Комментарии
- 23 июн 2017 23:21Гафуржон КамаловЖойлари жаннатда бўлсин.. Ота оналарига оллохим сабр бергин.
- 24 июн 2017 01:19ABDIZOIR UZOQOVOlloxim uz raxmatiga olgan bulsin yaqinlariga chuqur xamdartlik bildiraman ollox sabr bersin.
- 24 июн 2017 03:37Rrrrrrrr GgggggggХудо якинларига сабр берсин Охирати обод булсин
- 24 июн 2017 05:56Узбекистон МххххххххххххххЯхши иш бумабди.Президентимиз илоим минга кирсин
- 24 июн 2017 07:24Шахзода Бабаджанова(Файзуллаева)Эх ношукур бандамиз Ислом Каримов кам кайгурмапди бизлар усугубило ДАНГАСАЛАР деп куча супуриб юрганларни айтгандилар яхширок иш топишса булади Халок булган юртдошларимизга келсак олдинам ёрдам беришар Эди Узбекистон посольстваси Ислом Каримов ахирги умурларигача бизларга халкига хизмат килдилар.унутмайлик дустлар охиратлари обод,жойлари жаннатда булсинлар. .
- 24 июн 2017 07:45МАNСНЕSТЕR UNIТЕDЖойлари жаннатан булсин омин
- 24 июн 2017 16:06SHOHRUH MIRZOQurbonlardan biri yani Tursunov Qudratilla Rustamalievich mani ammamni o'g'li bo'ladi. Bu xabarni kuni kecha eshitdik iloxim joylari jannatdan bo'lsin oila a'zolariga ollox sabr bersin.
- 24 июн 2017 21:50TAVAKKALJON MIRZAHMEDOVЕш йигитларимизни оллох рахматига олган булсин.Ота-оналарига оллох сабр берсин жамики узга юртларда тирикчилик деб халол мехнат килаетган юртдошларимизни уз панохида саклаб,оиласини багрига сог-омон етиб боришсинлар доимо оллохни панохида булишсинлар
- 24 июн 2017 23:06777777788888888 999999999Ota Onalariga sapir tilimiz
- 25 июн 2017 09:20xayr adno (((Joylari jannatda bolsin
- 26 июн 2017 20:44Наим Зайнидинов ответил B ə Ğ ų B ø Ř Ğ į Ñ ą MИнна лиллахи ва инна илайхи рожиъун
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Ўзбекистон ҳукумати расмийлари ҳозир ҳалокат содир бўлган Оқтўбе шаҳрига Тошкентдан самолёт жўнатган.
Ўзбек ҳукумати қурбонларнинг яқинларига ва қариндошларига ҳамдардлик билдирди.Расмийлар жабрланганларнигн аҳволи ва ушбу ҳодисага оид кенгроқ маълумот олиш учун махсус телефон линияси ташкил этишган.Бир кун олдин - 22 июнда содир бўлган йўловчит автобуси ҳалокатида 9 нафар ўзбекистонлик оламдан ўтган. Яна 17 ўзбекистонлик жароҳат олган.Ўзбеклар Россияга ишлайдиган муҳожирлар, деб кўрилмоқда.Ўзбекистон тарихида илк бора ҳукумат четда фалокатга учраган ўзбеклар ҳақида бу қадар қайғурмоқда.Олдинроқ расмийлар уларга барча кўрсатилишини айтишган. Расмийлар уларнинг исмларини ҳам эълон қилишганди.•Жумаев Тоштемир Аҳмадович, 07.1988 йилда туғилган, пропискага олинган манзили: Сурхондарё вилояти, Бандихон тумани, «Бандихон» қишлоқ фуқаролар йиғини (ҚФЙ), Қизилқалоқ кўчаси.•Эргашев Музаффар Абубакирович, 04.1991 йилда туғилган, пропискага олинган манзили: Жиззах вилояти, Зарбдор тумани.•Қаҳҳоров Ўлмасбек Бўронбоевич, 03.1982 йилда туғилган, пропискага олинган манзили: Андижон вилояти, Марҳамат тумани, «Кўтарма» ҚФЙ), Кичик Кўтарма кўчаси.•Алиев Шоҳрухбек Шавкат ўғли, 11.1990 йилда туғилган, пропискага олинган манзили: Андижон вилояти, Бўз тумани, «Ховас» ҚФЙ, Завроқ кўчаси.•Мўминов Абдурасулхон Парпиевич, 10.1984 йилда туғилган, пропискага олинган манзили: Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани, «Зарбдор» ҚФЙ.•Холбоев Анваржон Акрамжонович,08.1988 йилда туғилган, пропискага олинган манзили: Фарғона вилояти, Ёзёвон тумани, «Қатортол» ҚФЙ, Пинаж кўчаси.•Турсунов Қудратали Рустамалиевич, 06.1981 йилда туғилган, пропискага олинган манзили: Наманган вилояти, Чуст тумани, «Шўркент» ҚФЙ.•Қурбонов Иқболжон Илҳомжонович, 05.1987 йилда туғилган, пропискага олинган манзили: Фарғона вилояти, Риштон тумани, «Мехнатобод» ҚФЙ.•Қодиров Зоҳиджон Зоирович,04.1982 йилда туғилган, пропискага олинган манзили: Фарғона вилояти, Бешариқ тумани, «Яккатут» ҚФЙ.Нобуд бўлган ўзбекистонликлар аксар ёш йигитлар. Улар Андижон, Жиззах, Сурхондарё, Наманган ва Фарғона вилоятларидан бўлишган.Ислом Каримов даврида четда ишлайдиган ўзбекистонликларга ҳукумат назари салбий эди. Марҳум президент Каримов ҳатто уларни "дангасалар" деб атаганди.Бироқ янги президент Шавкат Мирзиёв уларнинг шароитларини яхшилаб, ҳуқуқларини таъминлашга интилмоқда.Жаноб Мирзиёев четдаги муҳожирларни "фарзандларимиз" деб атади.