#Архив

Бой ва камбағалнинг ифторлиги
Рўзаи Рамазон ойи ўтиб кетганлигига қарамасдан ушбу воқеа эсга тушиб, уни бир ёдга олишни лозим, деб топдим.
Рамазон ойининг ўрталарида Чоркесарда бир кунда бой ва камбағалнинг ифторлиги бўлиб ўтибди. Қишлоқда уни "оғзачар" дейишади.
Халиги камбағалнинг оғзачарига боришга мачитда мулла топилмас эмиш. "Сан бор! Сан бор!"га борибди. Охири ким борди-бормади бизга қоронғу. Лекин...
Халиги бойникида бутун оқсоқоллар ва қорасоқоллар ахли бор эмиш. Давомад 1000% эмиш.
Дуолар ўқилибди, ифтор бошланибди, оғизлар очилибди. Овқатлар турли-туман бўлиб қаторлаб келаётган эмиш. Охири йўқ эмиш. Ахир ифторлик тўқ инсонникида бўляптида.
Шунда бир ҳурмати баланд Ҳожи-отамиз соқолини силаб:
- Шу Худойим Таоло Рўзани 1 ой эмас, 3 ой қилсалар бўлмасмиди! - деган эканлар 😁
Ҳикоя тугади.
@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Комментарии

Комментариев нет.