Аллоҳ таоло Одам Атони жаннатдан ерга туширгач, унинг зурриётига барака берди. Улар тезда кўпайиб кетдилар, касбу кор ўргандилар. Улар Одам отага келган динга эътиқод қилиб, ягона Аллоҳга ибодат қилишар эди. Одам авлодини хайрли ишлардан қайтаришга онт ичган шайтон бу ҳолга тоқат қила олмади. Кишиларни ширкка чақиришга, буту санамларга ибодат қилдиришга урина бошлади. Одам отанинг дастлабки авлодлари ичида Аллоҳдан қўрқадиган, тақводор, солиҳ кишилар бор эди. Уларни атрофидагилар яхши кўришар, ҳурмат қилишарди. Вақт-соати етиб, улар оламдан ўтганларидан сўнг шайтон қолган кишилар орасида васваса қилиб: «Агар сизлар вафот этган солиҳ кишиларни ҳақиқатда яхши кўрсаларингиз ва эслаб туришни хоҳласаларингиз, суратларини чизиб қўйинг, эртаю кеч назар солиб турасизлар», деди. Одамларга бу гап ёқиб тушди. Аввал бошда суратга қараб уларни эслаб туришди, сўнгра суратлар ўрнига ҳайкаллар қилиб, ибодатхона ва уйларга қўйишди. Улар бу ҳайкаллар ҳеч кимга фойда ҳам зарар ҳам келтира олмаслиги яхши билишар эди. Лекин солиҳ кишиларнинг баракаси, деб ҳайкалларни ҳурмат қилишарди. Вақт ўтиши билан ҳайкалларнинг сони ҳам, иззат-икроми ҳам ортиб бораверди. Қайси солиҳ киши вафот этса, унга ҳайкал қўядиган бўлишди. Кейинги авлодлар ўз оталари ҳайкалларининг улуғлаётганини, уларнинг ҳузурида дуо қилишаётганликларини кўриб вояга етди. Охир-оқибатда кишилар ҳайкалларга сажда қиладиган, улардан ёрдам сўрайдиган ва қурбонлик атайдиган бўлиб қолишди. Шундоқ қилиб, ҳайкаллар буту санамларга айланди. Одамлар уларни худо даражасига кўтариб, уларга эътиқод билан ибодат қила бошладилар. Яратган холиқни қўйиб тошдан, лойдан, ёғочдан бўлган ҳайкалларга сиғиниш катта хато ва зулм эди. Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган улкан гуноҳ эди. ЯНГИ ПАЙҒАМБАРЛАР ЮБОРИШ ЗАРУРАТИ Ана шунда Аллоҳ адашган бандаларига раҳм қилиб, уларга тўғри йўлни кўрсатиш учун Пайғамбар юборишини ирода қилди. Парвардигор бу Пайғамбар одамларнинг ўзларидан бўлишини хоҳлади. Чунки Пайғамбар Аллоҳнинг фармонларини кишиларга етказиш биланб бирга ўз ҳаётига татбиқ қилиб ўрнак бўлиши ҳам зарур эди. Агар Пайғамбар фаришта бўлса, одамлар, бу фаришта биздан устунлиги бор, шунинг учун фармонларни бажариши ҳам осон, биз эса бажара олмаймиз, дея баҳона қилишлари мумкин эди. Шунинг учун Парвадигор ўзларидан чиққан, ўзларига ўхшаш бир одам Пайғамбар бўлса, бундай баҳонани пеш қила олмайдилар, деган хулосада шундай ирода қилди. Шийс ва Идрис алайҳиссаломлар набий сифатида ўз қавмларини хатоларини тузатишга, тўғри йўлга бошлашга ҳаракат қилдилар. Аммо улардан кейин аҳвол янада оғирлашди. Аллоҳ таоло яна янги пайғамбар юборишни ирода қилди.
