ТАСБЕХ НАМОЗИ ёки ТАСБИХ НАМОЗИ

« ТАСБЕҲЛАР НАМОЗИ »
ТЎРТ РАКАЪАТЛИ ТАСБЕҲЛАР НАМОЗИНИ АДО ЭТИШ ТАРТИБИ:
1. Биринчи ракаъатда Тўрт ракаъатли тасбеҳлар намозини адо этишга
Ният қилинади
2. Сано дуоси, Аъузу ва басмала айтилади
3. Қироатда “Фотиха” сураси ва “Такасур” сураси ўқилади, ва рукъуга
бормай турган ҳолда 15 марта ушбу тасбеҳ айтилади:
“Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи валаа илааҳа иллалоҳу валлоҳу
акбар”
4. Рукъу га бориб 3 марта “Субхана роббиял ъазийм” деб 10 марта
юқоридаги тасбеҳ айтилади
5. Рукъудан қайтиб “Роббана лакал ҳамд” деб 10 марта юқоридаги тасбеҳ
айтилади
6. Саждага бориб 3 марта “Субҳана роббиял аълаа” деб 10 марта
юқоридаги тасбеҳ айтилади
7. Саждадан қайтиб 2 марта “Роббиғфирлий” деб 10 марта юқоридаги
тасбеҳ айтилади
8. Иккинчи Саждага бориб 3 марта “Субҳана роббиял аълаа” деб 10 марта
юқоридаги тасбеҳ айтилади
9. Иккинчи саждадан қайтиб иккинчи ракаъатга турмай яна 10 марта
юқоридаги тасбеҳ айтилади, умумий биринчи ракаъатда 75 марта
тасбеҳ айтилган бўлади...
10. Иккинчи ракаъатга туриб Аъузу ва басмала айтиб, Қироатда
“Фотиха” сураси ва “Валъаср” сураси ўқилади, ва юқоридаги тасбеҳ
айтилади, иккинчи ракаъат ҳам худди биринчи ракаъатдагидек 75 марта
тасбеҳ билан адо этилади. Фақат иккинчи ракаъатда қаъдага ўтириб,
“Ташаххуд (аттаҳийят)” ўқигандан сўнг 10 марта юқоридаги тасбеҳ
айтилади
11. Учинчи ракаъатга туриб Аъузу ва басмала айтиб, Қироатда “Фотиха”
сураси ва “Кафирун” сураси ўқилади, ва худди биринчи ракаъатдагидек
75 марта тасбеҳ билан адо этилади ва тўртинчи ракаъатга турилади.
12. Тўртинчи ракаъатга туриб Аъузу ва басмала айтиб, Қироатда
“Фотиха” сураси ва “Иҳлос” сураси ўқилади, ва худди иккинчи
ракаъатдагидек 75 марта тасбеҳ билан адо этилади, Фақат тўртинчи
ракаъатда қаъдага ўтириб, “Ташаххуд (аттаҳийят)” ва “Саловот
(Аллоҳумма солли аълаа)” ўқигандан сўнг 10 марта юқоридаги тасбеҳ
айтилади ва салом бериладиИзоҳ:
ِ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмутталибга:
«Эй Аббос! Эй амакигинам! Сенга ато этайми? Сенга инъом қилайми? Сенга лутф кўрсатайми? Сени
ўнта хислатли қилиб қўяйми? Сен ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сенинг гуноҳингни – аввалгисию
охиргисини, қадимгисию янгисини, хатосию қасдданини, кичигию каттасини, сиринию ошкорини
мағфират қилади. Ўша ўн хислат – тўрт ракъат намоз ўқимоғинг. Ҳар ракъатда Фотиҳани ва бир сурани
ўқийсан. Биринчи ракъатда қироатдан фориғ бўлсанг, турган ҳолингда: «Субҳаналлоҳи валҳамду
лиллаҳи валаа илааҳа иллалоҳу валлоҳу акбар» деб ўн беш марта айтасан. Сўнг рукуъ қиласан ва
рукуъда турган ҳолингда уларни ўн марта айтасан. Сўнгра бошингни рукуъдан кўтариб, уларни ўн
марта айтасан. Кейин саждага йиқиласан ва уларни сажда қилган ҳолингда ўн марта айтасан. Сўнг
бошингни саждадан кўтариб, уларни ўн марта айтасан. Кейин сажда қилиб, яна ўн марта айтасан. Сўнг
бошингни кўтариб (ўтириб), уларни ўн марта айтасан. Ана ўша бир ракъатда етмиш бештадир. Буни
тўрт ракъатда ҳам қиласан. Агар бу намозни ҳар куни ўқий олсанг, шуни қил. Агар қила олмасанг, ҳар
Жумъада бир марта қил. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар ойда бир марта қил. Агар уни ҳам қила
олмасанг, ҳар йили бир марта қил. Агар уни ҳам қила олмасанг, умрингда бир марта қил», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Агар сен ер аҳлининг энг катта гуноҳкори бўлсанг ҳам, албатта, у ила сенга мағфират қилинур», деган
жумла зиѐда қилинган.
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Термизийнинг иборасида:
«Агар гуноҳларинг қумтепа мислича бўлса ҳам Аллоҳ уларни сендан мағфират қилади», дейилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадисни Абу Довуд ва Термизийдан бошқа Ибн Можа, Байҳақий, Ибн Хузайма, Ҳоким, Ибн
Ҳиббон, Ибн Муборак, Табароний, Хатиб, Ожурий, Абу Саъийд ас-Самъаний, Абу Мусо Мананий ва
Имом Бухорий «Жузул Қуръон»да ривоят қилган.
Ибн Абу ас-Сайф ал-Яманий «Ал-ламъа фи рағоиби явмил жумуъа» китобида Термизийнинг қуйидаги
гапларини келтиради:
«Тасбеҳлар намозини Жумъа куни завол пайтида ўқиш мустаҳабдир. Биринчи ракъатда Фотиҳадан
кейин Такасурни ўқийди, иккинчисида «Вал аср»ни, учинчисида Кофирунни, тўртинчисида Ихлосни
ўқийди», деб туриб, охирида ўқийдиган қўшимча дуони ҳам келтирган.
Абу Усмон ал-Хайрий аз-Зоҳид:
«Қийинчиликлар ва ғам-ғуссалар учун тасбеҳлар намозидан яхши нарса кўрмадим», деган.

ТАСБЕХ НАМОЗИ ёки ТАСБИХ НАМОЗИ - 849644799423

Комментарии