Сизлар хоҳлаганча илм ўрганаверинглар.

Аллоҳга қасамки, амал қилмагунингизча Аллоҳ сизларга бунинг учун ажр-мукофот бермайди. Ақлсизлар ҳиммати ривоят қилиш, уламолар ҳиммати риоя қилишдир.
Ҳасан Басрий
Аллоҳим! Бизларни илм билан сўзлаб, ҳилм билан буюрганингга риоя қиладиганлардан қилгин! Амин!
Аллоҳга омонатсиз азиз биродарларим Жума айёми мубборак .....
​​​​Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Бир гуруҳ аъробийлар Арафотдаги туриш жойига келиб, «Аллоҳим! Бу йилни серёмғир, унумдор ва баракот йили қилгин» деб дуо қилишибди, аммо охиратга оид бирор нарсани сўрашмабди.
Шунда Аллоҳ таоло: «Одамлардан баъзилари: «Баъзи одамлар: «Роббимиз, бизга бу дунёда бергин», дейди, охиратда эса унга насиба йўқдир» оятини нозил қилди.
Улардан кейин бошқалар, яъни мўминлар келиб, «Роббим, бизга бу дунёда ҳам яхшилик бергин, охиратда ҳам яхшилик бергин, бизни дўзах азобидан асрагин», дейишди.
Шунда Аллоҳ таоло:
«Баъзилари эса: «Роббимиз, бизга дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин», дейди. Ана ўшаларга қилган касбларидан насиба бордир. Аллоҳ тез ҳисоб қилувчидир» оятини нозил қилди.
(Бақара сураси, 200 202-оятлар).
Шунинг учун дуосида бу дунёни ҳам, охиратини ҳам сўраганлар мақталган. Дуонгизда охиратдан хам сўранг, қадрдонларим ...!!!

Комментарии

Комментариев нет.