DARDLI QALBLAR
:АБУ АБДУРАҲМОН
ОДАМЛАРНИНГ ДИНДАН УЗОҚЛАШИШЛАРИ
Аллоҳ таоло Одам Атони жаннатдан ерга туширгач,
унинг зурриётига барака берди. Улар тезда кўпайиб
кетдилар, касбу кор ўргандилар. Улар Одам отага келган
динга эътиқод қилиб, ягона Аллоҳга ибодат қилишар
эди. Одам авлодини хайрли ишлардан қайтаришга онт
ичган шайтон бу ҳолга тоқат қила олмади. Кишиларни
ширкка чақиришга, буту санамларга ибодат қилдиришга
урина бошлади. Одам отанинг дастлабки авлодлари
ичида Аллоҳдан қўрқадиган, тақводор, солиҳ кишилар
бор эди. Уларни атрофидагилар яхши кўришар, ҳурмат
қилишарди. Вақт-соати етиб, улар оламдан
ўтганларидан сўнг шайтон қолган кишилар орасида
васваса қилиб:
«Агар сизлар вафот этган солиҳ кишиларни ҳақиқатда
яхши кўрсаларингиз ва эслаб туришни хоҳласаларингиз,
суратларини чизиб қўйинг, эртаю кеч назар солиб
турасизлар», деди.
Одамларга бу гап ёқиб тушди. Аввал бошда суратга
қараб уларни эслаб туришди, сўнгра суратлар ўрнига
ҳайкаллар қилиб, ибодатхона ва уйларга қўйишди. Улар
бу ҳайкаллар ҳеч кимга фойда ҳам зарар ҳам келтира
олмаслиги яхши билишар эди. Лекин солиҳ кишиларнинг
баракаси, деб ҳайкалларни ҳурмат қилишарди. Вақт
ўтиши билан ҳайкалларнинг сони ҳам, иззат-икроми ҳам
ортиб бораверди. Қайси солиҳ киши вафот этса, унга
ҳайкал қўядиган бўлишди.
Кейинги авлодлар ўз оталари ҳайкалларининг
улуғлаётганини, уларнинг ҳузурида дуо
қилишаётганликларини кўриб вояга етди. Охир-оқибатда
кишилар ҳайкалларга сажда қиладиган, улардан ёрдам
сўрайдиган ва қурбонлик атайдиган бўлиб қолишди.
Шундоқ қилиб, ҳайкаллар буту санамларга айланди.
Одамлар уларни худо даражасига кўтариб, уларга
эътиқод билан ибодат қила бошладилар.
Яратган холиқни қўйиб тошдан, лойдан, ёғочдан бўлган
ҳайкалларга сиғиниш катта хато ва зулм эди. Аллоҳнинг
ғазабини келтирадиган улкан гуноҳ эди.
ЯНГИ ПАЙҒАМБАРЛАР ЮБОРИШ ЗАРУРАТИ
Ана шунда Аллоҳ адашган бандаларига раҳм қилиб,
уларга тўғри йўлни кўрсатиш учун Пайғамбар
юборишини ирода қилди.
Парвардигор бу Пайғамбар одамларнинг ўзларидан
бўлишини хоҳлади. Чунки Пайғамбар Аллоҳнинг
фармонларини кишиларга етказиш биланб бирга ўз
ҳаётига татбиқ қилиб ўрнак бўлиши ҳам зарур эди. Агар
Пайғамбар фаришта бўлса, одамлар, бу фаришта биздан
устунлиги бор, шунинг учун фармонларни бажариши ҳам
осон, биз эса бажара олмаймиз, дея баҳона қилишлари
мумкин эди. Шунинг учун Парвадигор ўзларидан чиққан,
ўзларига ўхшаш бир одам Пайғамбар бўлса, бундай
баҳонани пеш қила олмайдилар, деган хулосада шундай
ирода қилди.
Шийс ва Идрис алайҳиссаломлар набий сифатида ўз
қавмларини хатоларини тузатишга, тўғри йўлга
бошлашга ҳаракат қилдилар. Аммо улардан кейин аҳвол
янада оғирлашди. Аллоҳ таоло яна янги пайғамбар
юборишни ирода қилди.