Ибратли дунё туркумидан ....

АСИР СИЧҚОНЧА ёки БАНДАНИНГ РИЗҚИ
Домла Ҳиндистоний ҳикоя қиладилар:
Хаттотлик билан шуғулланиб турардим. Устозимга "Саҳиҳи Бухорий"ни кўчириб турсам, хонадондагилар бугун ейишга ҳам ҳеч нарса қолмаганини айтишди. Менинг ҳам қўлимда ҳеч нима йўқ. Бугун энди сабр қиласизлар, эртага Аллоҳ бир йўлга бошлар, деб маъюсланиб, ёза бошладим.
Бир маҳал ковакдан кичкина сичқон чиқиб, китобимнинг устида уёқдан буёққа ўтаверди. Менинг кўнглимни ҳадеб паришон қилавергач, косани олиб, сичқончанинг устига тўнкариб қўйдим. Бир пайт боласини қидиргандай она сичқон чиқиб, коса атрофини искай бошлади. Коса остидан чийчилаган овоз эшитилди, гўёки она-бола тиллашишди. Она сичқон ковакка кириб кетиб, кейин бир мисқоллик олтинни тишлаб чиқдида, косанинг олдига қўйди. Косанинг олдида айланиб, чийчилаб турди-да, яна ковакка кириб кетди. Кейин иккинчи олтинни олиб чиқди. Мен қараб турибман. Сичқон ташиган олтинлар 14 тага етди. Сўнг "энди олтин тамом бўлди, мана ҳамёни" дегандай чарм катмонни судраб чиқди. Билдимки, унинг бисотида ҳеч нарса қолмабди. Косани кўтардим ва она-бола сичқонлар инига кириб кетди.
Аллоҳ менинг ризқимни мана шу сичқон орқали етказган эди.

Комментарии

Комментариев нет.