Ҳужраи саодат остонасида....


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари жойлашган ҳужрани ўраб турувчи тўсиқнинг ичкаридан кўриниши.
Кўриб турганимиздек, ўнг тарафда мис панжара бор. Ана шу панжара қаршисига келганимизда, севикли Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ва ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки саҳобаларига салом берамиз.
Тўғрида Бақиъ қабристонига чиқиладиган дераза кўриниб турибди.
Чапда Набавий ҳужранинг деворлари кўриниб турибди. Девор ичида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг қабрлари мавжуд.
Эътибор берсак, ерда учта доира бор. Уларнинг биринчиси Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабри шарифларига, иккинчиси Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг қабрларига, учинчиси Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг қабрларига ишора қилади.

«Маъаалимул Мадийнатин Набавийя» саҳифасидан
Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Комментарии

  • 15 июн 2021 08:01
    Эй Роббим хар уммади Мухаммад салаллоху алайхи вассаламга узинг кодир килгин равзайи саодатни зиёрат килмокни суйиклик  Хабибинга саловат саломлар  айтишликни . Зеро узингни муруватинг чексиз караминг олдида бош эгамиз узингни Ахадлингинг хурмати дуоларимизни ижобат айла зотан бизлар заиф бир умматлармиз ...
  • 15 июн 2021 08:06
    Очилмайдиган қулф, ечилмайдиган тугун, етиб бўлмайдиган масофа бўлмайди... Аммо барчасига ният интилишлик билан булади иншаоллох ...!

    Ҳайрли тонг азизлар !