23 июл 2017

Танқидий мақоладан сўнг ҳокимият 850 миллион сўм нақд тўлади

Пайариқ туманидаги уйи бузилган фуқароларнинг муаммоси кун.уз нашрига
чиққанидан 2 кун ўтиб ижобий ечим топди. Мақолада 9 хонадон эгаси
ҳокимият томонидан бузилган уйларига товон пули ололмасдан чайлада
яшаётгани ёзилганди. Икки кундан сўнг Пайариқ туман ҳокимияти уйи
бузилганларга 850 миллион сўм товон пулини нақд кўринишда берган. 21 июль куни кун.уз сайти мухбири Шуҳрат Шокиржонов "Имом Бухорий мажмуаси яқинида уйи
бузилган оилалар товон пули олишолмаяпти" номли мақола чоп қилган.
Муаллиф муаммони ўрганиш учун Пайариқ туманида бўлган ва одамларнинг
шикоят мактубида кўрсатилганидек чайлада яшаётганига гувоҳ бўлган.
"Бузилган хонадон соҳиблари ҳақиқатдан ҳам айни дамда пайкалда чайла
тикиб, чивинга таланиб яшашга мажбур бўлишмоқда. Чунки юқорида
таъкидланганидек, маблағ йўқ, қурилиш ишлари тўхтаб ётибди", - деб ёзган
муаллиф.
Ҳоким ўринбосари мақола чиққунга қадар 4 нафар милиция
қуршовида қишлоққа келиб, уйи бузилганларнинг талабларини ёқтирмасдан
эшитган ва уларга дўқ-пўписа қилиб кетган. Мақола чиққанидан икки кун ўтгач қишлоқ аҳолиси ўзлари истаган товон пулини олишганини маълум қилишган.
"Қишлоғимизда байрам бўлиб кетди, одамлар сизлардан ҳам, мурожаатимизга
«лаббай» деб жавоб берган мутасадди раҳбарларимиздан ҳам хурсанд,
эртадан ҳамма янги ватанини қуришга киришади", - дея ўз А.Йўлдошевнинг
сўзларидан иқтибос келтиради кун.уз. Пайариқ тумани Имом
ал-Бухорий зиёратгоҳи атрофидаги уйлар Имом Бухорий ҳадислар мактаби ва
илмий тадқиқотлар маркази қурилиши учун бузилган.

Комментарии

  • 23 июл 2017 18:35
    BECHORA QUSHNILARIM HAQIQATDAN CHAYLADA YASHAB TURISHIBDI.
  • 23 июл 2017 22:20
    Танкидий маколалар жуда керакли нарса,,халкимизда бир гапи бор,яхши отга бир камчи,емон отга минг камчи деб бекорга айтилмаган,, жамиятимиздаги  камчиликларни очик ойдин езиб чикиш, бундай салбий камчиликларни бартараф этишни бир йулидир,,мана 9- оилани маоммоси хал килинибди,,бу жуда яхши хабардир,,