23 июн 2017

Тошкентда 2 тоннадан зиёд наркотик ёқилди

Тошкентда дипломатлар ва журналистлар кўзи ўнгида 2 тонна 400 килограмм гиёҳванд моддалар ёқиб йўқ қилинган.Расмийларнинг хабар қилишларича, наркотик моддалар Афғонистон ва Тожикистондан Ўзбекистонга олиб киришга ёки олиб ўтишда ҳаракат қилинган пайти ноқонуний гиёҳванд моддалар ташувчиларидан тортиб олинган ва мусодара қилинган.Наркотиклар Ўзбекистоннинг турли ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга туширилган.Ва 23 июнь куни пойтахт Тошкент ташқарисидаги ишлаб чиқариш корхоналаридан бирининг печида ёқилган бангивор моддалар аллақачон наркотик ташувчиларнинг судларида ашёвий далил сифатида қўлланилган ва маҳкама қарори билан йўқ қилиниши талаб этилган наркотиклардир.Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати хабар қилишича, мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари 2016 йили жами 3,5 тонна ноқонуний гиёҳванд моддани қўлга киритганлар.Бу рақам 2015 йилга солиштирганда 1 тонна кўпдир.
Тошкентда ёқилган наркотик моддалар орасида 22 килограмм Афғонистонда тайёрланган героин, 1,5 тонна қорадори бўлган.100 дан ортиқ хорижлик наркотик ташувчи Ўзбекистон ҳудудида қўлга олинган.Уларнинг 24 нафари Афғонистон, 27 Тожикистон ва 19 киши Россия фуқароси бўлган.Ўзбекистоннинг жанубий қўшниси Афғонистон ҳамон дунёнинг энг йирик кўкнор ва героин етиштирувчиси бўлиб қолмоқда.1994 йилдан буён Ўзбекистон расмийлари 57 тонна ва 400 килограмм ноқонуний гиёҳванд моддаларни йўқ қилганларини айтадилар.Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02 http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-40382666 #narkotik #наркотик #гиёҳванд #тошкент #toshkent #tashkent #ташкент

Комментарии

Комментариев нет.