7 июн 2017

Қозоқ мухолифатчиси Мухтор Аблязов сиртдан 20 йилга озодликдан маҳрум этилди

Олма-Отадаги маҳкама БТА-банки собиқ раҳбари Мухтор Аблязовни сиртдан 20 йилга озодликдан маҳрум этиш ва мол-мулкини мусодара қилиштўғрисида қарор чиқарган.Жиноят ишлари бўйича Олма-Ота туманлараро маҳкамаси Аблязовни жиноий гуруҳ тузиш ва банк маблағларини ўғирлашда айбдор деб топган.Қозоғистон мухолифатининг энг кўзга кўринган вакили ҳисобланган Мухтор Аблязов устидан маҳкама унинг ўзининг иштирокисиз бўлиб ўтган.У 2009 йили Қозоғистонни тарк этган ва шундан буён хорижда истиқомат қилади.Аблязов Қозоғистондан чиқиб кетганидан кейин БТА-банки банкрот деб эълон қилинган ва давлат тасарруфига ўтказилган.54 ёшли Мухтор Аблязов 1990-йилларда Қозоғистонда қатор юқори лавозимларда ишлаган. Хусусан, у энергетика, саноат ва савдо вазири ҳам бўлган.2001 йил кузида "Қозоғистон Демократик танлови" деб номланган мухолифат ҳаракатига асос солган.2002 йили Қозоғистон суди Мухтор Аблязовни ўз хизмат лавозимини суистеъмол қилиш, бюджет маблағларини ўғирлаш ва қонунга зид рақишда тужжорлик фаолияти билан шуғулланишда айбдор деб топган, 6 йилга озодликдан маҳрум этиш ва 3,6 миллион долларлик жаримага тортиш ҳақида ҳукм чиқарган.Бироқ бир йилдан кейин Қозоғистон президентининг авфига кўра Аблязов қамоқдан озод этилган.Озодликка чиққанидан кейин Мухтор Аблязов БTA-Банк директорлар кенгашига раҳбар этиб тайинланган, айни вақтда мухолифат фаолиятини ҳам давом эттираверган.У тўрт йил давомида БTA-Банкни бошқарган.2009 йили Қозоғистон ва Россия Мухтор Аблязовни 70 миллиард долларни талон-тарож қилишда айблади. Украина ҳам БTA-Банки бўлими фаолиятидан норозилигини билдирди.2011 йил июлида Британия Мухтор Аблязовга сиёсий бошпана берди.2012 йил Лондон Юқори Маҳкамаси Аблязовни судга ҳурмат кўрсатмагани учун 22 ойлик қамоқ жазосига ҳукм этди.Шундан кейин Аблязов номаълум томонга қочган.2013 йили Францияда собиқ банкир қўлга олинди. Уни топширишни Қозоғистон, Россия ва Украина талаб қилди.Мухтор Аблязовнинг ўзи унга нисбатан илгари сурилган барча айбловларни рад этган ва Президент Нурсултон Назарбоевга қарши чиққани ҳамда мухолифатни молиявий қўллаб-қувватлагани учун таъқиб этилаётганини айтган.Бир неча суд жараёнларидан кейин Аблязовни Россияга экстрадиция қилиш ҳақида қарор чиқарилди, бироқ сўнгги инстанция - Франция давлат кенгаши 2016 йил декабрида экстрадиция қарорини бекор қилди.Шундан сўнг Мухтор Аблязов эркинликка чиқди.Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02 http://www.bbc.com/uzbek/central-asia-40186338 #аблязов #қозоқ #назарбоев #қозоғистон #nazarboyev #ablyazov

Комментарии

Комментариев нет.