Ҳаёт нима?

- Улкан бир бозор...
Унда жамдир дилкаш, дилозор...
Одамларчи?
- Зўр савдогарлар...
Меҳр сотар, ёки ситамлар...
Умр нима?
- Йил фасллари...
Баҳорда очилиб... Куз-хазонлари...
Унда вақтчи?
- Шамолдай учқур...
Дами ўткир ҳанжар миллари...
Сабр нима?
- Баланд бир қоя....
Чўққисин забт этмоқ, мушкул бир ғоя...
-Тоқатнингчи? Борми баҳоси?
Унга тенгдир Жаннат сабоси
-Ота-она қандай мўъжиза?
Сув ва ҳаво... Шундай мўъжиза..!
-Дўсту-ёрга беринг бир таъриф
- Қалб ҳақида мумкинми тавсиф?!
Во ажабким, саволлар бисёр...
- Шархламоқчи?
- Сизда иҳтиёр...

Комментарии

Комментариев нет.