 2017 20:36
    Киз булме кет узингдан катта одамга шунака гапларни гапиргани уялмисанми хей сени тарбия берган ота онег бор булсин
  • Комментарий удалён.
  • 31 мая 2017 20:38
    Киз эмас балони узгинаси Астагфируллох
  • Комментарий удалён.
  • 31 мая 2017 20:45
    Унакалага гапиргани фойдаси йук чунки унакалани ОЛЛОХ калбини кулифлаб куйган.
  • 1 июн 2017 14:35
    Узбекистонди булгаб расво килаётган шу Тошкент булади.Букиб улиб колишмабди уша ерда.
  • 1 июн 2017 14:55
    Пули купайиб босар тусарини билмай колганлар купда шуни урнига бир кулида йукка ердам берса  катта савоб оладику  балницада дорига пул топаолмай етган канча огир касаллар канча  эртасини уйламайдида одамлар
  • 1 июн 2017 16:12
    Сала хамма айби Тошкентлилага тункавосала Тошкенти яримдан купини вилоятлила босвогану,и санла ёмон дивотканилагаям Тошкенлилани аслида ушаламасмикан сабабчи аник билмасдан тухмат кималарин.
  • 1 июн 2017 16:31
    Бойиб босар тусарини билмикоган дивосанла Тошкентга келаринде любой дуконга кириб сура хужайнини ишчисини катлигакан ман ипадром,абу сахи,урикзорлани хали этмаёман бориб сураб курларин диб,кучада фохшабозли килиб юрган фохша аёллани любой бирини ушаб суравокчи орасида Тошкенли бормикан,босаям 30,40тани орасидан 1та чигади,россия,козогистонлада ишлагани кетганлани орасида канча тошкентлила боракан тошкентлала узбекистони дунё олдида шарманда кивоти дисел,тухмат охир гунох тухматчи бупкомаларин,кейин одам,миллат ажратмела хаммамиза ОЛЛОХ яратган бандамиза,хаммамизани орамизада яхши,ёмонлари бор катдан,канака миллатдан булишидан кати назар,куйила йук жойдан кир кидириб орада юруш чикаришдан тинч яшаб кевомизами,1тану,1та жон булиб яна тинч яшашда давом этилик.
  • 1 июн 2017 17:02
    Тошканлила деб езмадим  манимча бундай инсонла хаммажойда бор нафакатТошканда
  • 1 июн 2017 19:02
    Узбекистони булгавотган шу Тошкент булади диганга жовоб ёздим узи аслида,сиз мутлоко хаксиз ман мана шу сиз этвотган гапизи тушунтириб беролмаёман хаммамиз узбек мусулмон бандамиз шахарларимиз хар хил номлансаям шундогакан нима кереги бор бир,биримизани ёмонлаб чайнаши бошка миллатлила укиб колишса узбеклани устидан кулишмидими ахир бу иснотку.
  • 1 июн 2017 19:26
    Касалини яширсанг иситмаси ошкор килади деган гап бор. Хозир узбекни оеги етмаган жой борми узи буерда езмаса телда, ватсапда, виберда яна керак булса иложини топишади таркатишга
  • 1 июн 2017 19:31
    Лекин бизаям шу таркатишга уз хисамизани кушиб куйвомиза шундан тийилсе яхши иш боларди.
  • 1 июн 2017 19:33
    Индамаса яна авж олиб кетади купчилик укийди хулоса чикаради деб уйлайман