МЕЪРОЖ КЕЧАСИ БИДЪАТИ (2)

Билингки, ражаб ойининг 27 кечаси Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққанлар, деб аниқ ишонч билан айтиб бўлмайди. Чунки бу борада турли ривоятлар мавжуд. Баъзи ривоятларда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга робиъул аввал ойида чиққанлар, дейилса, баъзиларида ражаб ойи, яна бошқа ривоятларда эса бошқа ойларнинг номи зикр қилинган. Шунинг учун аниқ ишонч билан «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фалон кечада меърожга чиққанлар», деб айтиш дуруст эмас.(2) Намознинг одоби ва кайфияти!
Қози Абу Юсуф таажжубланиб, ўзига ўзи: "Ажабо, ундан бир савол сўрасак, иккита қилиб ўзимизга қайтаряпти-ку! - дедидар-да, сўнг:
- Менга намознинг одоблари ҳақида хабар беринг, дедилар. Шунда Ҳотим:
- Савоб умидида намозга қадам босиб келиш, ният билан унга киришиш, такбир ила Аллоҳни улуғлаш, тартил билан қироат қилиш, хушуъ билан рукуъ қилиш, хузуъ билан сажда қилиш, ихлос билан ташаҳҳудни айтиш ҳамда раҳмат тилаб салом бериш ила уни қоим қилишингиз намознинг одобларидандир, деди.

МЕЪРОЖ КЕЧАСИ БИДЪАТИ (2)
 - 802873341887

Комментарии

Комментариев нет.